← Назад
Решение #592278 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 159 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-20-2207/7-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья И.Юлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Абдуллаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судья Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан
иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “SEAFOOD-SERVICE” ёпиқ
акциядорлик жамияти вакили Ж.Турдиалиев (2022 йил 1 февралдаги 368-сонли
ордерга асосан), якка тартибдаги тадбиркор Асадов Файзулло Чориевичнинг
вакили Б.Джураев (2023 йил 2 майдаги 111-сонли ордерга асосан)нинг
иштирокида, даъвогар “SEAFOOD-SERVICE” ёпиқ акциядорлик жамияти
(Беларусь Республикаси)нинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Асадов
Файзулло Чориевичдан 117 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайьатининг 2022 йил 8 июндаги қарори устидан “SEAFOOD-SERVICE” ёпиқ
акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суд жойлашган бинода онлайн интернет режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, “SEAFOOD-SERVICE” ёпиқ акциядорлик жамияти
(экспедитор, бундан буён матнда даъвогар ёки ЁАЖ деб юритилади) ва якка
тартибдаги тадбиркор Асадов Файзулло Чориевич (мижоз, бундан буён матнда
жавобгар ёки ЯТТ деб юритилади) ўртасида 2017 йил 17 апрелда 3982017-сонли
транспорт экспедицияси хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб,
унга кўра даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан ҳақ эвазига темир йўл
транспорти орқали ташиладиган экспорт-импорт ва транзит юкларни ташишни
ташкил этиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса белгиланган тартибда
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар томонидан 2017-2018 йилларда
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 277 700 АҚШ
доллари қийматда транспорт экспедицияси хизматлари кўрсатилган, бироқ
2
жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, кўрсатилган
хизматлар ҳақи учун қисман, яъни 160 000 АҚШ доллари миқдорида тўловни
амалга ошириб, қолган 117 700 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни амалга
оширмаган.
Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан 2018 йил 30 августда
жавобгарга йўллаган 1044-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 117 000 АҚШ доллари асосий қарз ундиришни сўраган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг 2020 йилда даъво
муддати ўтишида бўлган танаффус (даъво муддати узилиши) ва даъво
муддатининг тўхтатилишини, даъво муддатининг ўтишини янгидан
бошланишини тан олиш ва даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво
талабини қаноатлантириш рад этилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайьатининг
2022 йил 8 июндаги қарори билан Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш ва даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб
шикоятда, адвокат Б.Раджабовнинг жавобгар вакили сифатида иштирок этишга
ваколати бўлмаганлиги, 2022 йил 2 март куни суд мажлисида адвокат
Б.Раджабов берган ордерда муҳр йўқлиги, ордерда типография рақами 173
бўлиб, бироқ унинг рақами 135 деб кўрсатилганлиги, адвокат ваколати бўлмасада, даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза тақдим этганлиги, 2022 йил 9
мартда адвокат Б.Раджабов муҳр босилган ордерни ва жавобгар номидан
нотариал тасдиқланмаган 2022 йил 25 февралдаги ишончномани тақдим
этганлиги, ЯТТ Асадов Файзулло Чориевич фаолиятини 2018 йилда тўхтатган
вақтда мақомини йўқотганлиги, Асадов Файзулло Чориевич хорижда бўлганлиги
сабабли ишончномани ўғли Асадов Фируз Файзуллаевич имзолаганлиги, юридик
хизмат кўрсатиш шартномасини ҳам ўғли Асадов Фируз Файзуллаевич
имзолаганлиги, ЯТТ Асадов Файзулло Чориевичнинг ўғли номига берган
ишончнома ҳам нотариал тасдиқланмаганлиги, суд даъво муддатини нотўғри
қўллаганлиги, суд 2022 йил 16 мартдан карантин эълон қилиниб, даъво
муддатининг ўтиши тўхтатилганлигини инобатга олмаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб,
2022 йил 2 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида адвокат Б.Раджабов
белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ордер билан иштирок этганлиги,
адвокатга жисмоний шахс томонидан берилган ишончнома тегишли тартибда
нотариал тасдиқланмаганлиги, адвокат Б.Раджабов жавобгар ЯТТ Асадов
Файзулло Чориевичнинг ўғли билан шартнома тузганлиги, жавобгарнинг ўғлига
берилган ишончнома ҳам нотариал тасдиқланмаганлиги, суд даъво муддатини
нотўғри қўллаганлиги, суд 2022 йил 16 мартдан карантин эълон қилиниб, даъво
муддатининг ўтиши тўхтатилганлигини инобатга олмаганлигини билдирди.
Шунингдек солиқ органи томонидан берилган маълумотномада жавобгар 5000
АҚШ доллари миқдоригача пул айланмасини амалга ошириши чекланган бўлсада, у қонун талабини бузиб, жами 277 700 АҚШ доллари қийматда транспорт
экспедицияси хизмати кўрсатиш шартномасини тузиб, шартномавий
муносабатга киришганлиги, унинг бу хатти-ҳаракатларига баҳо бериш учун
хусусий ажрим чиқариб, тегишли органларга юбориш масаласини ҳам ҳал
қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, даъвогар даъво муддатини ўтказиб судга даъво тақдим
этганлиги, даъвогар жавобгарга нисбатан прокуратурага ҳам ариза тақдим этган
бўлиб, мазкур ариза бўйича жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор
қабул қилинганлиги, ушбу қарор қабул қилингандан сўнг ҳам муддатни ўтказиб
юборганлиги, жавобгар ўғлига ишончномани расмийлаштириб, сўнг ўғли
адвокат билан шартнома тузиб, ўз навбатида адвокат ордер ва шартнома асосида
ишга киришганлиги, жисмоний шахс томонидан берилган ишончномани албатта
нотариал расмийлаштириш лозимлиги тўғрисидаги талаб қонунчилик
ҳужжатларида назарда тутилмаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш биринчи инстанция судида кўрилиши вақтида жавобгарнинг адвокати
Б.Раджабов ариза тақдим этиб, даъвогар даъво муддатини ўтказиб
юборилганлигини инобатга олиб, даъво муддатини қўллаб даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Ўз навбатида, даъвогар вакили суд мажлисларида жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар
томонидан Ромитан туман прокуратурасида унга нисбатан юритилган терговга
қадар текшириш жараёнида 2020 йилда қарздорликни тан олганлиги, 2020 йилда
даъво муддати ўтишида бўлган танаффус (даъво муддати узилиши) ва 2020 йил
март ойида республикада тарқалган “COVID-19” коронавирус инфекцияси
пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин чоралари сабабли
даъво тақдим этилмаганлиги сабабли даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши ва
даъво муддатининг ўтишини янгидан бошланишини тан олиш ҳамда жавобгарга
нисбатан юритилган терговга қадар текшириш натижасидан ўз вақтида хабардор
этилмаганлигини инобатга олиб, даъво муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномалар билан мурожаат қилган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан
100 фоиз тўлов амалга оширилиши, томонлар ўртасида ўзаро келишув бўйича
ҳисоб-китоб тартиби икки томонлама имзоланган юкни ташиш буюртмасига
кўра ўзгартирилиши мумкинлиги келишилган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра
2017-2018 йиллар давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга
мувофиқ жами 277 700 АҚШ доллари миқдорида транспорт экспедицияси
хизматлари кўрсатилган. Жумладан, охирги марта тегишли хизматлар
кўрсатилганлиги тўғрисида 2018 йил 30 апрель куни ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қисман
160 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилган, жумладан охирги
марта 2018 йил 26 апрель куни тўлов амалга оширилган. Тарафлар ўртасида
охирги марта тузилган 2018 йил 30 апрелдаги 2010430-сонли ўзаро ҳисобкитобларни таққослаш далолатномасига кўра жавобгар томонидан 117 700 АҚШ
доллари миқдорида қарздорлик тан олинган.
Шунга кўра биринчи инстанция суди даъвогар 2018 йил 30 апрелдан
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билиши лозим бўлиб, судга даъво тақдим
этилган кун, яъни 2022 йилнинг 9 февралига қадар уч йиллик даъво муддатини
ўтказиб юборганлиги ҳақида хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини рад
қилишни лозим топган.
Бунда суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
159-моддасини инобатга олиб, республикамизда коронавирус пандемияси
муносабати билан карантин чоралари низо бўйича уч йиллик даъво муддатининг
охирги олти ойи даврида жорий этилмаганлиги, карантин чоралари
кучайтирилган 2020 йил март ва апрель ойларида судлар манзилига бориб, даъво
тақдим этишда қисман чекловлар бўлган бўлса-да, карантин даврида манфаатдор
шахсларга масофадан туриб судга электрон тарзда мурожаат қилиш имконияти
мавжуд бўлганлиги сабабли даъво муддати узрли сабабларсиз ўтказиб
юборилганлиги ҳақида тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами
билан келишиб, мазкур ҳолатда қонунда белгиланган уч йиллик даъво
муддатининг ўтиши 2018 йил 30 апрель куни узилганлиги ва мазкур даъво
муддати ўтиши янгидан бошланганлиги сабабли даъвогар 2021 йил 30 апрелга
қадар шартномага асосан вужудга келган 117 700 АҚШ доллари миқдоридаги
қарздорлик суммасини судга даъво қўзғатиш орқали талаб қилиш, бунда ўзининг
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлиги, бироқ даъвогар
томонидан судга даъво аризаси 2022 йил 9 февраль куни, яъни уч йиллик даъво
муддати ўтказилиб тақдим қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди даъвогар вакилининг суд мажлисида
жавобгар адвокатининг даъво муддатини қўллаш тўғрисида аризани имзолаш
ваколати мавжуд бўлмаганлиги ҳақидаги важларига баҳо бериб, адвокат
тегишли тартибда тасдиқланган ва расмийлаштирилган ордер ва шартнома
асосида жавобгарнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судда иштирок этиш
ва бундай мазмундаги аризани судга тақдим қилиш ваколати мавжуд деб
тўхтамга келган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, дастлаб 2022 йил 25 февралда
ЯТТ Асадов Файзулло Чориевич адвокат Б.Раджабовга ваколатнома
расмийлаштириб, вакили сифатида судда қатнашиш жараёнида вужудга
келадиган масалалар бўйича муайян хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун
ваколат берган.
Кейинчалик, ЯТТ Асадов Файзулло Чориевич 2021 йил 6 апрелда ўғли
Асадов Фируз Файзуллаевичга ваколатнома расмийлаштириб, унинг вакили
сифатида солиқ, суд, МИБ, барча давлат идоралари ва ташкилотларида
ҳужжатлар билан танишиб чиқиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш, унинг
номидан имзо қўйишга, ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириш, талабномалар
киритиш, ҳужжатлар тақдим қилиш, ЯТТ Асадов Файзулло Чориевич вакили
сифатида унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида барча қонуний
ваколатлардан ҳамда ҳужжатлардан фойдаланиш ва ушбу ваколатнома билан
боғлиқ барча хатти-ҳаракатларни, битимлар ва шартномалар тузишни амалга
оширишга ваколат берган.
Шундан сўнг 2022 йил 25 февралда ЯТТ Асадов Файзулло Чориевич
номидан ўғли Асадов Фируз Файзуллаевич ва “Radjabov Begzod Begmuradovich”
адвокатлик бюросининг адвокати Б.Раджабов ўртасида юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисида 12-сонли битим (шартнома) имзоланган.
Адвокат Б.Раджабов мазкур шартнома ва 2022 йил 25 майдаги 135-сонли
адвокатлик ордери асосида биринчи инстанция судида жавобгарнинг адвокати
сифатида иштирок этган.
Мазкур ҳолатда ЯТТ Асадов Файзулло Чориевич томонидан берилган
ишончномани нотариал расмийлаштириш шартлиги тўғрисида қонунчилик
ҳужжатларида талаб мавжуд эмас.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, дастлабки суд мажлисида адвокат муҳр
қўйилмаган ҳолда адвокат ордерини тақдим этиб, кейинги суд мажлисида
муҳрланган ҳолда тақдим этган.
Судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогар вакилининг
биринчи инстанция судида ишни кўришда жавобгар адвокатининг ордери ва
ишончнома тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги сабабли адвокатнинг
судда қатнашишга ваколати бўлмаганлиги тўғрисидаги важларини асоссиз деб
ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Бироқ даъвогар вакили ўз талаб ва эътирозларининг
асослилигини далиллар асосида исботлай олмади.
Бундан ташқари, ишда мавжуд бўлган Ромитан ДСИнинг 2022 йил
14 февралдаги 15-00636-сонли маълумотномасида ЯТТ Асадов Файзулло
Чориевич ДСИ маълумотлар базасида 2017 йил 4 апрелда 2143-сонли
гувоҳномага кўра, “Товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш
(қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, ўсимлик
мойи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефт маҳсулотларининг барча
турлари, қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай
материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва
ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика
товарларини сотиш бундан мустасно), бунда олиб кирилаётган товарларнинг
нархи бир ойда 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслик шарти билан”
фаолияти билан рўйхатга олиниб, бюджет ва мақсадли жамғармаларга
тўловларни амалга оширганлиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан 5000 АҚШ долларидан ошган миқдорда даъвогар
билан шартнома тузиб муносабатга киришганлиги билан боғлиқ хаттиҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқаришга зарурат
мавжуд эмас. Чунки, солиқ органига бу ҳолат маълум бўлган ҳолат бўлиб,
хусусий ажрим чиқарилмасдан ҳам, агар солиқ органи мазкур шартнома бўйича
ЯТТ томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган деган тўхтамга келса,
ваколати доирасида тегишли чора кўриши мумкин.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогар кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан кассация
шикояти беришда ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида
қолдириб,
ундан
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайьатининг 2022 йил 8 июндаги қарори
ўзгаришсиз, даъвогар “SEAFOOD-SERVICE” ёпиқ акциядорлик жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “SEAFOOD-SERVICE” ёпиқ акциядорлик жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов