Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/850 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TUROBOV MAXMADALI" фермер хўжалиги
Source ID 1087212 Claim ID 3302726 PDF Hash 7761d2a710da8b02... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/850-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 июнь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан "ТУРОБОВ МАХМАДАЛИ" фермер хўжалигининг апелляция шикоятини даъвогар вакили Н.Бахромов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ғ.Ҳақбердиев (ишончнома асосида), “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг мутахассиси Ш.Турдиевлар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Касби туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ТУРОБОВ МАХМАДАЛИ" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 119 211 954 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар "ТУРОБОВ МАХМАДАЛИ" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 55.158.194 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати харажати, Республика бюджетига 1.103.163.88 сўм давлат божи, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.281.075,2 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятни қувватлаб, қарздорликка ҳисобланган пеняга эътирози борлигини, даъвогар томонидан пеня асоссиз қарздорлик учун ҳисобланганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, қарздорлик мавжудлигини шунга асосан пеня ҳисобланганлигини, тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма далолатномада ҳам қарздорлик тан олинганлигини, ҳал қилув қарори асосли қабул қилинганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг мутахассиси Ш.Турдиев биринчи инстанция судида тақдим этилган хулоса асосли эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Касби туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини “Истеъмолчи” - "ТУРОБОВ МАХМАДАЛИ" фермер хўжалигига етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 119.211.954 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 01 ноябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида (икки томонлама имзоланган) ўз аксини топган. Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг мутахассиси Ш.Турдиев томонидан судга тақдим этилган хулосада, жавобгарга тегишли бўлган электр ҳисоблагичдаги ҳақиқий тафоввут 2019 йил 17 июлда Наряд КШ 01 №024469 билан DTS-541 русумли №063360 завод рақамли электр ҳисоблагич 10616 кўрсаткичга асосланиб қайта ҳисобланганида тафоввут (10616-6500 = 4116 * 40 коэффициент = 164 640 квт.с) 164 640 кВт.сни ташқил қилганлиги, Касби туман электр таъминоти корхонаси томонидан жавобгар "ТУРОБОВ МАХМАДАЛИ" фермер хўжалигига ортиқча ҳисобланган қувват (500 000 кВт.с-164640 кВт.с = 335 360 кВт.с) 335 360 кВт.с 64 053 760 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Хулосага кўра жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 55.158.194 сўмни ташкил этган. Биринчи инстанция суди, даъвогарнинг тўлов муддати ўтган 119.211.954 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини қисман 55.158.194 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасида, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши қайд этилган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 551.581 сўм 94 тийин давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. "ТУРОБОВ МАХМАДАЛИ" фермер хўжалиги томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 551.581 сўм 94 тийин давлат божи ва 4 30.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Астанов Судьялар Ҳ.Турсунов