← Назад
Решение #592295 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 176 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2214/124-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Н.Байзақова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Д.Ашуров
(ишончнома асосида), даъвогар “G-DARINA GROUP” масъулияти чекланган
жамияти вакили Д.Ашуров (2023 йил 28 мартдаги ишончномага асосан),
“Нефтгазмонтаж” масъулияти чекланган жамияти вакиллари И.Касимов,
Ф.Ботиров (2023 йил 27 апрелдаги 01-08/16-сонли ордерга асосан), мутахассис
И.Бўриевнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “G-DARINA GROUP” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Нефтгазмонтаж” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 1 829 628 526 сўм асосий қарз ва 914 814 263
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
8 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 майдаги қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан
даъвогар манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида онлайн интернет орқали видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“G-DARINA GROUP” масъулияти чекланган жамияти (Бажарувчи)
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Нефтгазмонтаж” масъулияти
чекланган жамияти (Буюртмачи) (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2020 йил 16 март куни ер участкасининг рекультивация
ишларини бажариш бўйича 17/02-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра, бажарувчи буюртмачининг топшириғига асосан
бузилган ер участкасини тиклашга ва атроф-муҳит шароитларини яхшилашга
қаратилган комплекс ишларни бажариш, буюртмачи эса бажарилган ишларни
қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бажарувчи томонидан амалга оширилган рекультивация ишлари
буюртмачи томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида
далолатнома расмийлаштирилган ва унга кўра бажарилган ишларнинг қиймати
1 829 628 526 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, 2020 йил март ойида тузилган маълумотномада Бухоро
вилоятининг газли ҳудудидаги Дояхотин-СОУ Учкирда 19,59 км, Шимолий
Сузма гп Кумли-СОУ Учкирда 11,38 км, БВН Мухаммадқудук-гп СаватлиДояхотин-СОУ Учкирда 6,26 км, БВН гп Саватли-Дояхотин-СОУ Учкирда
9,2 км, Андоқли-ГНГДда 5,106 км, Ғарбий БВН-СОУ Учкирда 13,6 км,
Жанубий Кулбешик-ГНГДда 2,82 км газ қувури ўтказилган ерларда тўлиқ
рекультивация ишлари амалга оширилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар манфаатида судга киритган даъво аризасида даъвогар жавобгар билан
2020 йил 16 мартда тузилган 17/02-сонли пудрат шартномасига асосан
1 829 628 526 сўмлик ишларни бажарганлиги, ушбу ҳолат 2020 йил март ойида
расмийлаштирилган далолатнома ҳамда 2020 йил июнь ойидаги бажарилган
ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан тасдиқланиши важ
сифатида келтирилиб, жавобгардан 1 829 628 526 сўм қарз ва 914 814 263 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 829 628 526 сўм асосий қарз ва 365 925 705 сўм пеня ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилинган.
Мазкур суд қарори юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатида кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, унда апелляция инстанциясининг қарорини
бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, судда даъвогар вакили
“Қоровулбозор” ўрмон хўжалиги билан 2020 йил 21 январда тузилган 3-сонли
шартнома, “Нефтгазмонтаж” МЧЖ билан 2019 йилда тузилган шартномалар
фақат 1 та объект учун эмас, балки даъвогарнинг низоли пудрат шартномасидан
олдинги ва кейинги бошқа ташкилотлар билан тузилган рекультивация билан
боғлиқ бўлган ишларда бажарувчи сифатида жалб қилиш учун тузилганлиги,
пудрат шартномаси бўйича ҳам бажарувчи сифатида жалб қилинганлиги
тўғрисида кўрсатма берган ҳамда далилларни тақдим этган бўлса-да, суд бунга
нотўғри баҳо берганлиги, судлов хайъати даъвогар ишларни март ойида
якунлаганлиги, бироқ ишларни бажариш далолатномаси апрель ойида
тузилганлиги, жавобгар билан ишларни қабул қилиш топшириш
далолатномасидаги имзо қўйган шахснинг лавозими, ФИШ, корхона муҳри
кўрсатилмаганлигини асос қилиб олганлиги, лекин суд далолатнома буйича
жавобгар раҳбарини чақиртириб, уни имзолаган шахсни аниқламаганлиги,
жавобгар томонидан объектда газ қувурларини 2018 йилда монтаж қилиб,
апрель ойида бориб, изоляция ишларини якунлаганлиги ва ушбу ишлар буйича
ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, даъвогар томонидан объектда ишларни
бажариш жараёнида қувурлар монтаж қилиб бўлинганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб,
ишларни дастлаб шартнома тузмасдан бошлаганлиги, жавобгар раҳбари
шартномани кейинроқ тузишни айтганлиги, унинг гапига ишониб ишларни
бажарганлиги, кейинчалик шартномани тузиб, шартномага асосан объектни
жавобгар вакиллари унга ишни бажариш учун топширганлиги ва объектда
ишларни бажарганлиги, жавобгарнинг масъул шахслари ишни текшириб,
бадарилганидан сўнг қабул қилиб олганлиги, ҳужжатларни жавобарга тақдим
этганлиги, жавобгар эса турли баҳоналар қилиб, ишларни бошқа шахслар
бажарган деб қарзни тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги, ишларни
бажаришда иштирок этган мутахассис ва гувоҳларни судга чақиртирилса ишни
ким ва қачон бажарганлигини тасдиқлаб бериши мумкинлиги, суд эса уларни
чақиртирмаганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, даъвогар билан шартнома тузилганлиги, лекин даъвогар
ишларни бажармаганлиги, ишларни “Ўзбекнефтегаз” АЖ ўз кучи билан
бажарганлиги, “Қоровулбозор” ўрмон хўжалиги 9 млн. дарахт кўчати
ўтқазганлиги, даъвогар объектда рекультивация ишларини 2020 йилда ёрдамчи
пудратчи ёрдамида бажарганлигини важ қилиб кўрсатган бўлса-да, судга
2019 йилда ёрдамчи пудратчи билан тузган шартномаларини тақдим этганлиги,
Ф-2, Ф-3 бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактуралар мавжуд
эмаслиги, жавобгарга иш бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим
этмаганлигини билдирди.
Мутахассис И.Буриев иш ҳолатлари бўйича тушутириш бериб,
2019 йилда “Нефтгазмонтаж” МЧЖда участка бошлиғи бўлиб ишлаганлиги,
“Нефтгазмонтаж” МЧЖ раҳбарининг топшириғи билан 2019 йилда 68 км.
узунликдаги участкани буюртмачи вакили иштирокида даъвогарга
топширганлиги, объектда “Нефтгазмонтаж” МЧЖ ерни ковлаб, труба ётқизиш
ва устини ёпиб кетиш ишларини, даъвогар эса 68 км. узунликдаги ҳудудда
труба ётқизилган жой устидаги тупроқни текислаб, аввалги ҳолатга қайтариш,
заруратга қараб кўчатларни экиш ишларини бажарганлиги, тарафлар ўртасида
шартнома кейин тузилганлигини эшитганлиги ва ишлар бошланганда шартнома
тузилмаганидан хабари бўлмаганлиги, жавобгар раҳбари объектларда ишларни
тезроқ бажариб топшириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни кутмасдан
ҳам ишлар бошлаб юборилганлиги, жавобгар раҳбарининг кўрсатмасига асосан
ҳар ҳафтада даъвогар ишлаган объектдаги бажарилган ишлар бўйича расмларни
ҳам раҳбариятга тақдим этиб келганлиги, ишларни бажарилишини ўзи назорат
қилиб турганлиги, даъвогар объектга ишчилар ва махсус транспорт
воситаларини олиб бориб ишлаганлиги, ишларни тугатганидан сўнг
буюртмачи, ёрдамчи пудратчи, ўрмон хўжалиги ва экология бошқармаси
мутахассислари иштирокида 68 км. ҳудудда ҳар бир коллекторни бирма-бир
ўлчаб қабул қилиб олганлиги, бу ҳақда маълумотнома ва далолатнома
расмийлаштириб тасдиқланганлиги, ишларни қайси санада бажарганлигини
ҳозир эслай олмаслиги, мутахассис сифатида ишларнинг қийматига
аралашмаганлиги, лекин ишларни объектда даъвогар бажарганлигини
тасдиқлашини, ишлар сифатига эътироз бўлмаганлиги ва камчиликлар
аниқланмаганлигини, даъвогар ҳужжатларни тўлиқ жавобгарга тақдим
этмаганлиги сабабли ушбу масала вақтида ҳал бўлмаганлиги, апелляция
инстанциясида ҳам худди шундай тушунтириш берганлиги, даъвогарга
берилган объектда бошқа ташкилотлар ишларни бажармаганлиги,
бажарилмаган ишлар қудуқлар билан боғлиқ эканлиги, Северний Сузма,
Қумли, Учқур трассаларидаги коллектор билан боғлиқ ишларни тўлиқ
бажарганлиги ва объект ишга туширилганлиги, қудуқлар билан боғлиқ ишлар
даъвогарга тегишли эмаслиги ва бу шлар бугунги кунда ҳам давом
этаётганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва
асослантирилган бўлиши керак.
Биринчи инстанция суди шартноманинг 3.3-бандига асосан 1 829 628 526
сўмлик рекультивация ишлари бажарилганлиги тарафлар ўртасида имзоланган
топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан тасдиқланган деб ҳисолаб, даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ишларнинг бажарилиши билан боғлиқ
ижро ҳужжатлари мавжудлиги, ишларнинг ҳажми ва қиймати лойиҳа-смета
ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганмасдан даъво талабини қаноалантириш
тўғрисида барвақт тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди даъвогар раҳбари Д.Гаджиевнинг
“Қоровулбозор ўрмон хўжалиги” 2020 йил 21 январдаги 3-сонли шартномага
асосан ишнинг 90 352 440 сўмлик қисмини бажарганлиги, ишларнинг
784 550 035 сўмлик қисми даъвогар билан “Нефтгаз гарант строй” МЧЖ
ўртасида 2019 йилда тузилган шартномага асосан 2020 йил март ойида
бажарганлиги ҳақидаги важлари билан келишмай, тарафлар ўртасида 2020 йил
16 мартда тузилган 17/20-сонли пудрат шартномасига асосан даъвогар ўзига
нисбатан мажбурият юзага келмасдан “Қоровулбозор” ўрмон хўжалиги билан
2020 йил 21 январда 3-сонли, “Нефтгаз гарант строй” МЧЖ билан 2019 йилда
шартномалар тузишга эришган деб тўхтамга келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилишда даъвогар
билан “Нефтгаз гарант строй” МЧЖ ўртасида тузилган ишларни топширишқабул қилиш далолатномасида уни имзолаган шахсларнинг мансаб мавқеи ёки
фамилияси, исми,отасининг исми кўрсатилмаганлиги ҳамда у тарафларнинг
муҳри билан тасдиқланмаганлиги, даъвогар 2020 йил март ойида ишлар тўлиқ
бажарилган деб важ келтирган ер участкаларида жавобгар “ERIELL OILFIELD
SERVICES MIDDLE EAS DMCC” компанияси билан 2018 йил 22 январда
тузилган 4-01/18-1-сонли шартномага асосан 2020 йил 15 январдан 2020 йил
27 ноябрга қадар газ қувурларини ётқизиш ишларини бажарганлиги ер
участкасида рекультивация ишларини бажарганлигини инкор этиши, ишларни
топшириш-қабул қилиш далолатномаси ваколатсиз шахс И.Буриев томонидан
имзоланганлиги ҳақида хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди суд муҳокамасида иштирок этган И.Буриев ўз
тушунтиришларида Сузма-Кумли-Учкир трассаларидаги коллекторда 68 км
узунликдаги объектда рекультивация ишлари айнан даъвогар томонидан
бажарилганлиги, жавобгар раҳбарининг оғзаки кўрсатмаси билан объектни
даъвогарга буюртмачи иштирокида топшириб, ишларни боришини назорат
қилиб борганлиги, даъвогарга тегишли бўлган ишлар у томонидан
бажарилганлиги, даъвогар томонидан бажарилган ишлар буюртмачи, ўрмон
хўжалиги ва экология бошқармаси мутахассислари иштирокида қабул қилиб
олинганлигини билдирган.
Ўз навбатида, апелляция инстанция судида “Қоровулбозор” ўрмон
хўжалиги вакили Э.Тошев ҳам ер участкасини рекультивация қилиш ишларини
“G-Darina group” МЧЖ раҳбари Ж.Гаджиев билан тузилган шартномага асосан
ўзи бажарганлиги, бу ҳақда ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлиги,
бироқ, бажарилган ишлар учун “G-Darina group” МЧЖ томонидан тўловлар
амалга оширилмаганлигини маълум қилган.
Ушбу тушунтиришлар билан апелляция инстанцияси судининг
хулосалари ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса-да, уларни бартараф этиш,
даъвогар ишларни бажарганлиги тўғрисида маълумотномани имзолаган
буюртмачидан вакили иштирокини таъминлаб, иш ҳолатларига аниқлик
киритиш чораси кўрилмаган.
Апелляция инстанцияси суди мутахассис ва гувоҳларнинг ушбу
тушунтиришларига ҳуқуқий баҳо бермаган ҳолда, даъвогарга тегишли
бўлмаган бошқа ишлар (қудуқлар)даги рекультивация ишлари ниҳоясига
етмаганлиги билан боғлиқ ҳужжатларни асос қилиб, даъвогар иш бажарилган
деб кўрсатилган ер участкасида бошқа корхона иш олиб борганлиги тўғрисида
барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисми биринчи бандида, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан
ишни кўришда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормасини бузиб, иш ҳолатларини
тўлиқ аниқламасдан, аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатлар исботланмагани ҳолда қарорлар қабул қилинган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида
назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд
инстанциясига юборишга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўриб чиқишда, иш учун
аҳамиятли барча ҳолатларни ўрганиши, объектда ким томонидан ишлар
бажарилганлиги ҳолатига гувоҳлар ва буюртмачини жал бқилган ҳолда аниқлик
киритиш, даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги тасдиқланган тақдирда,
ишларнинг ҳажми ва қийматини, заруратга қараб, мутахассислар ёрдамида
аниқлаш, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаб, даъво
талабини қаноатлантириш ёки рад қилиш масаласини ҳал қилиш, барча суд
инстанциялари учун ундирилиши лозим бўлган суд ҳаражатларини муҳокама
қилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303, 304-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал
қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов