← Назад
Решение #592308 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 23 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| рисидаги битим» | 2 | — | law | |
| онуни | 2 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/42729-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья О.Мирзаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 31 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва
метрология соҳасида давлат назорати департаменти вакили Ж.Хабибуллаев
(2023 йил 13 апрелдаги 405-сонли ишончномага асосан), «Қуюв механика
заводи» шўъба корхонаси вакили В.Рахмангулов (2022 йил 16 сентябрдаги
01/1618-сонли ишончномага асосан), Р.Мирахмедов (2022 йил 16 сентябрдаги
01/1619-сонли ишончномага асосан), Ж.Хасанов (2022 йил 16 сентябрдаги
01/1620-сонли ишончномага асосан), «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик
жамияти вакили Ф.Юсупов (2023 йил 4 январдаги 2-юр-сонли ишончномага
асосан), «Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази»
масъулияти чекланган жамияти вакили И.Колыбелкин (2023 йил 30 майдаги 0185-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон техник
жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва
метрология соҳасида давлат назорати департаментининг жавобгар «Қуюв
механика заводи» шўъба корхонасига нисбатан 20 728 488 113,5 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20
октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси 2022 йил 4 июлдаги 1-12-04/530-сонли
хат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига
инспекцияси томонидан корхона текширилганда ишлаб чиқарилган темир йўл
маҳсулотлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар
талабларига жавоб бермаганлигини ва бир қатор маҳсулотлар мувофиқлик
сертификатларисиз ишлаб чиқарилганлиги сабабли қонун доирасида чоралар
кўриш юзасидан мурожаат хати киритилган.
Инспекциянинг юқоридаги хатига асосан Техник жиҳатдан тартибга
солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат
назорати Департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади)нинг
2022 йил 3 авугстдаги DN-181-сонли буйруқ ва текширув дастурига асосан
«Қуюв механика заводи» шўъба корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки
ШК деб юритилади)да 2022 йил 3 августдан 19 августгача бўлган даврда давлат
назорати ўтказилган.
Текширишда ШКда ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30
январдаги
43-сон қарори билан тасдиқланган “Мажбурий тартибда сертификатланадиган,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб
кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати”га киритилганлиги, лекин амалдаги
қонунчиликка асосан сертификатлаштирилмаган ҳолда реализация қилинганлиги
аниқланган.
Департамент томонидан ШКга мувофиқлик сертификатисиз реализация
қилинган маҳсулотлар бўйича 2021 йил 27 декабрда 2314-сонли огохлантириш
хати берилган.
Ушбу огохлантиришга қарамасдан ШК томонидан 2021 йил 27 декабрдан
2022 йил 3 августгача бўлган даврда 8 дона «Универсальный полувагон
с разгрузочными люками объемом кузова 92м3 модель 12-9922», 14 дона
«Вагон-платформа для перевозки крупнотоннажных контейнеров модель
13-6991», 8 дона «Вагон-хоппер для перевозки цемента. Модель 19-9596», 1 дона
«Вагон-хоппер для перевозки минерльных удобрений моделей 19-9600», 458
дона «Клин тягового хомута», 199 дона «Балка надрессорная», 278 дона «Рама
боковая», 120 дона «Упор объединенный», 24 дона «Упор задний», 114 дона
«Упор передний», 3760 дона «Башмак неповоротинй», 415 дона «Хомут
тяговый», 16 200 дона «Чека тормозной колодки», 3 дона «Пружина наружная»,
3 дона «Пружина внутренная», 50 дона «Триангел 9597.41.00», 200 дона
«Тележка двухосной 18-9597», 2 дона «Автосцепка СА-3», 4 дона «Запасной
резервуар
Р7-135», 9941 дона «Локомотивная тормозная колодка», 256 дона «Компенсатор
блочно-полиспасный КБП-3-30 черт 3-1997-00 00 00 Сб» маҳсулотлари
сертификатсиз реализация қилинганлиги аниқланган.
Шу сабабли Департамент судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ШК
томонидан юқоридаги умумий қиймати 41 456 976 227 сўмлик маҳсулотлар
мувофиқлик сертификатларисиз реализация қилинганлиги ва ШК “Маҳсулотлар
ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
23-моддасида
тайёрловчилар
(тадбиркорлар)
мажбурий
сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланганлигини кўрсатиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида
давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2021 йил 2
июндаги ПФ-6240-сон Фармони (бундан буён матнда Фармон деб юритилади)
12-бандининг а-кичик бандида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан
тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида
содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маҳсулотларга нисбатан қонунчилик
ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга
ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик
шахсларга ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда
— реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда
молиявий жарима кўринишидаги таъсир чораси белгиланганлигини асос қилиб,
жавобгарга нисбатан 20 728 488 113,5 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга
нисбатан 1 000 000 000 сўмлик молиявий жарима қўлланилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 14 декабрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилган, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг асослантирувчи қисми ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмидан “Лекин жавобгарнинг бугунги кундаги молиявий
аҳволи
ҳамда
ШКда
1 500 дан ортиқ ишчиларнинг ишлаб турганлиги ва мазкур молиявий жаримани
қўлланилиши келажакда унинг иқтисодий ночор ҳолатга келтириб қўйиш
мумкинлиги сабабли, суд даъвогар томонидан сўралган 20 728 488 113,5 сўм
молиявий жаримани 1 000 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топди”
жумлалари чиқариб ташланиб, ҳал қилув қарори ““Ваҳоланки, юқорида қайд
этилган Фармоннинг ўзида ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта
содир этилганда – реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача
миқдорда молиявий жарима кўллаши мумкинлиги белгиланган. Судлов ҳайъати
таркиби мазкур ҳолатда келиб чиқиб, ШКга нисбатан 1 000 000 000 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш лозим деб ҳисоблайди” деган жумлалар
билан тўлдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда суд қарорарини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб
шикоятда, Фармонда жарима ишлаб чиқарувчи томонидан махсулотларга
нисбатан қонунчилик ва техник регланментларда белгиланган мажбурий
талабларга ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импортёр томонидан риоя этмаган
холлардагина қўлланилиши белгиланганлиги, темир йўл маҳсулотлари
қўлланиладиган мажбурий талаблар белгиланган техник регламент Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сонли
Қарори билан тасдиқланганлиги, Қарорнинг 1-банди 2-қисмига асосан техник
регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач амалга киритилиши
белгиланганлиги, мазкур ҳолатда аризачи 2022 йил 28 сентябрдаги регламент
расмий эълон қилинмасдан корхонада текшириш ўтказиб, амалга киртилмаган
регламент талабларини бузганлик учун молиявий жарима ҳисоблаб, бу билан
Фармон талабларини бузиб, маҳсулот қийматининг 50 фоиз миқдорида жарима
қўлланилганлиги, 1992 йил 14 февралдаги “МДҲда темир йўл транспортини
мувофиқлаштирувчи органлар ҳақидаги битим”га асосан Ҳамдўстликка аъзо
давлатлар темир йўл транспорти Кенгаши ташкил этилиб, Кенгаш давлатлараро
даражада темир йўл транспорти ишини мувофиқлаштирувчи давлатлараро орган
ҳисобланиши, Кенгаш томонидан 2011 йил 18-19 май кунлари бўлиб ўтган
йиғилишда тасдиқланган ва жорий этилган “Ҳаракат таркибининг халкаро
алоқадаги инфратузилмасига кириш рухсати тўғрисидаги битим”га кўра янги
ишлаб чиқарилган темир йўл ҳаракати таркиби ва унинг таркибий қисмлари
Ҳамдўстликка аъзо давлатлар темир йўл йўлларидан фойдаланиш учун
муомалага чиқарилиши учун мувофиқлиги тасдиқланиши лозимлиги,
мувофиқликни баҳолаш ва синов ишларини Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг
темир йўл транспорти бўйича Кенгаш томонидан тан олинган мувофиқликни
баҳолаш органлари, синов лабораториялари, синов марказлари реестрига
кирувчилар томонидан амалга оширилгандагина Кенгаш томонидан тан
олиниши, жавобгарда ишлаб чиқариладиган темир йўл маҳсулотларининг
мувофиқлиги юқоридаги талаблар асосида тасдиқланганлиги ва мувофиқлик
сертификатлари, декларациялари, синов баённомалари расмийлаштирилганлиги,
бу ҳолатда “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига асосан халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши лозимлиги,
“Ўзтемирйўллари” АЖнинг буюртмачига асосан жавобгар давлатлараро
миқёсдаги мувофиқлик сертификатлари ва декларацияларга эга бўлган янги юк
вагонлари ва унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариб етказиб берганлиги,
жавобгар “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига асосан сертификатлаштириш ишларини бажариш бўйича хизматларни
харид қилиш бўйича энг яхши таклифларини танлаш электрон шаклда
ўтказилишини эълон қилганлиги, танловда “Темир йўл маҳсулотларини
сертификатлаштириш маркази” МЧЖ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа
аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари ўз таклифларини
электрон тизимда тақдим этиш орқали иштирок этмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор
қилиб, арз қилинган талабларни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрашди.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, жавобгар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот учун
сертификат
олинмасдан
реализация
қлинганлиги
сабабли
жарима
ҳисобланганлиги,
“Маҳсулот
ва
хизматларни
сертификатлаштириш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонунига
асосан
сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши, Қонуннинг 23моддасида тайёрловчилар мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини
бузганлик учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланганлиги,
жавобгар реализация қилган маҳсулот ҳам мажбурий сертификатлаштирилиши
лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатида мавжудлиги, сертификат олинмаганлиги
учун судга ариза берилганлигини билдириб, шикоятни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган мутахассис «Темир йўл маҳсулотларини
сертификатлаштириш маркази» МЧЖ вакили тушунтириш бериб, МЧЖга синов
лабораторияси бўйича ҳамда темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш
органи сифатида аккредитация гувоҳномаси берилганлиги, ҳақиқатдан темир
йўл соҳасида ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотлар учун МЧЖда синов
лабораторияларини ўтказиш имкони мавжуд эмаслиги, аккредитация соҳасида
айрим стандартлар мавжуд эмаслиги, МЧЖ Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг
темир йўл транспорти бўйича Кенгаш томонидан тан олинган мувофиқликни
баҳолаш органлари, синов лабораториялари, синов марказлари реестрига кириш
учун ҳаракат қилаётганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ариза талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Биринчи инстанция суди аризачи томонидан жавобгарга нисбатан
молиявий жарима асосли ҳисобланган деб ҳисоблаб, жавобгарнинг молиявий
аҳволи, ҳамда корхонада 1 500 дан ортиқ ишчиларнинг ишлаб турганлиги ва
мазкур молиявий жаримани қўлланилиши келажакда унинг иқтисодий ночор
ҳолатга келтириб қўйиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилиб, аризачи томонидан
сўралган 20 728 488 113,5 сўм молиявий жаримани 1 000 000 000 сўмгача
камайтиришни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди ШКга нисбатан
1 000 000 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида асосли хулосага келган,
бироқ хулосасини асослашда ШКнинг бугунги кундаги молиявий аҳволи ҳамда
ШКда
1 500 дан ортиқ ишчиларнинг ишлаб турганлиги ва мазкур молиявий жаримани
қўлланилиши келажакда унинг иқтисодий ночор ҳолатга келтириб қўйиш
мумкинлигини инобатга олиб, хатога йўл қўйган деб ҳисоблаб, Фармоннинг
ўзида ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий
жарима кўллаши мумкинлиги белгиланганлигини инобатга олиб, ШКга нисбатан
1 000 000 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш лозим деб тўхтамга
келган ва ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмини ўзгартирган.
Кассация инстанцияси суди биринчи ва апелляция инстанцияси судининг
хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди.
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
12-моддасида
мажбурий
сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар сертификатлаштиришга
тақдим этилмаган бўлса, сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги
сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса, агар сертификатнинг амал
қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор
қилинган) бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши
мумкин эмаслиги, қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган
маҳсулотларни реализация қилиш ман этилиши, 23-моддасида эса тайёрловчилар
(тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун
қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган.
Фармоннинг 12-банди, «а» кичик бандига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан
бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва
метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маҳсулотларга
нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган
мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя
этилмаган ҳолларда юридик шахсларга ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг
биринчи марта содир этилганда - реализация қилинган маҳсулот қийматининг
50 фоизигача миқдорда молиявий жарима кўлланади.
Жавобгарда ўтказилган текширишда сертификатлаштирилмаган ҳолда
реализация қилинган маҳсулот қийматидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан
«Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси
ҳамда Фармонга асосан реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи
миқдорида жарима ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда Фармонда қонунчилик ҳужжатларида ва техник
регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи томонидан
риоя этилмаслиги назарда тутилган бўлиб, «Маҳсулотлар ва хизматларни
сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
23-моддасида тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш
қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши
белгиланган, бироқ мувофиқликни баҳолаш учун темир йўл маҳсулотларига
қўлланиладиган мажбурий талаблар белгиланадиган техник регламентнинг ўзи
мавжуд бўлмаган.
Айнан темир йўл маҳсулотларига қўлланиладиган мажбурий талаблар
белгиланган регламент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 28 сентябрдаги 537-сонли қарори билан, яъни ушбу қарор билан
Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги
тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланган ва Қарор 1-бандининг
2-хатбошисида техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой
ўтгач, амалга киритилиши белгиланган.
Бундан ташқари, ишдаги ҳужжатларга ва жавобгарнинг важларига кўра,
1992 йил 14 февралдаги «МДҲда темир йўл транспортини мувофиқлаштирувчи
органлар ҳақидаги битим» (Ўзбекистон Республикаси учун 1992 йил 14
февралдан кучга кирган)га асосан Ҳамдўстликка аъзо давлатлар темир йўл
транспорти Кенгаши ташкил этилган бўлиб, Кенгаш давлатлараро даражада
темир йўл транспорти ишини мувофиқлаштирувчи давлатлараро орган
хисобланади.
Кенгаш томонидан тасдиқланган ва жорий этилган «Ҳаракат таркибининг
халкаро алоқадаги инфратузилмасига кириш рухсати тўғрисидаги битим»нинг
2-моддасига кўра янги ишлаб чиқарилган темир йўл ҳаракати таркиби ва унинг
таркибий қисмлари Ҳамдўстликка аъзо давлатлар темир йўл йўлларидан
фойдаланиш мақсадида муомалага чиқариш учун мувофиқлиги тасдиқланиши
лозим.
Мазкур битимда мувофиқликни баҳолаш ва синов ишларини
Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича Кенгаш
томонидан тан олинган мувофиқликни баҳолаш органлари, синов
лабораториялари, синов марказлари реестрига кирувчилар томонидан амалга
оширилгандагина Кенгаш томонидан тан олиниши белгиланган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасида 1992 йил 14 февралдан кучга
кирган «Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида темир йўл транспортини
мувофиқлаштирувчи органлар ҳақида битим»га асосан ташкил этилган
Ҳамдўстликка аъзо давлатлар темир йўл транспорти Кенгашининг қарорлари ва
«Ҳаракат таркибининг халқароалоқадаги инфратузилмасига кириш рухсати
тўғрисидаги битим», Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача
қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси
қоидалари қўлланилиши тўғрисидаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
2-моддасининг учинчи қисми ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
(мазкур
Қонун
Ўзбекистон
Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли «Техник жиҳатдан
тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини
йўқотади) 2-моддасининг иккинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикасида
қўлланилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро
сифат стандартлари ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган темир йўл
маҳсулотини ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018
йил 22 мартдаги 211-сонли қарорининг 2-бандида темир йўл маҳсулотини
мажбурий сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат
қилиш инспекциясининг «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш
маркази» давлат унитар корхонаси ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги
белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган идоравий мансуб синов ва
сертификатлаштириш марказлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.
«Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» ДУК (ҳозирда
«Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» МЧЖ) Ҳамдўстликка
аъзо давлатлар темир йўл транспорти Кенгашининг 2020 йил 14 апрелдаги
72-сонли йиғилишида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар темир йўл транспорти
Кенгаши томонидан тан олинган мувофиқлик баҳолаш (тасдиқлаш) органлари,
синов лабораториялари, синов марказлари реестрига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги
«Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда
давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020
йил
17 октябрдаги Фармонига мувофиқ Марказ Инспекция ҳузуридан чиқарилиб,
давлат улуши тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга
сотиладиган корхоналар рўйхатига киритилган ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шакли
масъулияти чеклангакн жамият сифатида қайта ташкил этилган.
Марказнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганидан сўнг реестрга
киритилмаган.
Шу сабабли «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги заводлар
ишлаб чиқараётган маҳсулотларига мувофиқлик сертификатларини мазкур
реестрда мавжуд бўлган «Беларусь давлат транспорт универститети» таълим
муассасасидан шартнома асосида олиб келган.
Ўз навбатида жавобгар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга
Беларусь Республикасида жойлашган сертификатлаштириш идорасидан
ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг ТР ТС 001/2011 «О безопастноси
железнодорожного подвижного состава» техник регламентни талабларига асосан
мувофиқлик сертификати ва декларацияси олинган.
Марказ томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари тан олиниши
борасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Ҳамдўстликка аъзо
давлатлар темир йўл транспорти Кенгашига 2022 йил 22 апрелда 07/1316-22-сон
хат билан мурожаат қилган.
Мазкур хатга жавобан Ҳамдўстликка аъзо давлатлар темир йўл транспорти
Кенгаши 2022 йил 4 майдаги Д3-1470-сонли хатида ҳозирги кунда «Темир йўл
маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» МЧЖ реестрда мавжуд эмаслиги ва
беилган мувофиқлик сертификатлари белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги
билдирилган.
МЧЖ томонидан темир йўл маҳсулотлари учун аккредитация соҳаси ва
синов лабораториялари темир йўл маҳсулотлари соҳасида синовларни ўтказиш
имконияти тўлиқ мавжуд бўлмаган. Бу эса МЧЖ вакилининг суд муҳокамасида
ва судга тақдим этилган 2021 йил 22 июндаги 01/79-сонли маълумотномаси
билан ҳам тасдиқланган.
Бундан кўринадики, даъво аризасида кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб
чиқарш ва реализация қилиш даврида темир йўл маҳсулотларини
сертификатлаштириш учун синовларни ўтказишда қўлланиладиган темир йўл
маҳсулотларига қўлланиладиган мажбурий талаблар, мувофиқликни баҳолаш
учун объектларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив
ҳужжатнинг ўзи мавжуд бўлмаган.
Қолаверса, мувофиқликни баҳоловчи органнинг аккредитация соҳаси
темир йўл маҳсулотларини тўлиқ қамраб олмагани ҳолда, Ўзбекистон имзолаган
халқаро шартнома бўйича Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг темир йўл
транспорти бўйича Кенгаш томонидан тан олинган мувофиқликни баҳолаш
органлари, синов лабораториялари, синов марказлари реестрида мавжуд
бўлмаган.
Шунинг учун мазкур ҳолатда аризада кўрсатилган давр учун жавобгарга
нисбатан молиявий жарима қўллаш учун етарли асос мавжуд эмас.
Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни аниқламасдан,
ариза талабини қисман қаноатлантириб барвақт хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами
билан қисман келишиб, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида
барвақт тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
9
қилиш учун: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанция судлари
томонидан ишни кўришда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда ариза
талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри тўхтамга келинган деб ҳисоблаб, суд
қарорларини бекор қилиш ва ариза талабини қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатларини аризачи зиммасига юклаб, аризачидан жавобгарга
апелляция ва кассация инстанцияси учун жами 54 000 сўм почта харажатлари
ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Жавобгар «Қуюв механика заводи» шўъба корхонасининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш
ва
метрология
соҳасида
давлат
назорати
департаментининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментидан
«Қуюв механика заводи» шўъба корхонаси фойдасига жами 54 000 сўм почта
ҳаражатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 14 декабрдаги ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов