← Назад
Решение #592134 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/648-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 июн
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида жавобгар “Indorama Agro”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан келтирилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар
вакиллари Р.Юсупов, С.Исомов (ишончнома асосида), даъвогар “Ўзбекистон”
фермер хўжалиги раҳбари О.Узоқов, Нишон туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома
асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “Ўзбекистон” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб,
жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан 226.722.929 сўм
асосий қарз, 34.008.439 сўм жарима, жами 260.731.368 сўм ундиришни
сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилган.
Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ
хорижий корхонаси апелляция шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув
қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабларини рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция
суди томонидан иш ҳолатлари ва шартнома шартлари тўлиқ ўрганилмасдан
кўрилганлигини, даъво талабининг жарима ундириш қисми асоссиз
эканлигини, шартномада жавобгарлик пеняга асосан қўлланилиши назарда
тутилганлигини, ҳисоб-фактуралар янгилишиш сабабли тасдиқлаб
юборилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Даъвогар раҳбари ва Кенгаш вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз
ўрганганлигини, қарздорлик ҳолати ўзаро тузилган ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунчилик бўйича даъвогар қонуний
неустойка талаб қилишга ҳақли эканлигини маълум қилиб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция
шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5650-сонли пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси
тузилган.
Мазкур шартнома асосида даъвогар жавобгарга 48 160 кг пахта
маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 2.4
з)бандида
ортиқча топширилган маҳсулот
115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан
ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида уста тўлаб берилиши,
4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб
берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши
керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31
декабр кунига қадар тўланиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида
бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга
келган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан асосий
қарз ва жарима ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий
қарзни ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга келган деб
ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда
– ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги
керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Етказиб берилган маҳсулот бўйича 226.722.928 сўм миқдорида
қарздорлик мавжудлиги асосли деб топилиб, тарафлар ўртасида
солиштирма-далолатнома билан тасдиқланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг 34.008.439 сўм
жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириш тўғрисида асоссиз
хулосага келган.
Сабаби, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада
бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган
жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг
2002
йил
4
мартдаги
103-сонли
“Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача
тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан
қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида
харидор хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
бажармаганлиги учун жавобгарлик назарда тутилганлиги инобатга
олмасдан,
даъвогарнинг
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
бажармаганлиги учун қонун нормаси бўйича сўралган жаримани
ундиришни эмас балки шартномадан келиб чиқиб пеня ундиришини
муҳокама этиши лозим бўлган.
Шу боис апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини жарима
ундириш қисмини бекор қилишни лозим топади.
ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг
хоҳиши билан белгиланади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий қонун
ҳужжатлари нормалари нотўғри талқин қилиниб, қўлланилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган
ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги
ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса
етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд
этилган.
Бундан ташқари биринчи босқич суди давлат божи ҳисоблашда ҳам
хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли Қарорининг 3-бандини 6-хат бошида фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари,
уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини 22.672.292 жарима ундириш қисмини
бекор қилиб, жавобгардан биринчи инстанция суди учун республика
бюджетига 4.534.458,58 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг асосий
қарзни рад этилган қисми бўйича кенгаш давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни, апеллянт
томонидан тўланган 2.607.315 сўм давлат божини қонун талабларидан
келиб чиқиб, 2.267.229,29 сўм давлат божини асосий қарз ундириш қисми
асосли бўлганлиги сабабли апеллянт зиммасида қолдиришни, рад этилган
жарима бўйича ҳисобланган 680.168,78 сўм давлат божини ҳудудий кенгаш
қонунан давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли ундирмасликни,
апеллянт томонидан ортиқча тўланган 340.086 сўм давлат божини
қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни, тўланган почта ҳаражатини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 238,
244, 354, 465-моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасини ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилсин.
чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Ўзбекистон”
фермер хўжалиги фойдасига 22.672.292 сўм жарима ундириш қисми” бекор
қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг “жавобгар “Indorama Agro” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
5.214.672 сўм давлат божи ундириш” қисми “жавобгар “Indorama Agro”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 4.534.458,56 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўланган давлат божининг 2.267.229,29 сўмлик қисмини ва 30 000 сўм почта
харажатини инобатга олиб унинг зиммасида қолдирилсин.
“Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча
тўланган 340.086 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома
берилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Д.Рахимов
М.Бозоров