Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2110/47677 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "FORTE ELITE PLAST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088860 Claim ID 3227319 PDF Hash 488b92a4d5d66f7b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2110/47677-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Мамирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Усманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ йил 31 май 2023 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар МЧЖ шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонаси вакиллари С.Бекитаев (2023 йил 5 майдаги 87-сонли ишончномага асосан), И.Ахмедова (2023 йил 2 февралдаги 22сонли ишончномага асосан), жавобгар «FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Д.Пулатов ва Ю.Насибян (2022 йил 17 январдаги ишончномага асосан) ва А.Керим (2023 йил 30 майдаги 2-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонаси манфаатида жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамиятидан 2 465 000 000 сўм асосий қарз ва 246 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 февралдаги қарори устидан “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти (сотувчи, бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) ва Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонаси (харидор, бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ ХК деб юритилади) ўртасида 2020 йил 1 июлда 2-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида харидор буюртма бериш ва тўловни амалга ошириш, сотувчи эса 1,2,3,4-иловаларда белгиланган миқдорда, сифатда ва ассортиментда 400ММх264,5ММх255ММ(КХ525) форматдаги Кока-кола шиша идишлари учун полиэтилен яшик қутилар (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) тайёрлаш ва етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан 9 860 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандида харидор шартнома имзоланган кундан эътиборан 20 банк куни ичида 50 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, 3.3-бандида эса сотувчи шартноманинг 3.1-бандида белгиланган олдиндан тўловни қабул қилиб олгандан сўнг 120 иш куни ичида маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда МЧЖ шартнома шартларини бузиб, олди-сотди шартномасида белгиланган маҳсулотларни етказиб бермаганлиги важи билан жавобгардан 2 465 000 000 сўм асосий қарз ва 246 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 2 465 000 000 сўм асосий қарз ва 246 500 000 сўм пеня ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 февралдаги қарори билан биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво таларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, шартноманинг 3.1-бандига кўра даъвогар шартнома қийматининг 50 фоиз миқдорида 4 930 000 000 сўм олдиндан тўлов тўлаши лозим бўлса-да, 2020 йил 3 июлда 2 465 000 000 сўм, яъни шартнома суммасининг 17%ни тўлаганлиги, даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги, судлар эса ушбу ҳолатни инобатга олмаганлиги, шартноманинг 3.3-бандида жавобгар 3.1-банд бўйича олдиндан тўловни олгандан сўнг 120 иш кунида товарни етказиб беришни зиммасига олганлиги, жавобгарда товар етказиб бериш мажбурияти даъвогар олдиндан 50 фоиз олдиндан тўловни тўлагач вужудга келиши, жавобгар Хитой компанияси билан шартнома тузиб, пандемия сабабли ускуналарни вақтида олиб келиш имкони бўлмаганлиги, бу ҳолатда жавобгарнинг айби йуқлиги, жавобгарда мажбурият вужудга келмаганлиги сабабли даъвогарнинг пеня талаб қилиши асоссиз эканлиги келтирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, шартномага асосан олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг 120 кун ўтиб жавобгар олдида мажбурият вужудга келиши, даъвогар эса 50 фоиз ўрнига 17 фоиз тўловни амалга оширганлиги, шартнома бекор қилинмаганлиги, жавобгар маҳсулотни тайёрлаб бериш учун ўзига боғлиқ барча чораларни кўриб Хитой давлатидан учкуна олиб келиб, маҳсулот намунасини даъвогарга тақдим этганида даъвогар турли асоссиз важларни кўрсатиб уларни қабул қилмаганлиги, даъвогар олдиндан тўловни амалга оширишини даъвогарга йўллаган хатида талаб қилганлигини билдирди. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шиоятига эътироз билдириб, шартномада яшик ҳажми ва унинг параметрлари кўрсатилган бўлса-да, жавобгар ушбу тасдиқланган намунадаги яшикни тайёрлаб бера олмаганлиги, 6 маротаба намунани тақдим этган бўлса-да, ҳар сафар камчилиги бўлганлиги сабабли далолатнома тузиб қабул қилинмаганлиги, жавобгар даъвогарга йўллаган мурожаатларида маҳсулотни тайёрлаб беришга ваъда қилиб, лекин олдиндан тўлов суммасига эътироз билдирмаганлиги, жавобгар унга ўтказиб берилган олдиндан тўлов суммасига монанд равишда ҳам маҳсулот етказиб бермаганлигини билдирди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларгамкўра, даъвогар шартномага асосан 2020 йил 3 июль куни 2692-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2 465 000 000 сўм олдиндан тўловнини амалга оширган. Жавобгар олдиндан тўловни қабул қилиб, шартномада белгиланган маҳсулотни етказиб бермаганлиги натижасида 2 465 000 000 қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 5.2-бандида тайёрланган маҳсулот даъвогар томонидан белгиланган чизмалар, стандартлар ва мезонларга мувофиқ келиши лозимлиги, 5.3-бандида маҳсулот ўзаро келишилган 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ бўлиши лозимлиги кўрсатилган. Жавобгар шартнома бўйича маҳсулот намунасини тайёрлаб даъвогарга тақдим этган, бироқ ушбу намуна келишилган шартларга мувофиқ бўлмаганлиги сабабли даъвогар томондан қабул қилиб олинмаган. Маҳсулот намунаси шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган техник кўрсаткичларга номувофиқлиги даъвогар томонидан 2021 йил 5 январдаги, 2021 йил 16 апрелдаги, 2021 йил 26 апрелдаги, 2021 йил 19 майдаги, 2021 йил 15 июлдаги ва 2021 йил 18 августдаги далолатномалар билан тасдиқланган. Шунга кўра биринчи инстанция суди жавобгар келишилган техник кўрсаткичдаги маҳсулотни тайёрлаб даъвогарга етказиб бера олмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 2 465 000 000 сўм олдиндан тўловни ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди маҳсулотни еткзиб бериш кечиктирилганлигини инобатга олиб, шартноманинг 7.2бандига асосланиб жавобгар ҳисобидан етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 246 500 000 сўм пеня ундиришни лозим топган. ФКнинг 333-моддасига кўра, агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Мазкур ҳолатда гарчи жавобгар ўз мажбуриятини бажармаган бўлса-да, даъвогар ҳам шартноманинг 3.1-бандида белгиланган мажбуриятини тегишли тартибда бажармай 50 олдиндан тўловни амалга оширмаган. Қолаверса, жавобгар томонидан маҳсулот намунаси тегишли техник параметрларга мувофиқ ҳолда бажарилмагач даъвогар шартномани бекор қилиш ва олдиндан тўловни қайтариш юзасидан ўзига боғлиқ чораларни кўрмай, пеня суммасини кўпайишига сабабчи бўлган, шунга кўра иш ҳолатлари ва даъвогар ўзи томонидан ҳам мажбуриятни лозим даражада бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, тўлиқ рад қилиниши лозим. Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларга баҳо бермасдан биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб хатоликка йўл қўйган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги шартнома мажбуриятларини бажариш мақсадида Хитой давлатининг HUANGJIN MID-ASIA ENGINEERING TECHNOLOGY CO. LTD ва XINJIANG HUANGJIN MID-ASIA ENGINEERING TECHNOLOGY CO. LTD корхоналари билан шартномалар тузганлиги, бироқ Хитой давлатида локдаун ҳолати эълон қилинганлиги сабабли яшик қути ишлаб чиқариш учун зарур ускуналарни олиб келиш имкони бўлмаганлиги тўғрисидаги важлари асоссиз деб ҳисобайди. Сабаби жавобгар форс мажор ҳолатини етарли далиллар билан исботлаб бера олмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги, қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги ва қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ишни кўришда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормасини бузиб, иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, даъвонинг жавобгардан пеня ундириш қисмини қаноатлантириб нотўғри тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартириб, суд қарорларида жавобгардан ундириш белгиланган 246 500 000 сўм пеня ундириш қисмини бекор қилиб, ушбу талабни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан судлов ҳайъати давлат божи харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тақсимлаб, даъвогардан республика бюджетига иш биринчи инстанцияси судида кўрилганлиги билан боғлиқ 4 930 000 сўм, иш апелляция инстанциясида кўрилганлиги билан боғлиқ 2 465 000 сўм, иш кассация инстанциясида кўрилганлиги билан боғлиқ 2 465 000 сўм, жами 9 860 000 сўм, жавобгардан республика бюджетига иш биринчи инстанцияси судида кўрилганлиги билан боғлиқ 49 300 000 сўм, иш апелляция инстанциясида кўрилганлиги билан боғлиқ 24 650 000 сўм ундирилиши лозимлиги сабабли, биринчи инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан республика бюджетига 54 230 000 сўм давлат божи ундириш қисмини республика бюджетига жавобгардан 49 300 000 сўм, даъвогардан 4 930 000 сўм ундирилсин деб, апелляция инстанцияси суди қарорининг жавобгар томонидан тўлаб чиқилган 27 115 000 сўм давлат божини ўз зиммасида қолдириш қисмини жавобгар томонидан тўлаб чиқилган 24 650 000 сўм давлат божини ўз зиммасида қолдирилсин, 7 ундирилсин деб ўзгартириш лозим бўлади. Жавобгар томонидан кассация шикояти беришда тўлаб чиқилган 27 115 000 сўм давлат божининг 24 650 000 сўмлик қисмини ҳамда 30 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдириб, 2 465 000 сўмини даъвогардан ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабр куни қабул қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 февралдаги қарори ўзгартирилсин. Суд қарорларининг жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар МЧЖ шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонаси фойдасига 246 000 000 сўм пеня ундириш қисми бекор қилинсин. Ушбу талаб бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасининг жавобгардан даъвогар фойдасига 246 500 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг “жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 54 230 000 сўм давлат божи ундирилсин” қисми “жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 49 300 000 сўм, даъвогар МЧЖ шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонасидан республика бюджетига 4 930 000 сўм ундирилсин” деб, апелляция инстанцияси суди қарорининг “жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 27 115 000 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилсин” қисми жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 24 650 000 сўм давлат божи ўз зиммасида қолдирилиб, даъвогар МЧЖ шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонасидан жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 465 000 сўм ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. 8 ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамиятининг кассаця шикояти қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация шикояти беришда тўлаб чиқилган 27 115 000 сўм давлат божининг 24 650 000 сўмлик қисми ва 30 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Даъвогар МЧЖ шаклидаги “COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON, LTD” хорижий корхонасидан жавобгар “FORTE ELITE PLAST” масъулияти чекланган жамияти фойдасига кассация шикояти беришда тўлаб чиқилган 2 465 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов