Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2202/4209 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SKYTECH-LINE масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Зангиота туман хокимияти
Source ID 1088886 Claim ID 3164410 PDF Hash 622798817f605edf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси збекистон Республикаси ЖК 206 law
збекистон Республикаси ФКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ФК 15 law
збекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси збекистон Республикаси ЖК 19211 law
узуридаги ер ажратиш комиссияси аъзолари мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 206-мо… узуридаги ер ажратиш комиссияси аъзолари мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 206 law
туман Ер ресурслари ва давлат кадастри мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 205-модд… туман Ер ресурслари ва давлат кадастри мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 205 law
МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 19211-моддаси МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 19211 law
гектарни Ер кодексининг 44-моддаси гектарни Ер кодекси 44 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2202/4209-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья У.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Н.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 31 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Ходиев (2023 йил 4 январдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Зангиота туман ҳокимлиги ҳисобидан 5 206 210 000 сўм етказилган зарар учун компенсация ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган кассация шикояти асосидаги ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли қарори билан Зангиота тумани, “Назарбек” массиви ҳудудидаги фойдаланилмаётган 2,12 гектар ер майдонида “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, савдо дўконлари” қурилишига рухсат берилган. Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 15 майдаги 273-сонли “Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли қарорига қисман ўзгартириш киритилиб, “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, савдо дўконлари” сўзлари “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, замонавий ва қулай турар жойлар ҳамда савдо дўконлари” деб ўқилиши белгиланган. Халқ депутатлари Зангиота туман кенгашининг 2020 йил 11 сентябрдаги VI-XII-VII-сонли қарорига кўра, Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли қарори маълумот учун қабул қилиниб, тасдиқланган. Туман ҳокиминининг 2021 йил 10 мартдаги 314-сонли қарорига кўра, туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли қарорининг 2-банди “Зангиота тумани, Назарбек массиви ҳудудидаги туман захирасида бўлган фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги харитасининг 204-контурида қисман жойлашган 2,12 гектар ер майдонида “SKYTECH-LINE” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, замонавий ва қулай турар жойлар ҳамда савдо дўконлари қуриш учун танлаб ажратилсин” деб ўқилиши белгиланиб, мазкур қарорда Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 15 майдаги 273-сонли қарори ўз кучини йўқотиши белгиланган. Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси томонидан 2020 йил 14 сентябрда даъвогар буюртмачи бўлган Зангиота тумани, Назарбек массиви ҳудудида “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, замонавий ва қулай турар-жойлар” архитектура-режалаштириш топшириғи тасдиқланган. Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2021 йил 24 июндаги 19965-сонли хулосасига асосан Зангиота тумани, Назарбек массиви ҳудудида “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, замонавий ва қулай турар-жойлар” лойиҳа-смета ҳужжатлари билан келишилган. “Loyiha qurilish ekspert” МЧЖ томонидан 2021 йил 2 июлда қурилиш лойиҳасининг сейсмик бардошлиги ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан экспертизасининг ЭХ-142/2021-сонли ижобий хулосаси олинган. “SKYTECH-LINE” МЧЖ 2021 йил 14 июлда давлат хизматлари маркази орқали Тошкент вилояти қурилиш назорат инспекциясига қурилиш ишлари бошланганлиги тўғрисида хабар берган. Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 30 ноябрдаги қарори билан Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли ҳамда 2021 йил 10 мартдаги 314-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар “SKYTECH-LINE” МЧЖга нисбатан даъво талаби қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Назарбек” ҳудуди, “Фаробий” МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 204-контуридаги 2,12 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан барпо этилган 5 520 кв.м. иборат ноқонуний қурилмани жавобгарнинг ўзининг ҳисобидан буздирилиши белгиланган. “ART Estimate” МЧЖнинг 2022 йил 30 мартдаги “Қурилаётган замонавий турар-жойлар бинолари, мактабгача таълим муассасаси ва мактаб мажмуаларини қурилиш ҳаражатларининг бозр қийматини баҳолаш бўйича” 03/009-сонли ҳисоботига кўра, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек мавзесида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг умумий қиймати 5 206 210 000 сўмга баҳоланган. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачи бўлмиш даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга ҳилоф деб топилган. Жавобгар зиммасига даъвогар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек мавзеси манзилида қурилган биноиншоотларнинг ер ости майдонининг бозор қийматида бошланғич аукцион баҳоси 1 500 000 000 сўм эканлигини инобатга олиб, мазкур қийматдаги пул маблағларини давлат бюджети фойдасига тўлаб бериш эвазига даъвогар номига ушбу ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ёки жамият томонидан 5 206 210 000 сўм қийматидаги қурилиш-монтаж ишлари харажатларини қоплаб бериш масаласини муҳокама қилиш мажбурияти юклатилган. Жавобгар томонидан 2022 йил 26 сентябрда даъвогарга туман ҳокимлигида жамият томонидан амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари учун сарфланган 5 206 210 000 сўм миқдоридаги маблағни қоплаб бериш имконияти мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “SKYTECH-LINE” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади) манфаатида Зангиота туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан етазилган зарар учун 5 206 210 000 сўм миқдорида компенсация ундириб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими билан Зангиота туман молия бўлими, Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси, 2022 йил 20 октябрдаги ажрими билан Тошкент вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан Палата томонидан даъвогар манфаатида кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиб, компенсация пулини ундириб бериш тўғрисида қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, апелляция инстанцияси қарорида ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 майдаги ҳал қилув қарори қонуний кучда бўлса-да, МЧЖ томонидан ихтиёрий равишда демонтаж қилинган ҳолда бузиш, қурилиш ашёларининг олиш чоралари кўрилмаганлиги, МЧЖ суд қарорларига асосан ер майдони ажратиш тўғрисидаги хоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилганини била туриб, қурилиш ишларини давом эттирганлиги ва юзага келиши мумкин бўлган зарарни камайтириш чорасини кўрмаганлиги тўғрисида хулоса қилганлиги, МЧЖда суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлиб, бу ҳолатда суд томонидан ноқонуний деб топилган қурилмаларни ихтиёрий бузмаганлик холатини юзага келиши мумкин бўлган зарарларни камайтириш чораларини кўрмаганлик деб баҳо бериш мумкин эмаслиги, Тошкент вилоят прокуратурасининг хатига кўра туман хокимлиги, ер ажратиш комиссияси аъзолари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинганлиги, бу эса туман ҳокимлиги томонидан қонунбузилиш ҳолатининг тасдиғи эканлиги, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари ҳам суд томонидан ноқонуний деб топилганлиги ва бекор қилинганлиги, МЧЖга етказилган зарар айнан Зангиота туман хокимлигининг хатти-харакати оқибатида юзага келганлиги, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 15-моддасида мансабдор шахснинг гайриқонуний хатти харакати натижасида етказилган зарар қопланиши лозимлиги, бу холатда зарар туман хокимлиги томонидан копланиши кераклиги. суд Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори билан Фаробий МФЙ худудидан қишлок хўжалик харитасининг 204-контуридаги 2.12 гектар ер майдонида 5520 кв.м.дан иборат қурилмалар ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилма эканлиги ўз исботини топганлигини асос қилиб, бироқ Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги қарори билан Зангиота туман хокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли ва 2021 йил 10 мартдаги 314-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топилганлиги инобатга олинмаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, даъвогар туман ҳокимининг қарори асосида қурилиш ишларини амалга оширганлиги, кейинчалик туман ҳокимининг қарори суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топлиганлиги, туман ҳокимининг қарорига ишониб даъвогар қурилиш ишларини бажарган бўлиб, даъвогарнинг сарфхаражати қопланиши лозимлиги, судлар эса ушбу ҳолатни инобатга олмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата, Зангиота туман ҳокимлиги, Зангиота туман молия бўлими, Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 30 ноябрдаги қарори билан Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 2 апрелдаги 217-сонли ҳамда 2021 йил 10 мартдаги 314-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар “SKYTECH-LINE” МЧЖга нисбатан даъво талаби қаноатлантирилиб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Назарбек” ҳудуди, “Фаробий” МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 204-контуридаги 2,12 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан барпо этилган 5 520 кв.м. иборат ноқонуний қурилмани жавобгарнинг ўзининг ҳисобидан буздирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Зангиота туман бўлимининг 2022 йил 26 октябрдаги хатида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги 4-1101-2204/220-сонли ижро варақасига асосан даъвогар томонидан Зангиота тумани, “Назарбек” массиви, “Фаробий” МФЙ ҳудудида, қишлоқ хўжалик харитасининг 204-контурида 2,12 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан барпо этилган 5 520 кв.м. иборат қурилмани бузиш ижро ҳаракатлари 2022 йил 20 сентябрь куни бошланиб, 29 сентябрь куни ижро ҳаракатлари тамомланганлиги маълум қилинган. Биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда қуйидагиларга асосланган. -Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар томонидан Зангиота тумани, “Назарбек” ҳудуди, “Фаробий” МФЙ ҳудудидан, қишлоқ хўжалиги харитасининг 204-контуридаги 2,12 гектар ер майдонида 5 520 кв.м. иборат қурилмалар ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилма эканлиги; -Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 30 ноябрдаги қарорида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 04-01/103039сонли хатига кўра, даъвогар томонидан Зангиота тумани, Назарбек массиви ҳудудида 2,12 гектар ер майдонида Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, савдо дўконлари қурилиши бўйича атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги лойиҳа материаллари давлат экология экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этилмаганлиги аниқланганлиги; -Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2021 йил 24 июндаги 19965-сонли хулосасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан экологик экспертиза хулосасини олиш талаб этилиши белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан хулосанинг мазкур қисми ижроси таъминланмаган ҳолда қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги; -Зангиота туман ҳокиминининг 2021 йил 10 мартдаги 314-сонли қарори билан даъвогарга “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, замонавий ва қулай турар жойлар ҳамда савдо дўконлари қуриш учун танлаб ажратилсин” деб кўрсатилган бўлса-да, “Loyiha qurilish ekspert” МЧЖ томонидан 2021 йил 2 июлда қурилиш лойиҳасининг сейсмик бардошлиги ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан экспертизанинг ЭХ-142/2021-сонли ижобий хулосасида лойиҳа-смета ҳужжатлари фақатгина мактаб, болалар боғчаси, маҳалла биноси, қулай тураржойлар учун тузилганлиги, туман ҳокими қарорида кўрсатилган кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, савдо дўконлари назарда тутилмаганлиги, қарорда қурилиши белгиланмаган мактаб қурилиши лойиҳалаштирилганлиги; -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5924-Фармонида, (ҳоким қарори қабул қилинган вақтда амалда бўлган таҳририда) нодавлат жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш учун бепул асосда аҳоли учун қулай бўлган ҳудудлардан доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш назарда тутилган бўлса-да, даъвогар туман ҳокимининг қарорлари асосида “Болалар боғчаси, маҳалла гузари, кутубхона, футбол майдони, ёпиқ сув ҳавзаси, қандолат ва тикувчилик цехлари, кинотеатр, замонавий ва қулай турар-жойлар” қуриш ишларини амалга оширганлиги; -жавобгарнинг даъвогарга оид қарорининг қонунийлиги маъмурий судда низолашилаётганлигидан даъвогар хабардор бўлса-да, аммо у қурилиш ишларини бошлаб, уни давом эттирганлиги. -Тошкент вилояти прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги хатида вилоят прокуратураси томонидан Зангиота туман ҳокимлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер ажратиш комиссияси аъзолари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 206-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди, шунингдек, даъвогарнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинганлиги. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан қурилган бино-иншоотлар ўзбошимчалик билан амалга оширганлиги суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланганлиги сабабли унинг компенсация ундириш талаби асосиздир. Тошкент вилоят прокуратурасининг 2023 йил 6 майдаги 21/85234-23-сонли хатида Зангиота туман ҳокимлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер ажратиш комиссияси аъзолари мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 206-моддаси иккинчи қисми нинг“а” банди, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 205-моддасининг биринчи қисми, 28, 206-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди, 209-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди, “SKYTECH-LINE” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖК 19211-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилаётганлиги, иш ҳужжатларига кўра, Зангиота туман ҳокимлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер ажратиш комиссия аъзолари “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари билан тил бириктириб, туманнинг “Назарбек” ҚФЙ, “Назарбек” массивининг 204-контуридаги суҳориладиган 56 бонитетли ер майдонидан 2,12 гектарни Ер кодексининг 44-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли Фармони талабларига зид равишда гуёки ажартилаётган ер майдони Зангиота ММТП биноси ер майдони эканлиги ҳақида қарор ҳамда қарор ости ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш йўли билан 2020 йил 2 апрелда туман ҳокимининг 217-сонли қарорини чиқаришга эришишганлиги, шундан сўнг МЧЖ томонидан ушбу жойда капитал қурилиш ишлари олиб борилиши натижасида суғориладиган ернинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабаб бўлгани ҳолда давлат манфаатларига 1 млрд. 520 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги қайд этилган. Демак, ҳар икки тараф мансабдор шахсларининг ўзаро тил бириктириб, жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлиги факти юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги факти ноқонуний қурилишга рухсат берилиши ва қурилиш ишларини амалга оширилишида даъвогарнинг айби мавжуд бўлмаган деб ҳисоблашга етарли асос бўла олмайди. Апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ қўшимча жавобгар ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини далиллар асосида исботлай олмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 8 Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти беришда тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириб, ундан иш кассация инстанциясида кўрилганлиги билан боғлиқ 52 062 100 сўм давлат божи ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг 2023 йил 26 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “SKYTECH-LINE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 52 062 100 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов