← Назад
Решение #592330 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1003-2220/43798-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Н.Байзақова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудов раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“ENERPRO” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Ж.Хошимов
(раҳбар), М.Султонов (2023 йил 7 февралдаги 17-сонли ишончнома асосида),
Ф.Ташмухамедов (2023 йил 7 февралдаги 19-сонли ишончнома асосида),
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
вакиллари – К.Юлдашев (2022 йил 28 декабрдаги 33/10-44596-сонли
ишончнома асосида), О.Одилбеков (2023 йил 5 апрелдаги 34-сонли
ишончнома асосида) иштирокида Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг “ENERPRO” масъулияти
чекланган жамиятидан 7 430 644 099 сўм қўшилган қиймат солиғи ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
14 декабрдаги қарори устидан “ENERPRO” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2022 йил
15 июндаги 00359-кт-сонли буйруғига асосан “ENERPRO” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг
2020 йил январь ва 2022 йил март ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган
қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган.
Текширув натижаларига кўра, жавобгар томонидан солиқ тўламаслик
хавфи юқори бўлган кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси томонидан ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномалари бекор қилинган
(“Abdullo qurilish plus invest” МЧЖ, “Crystal pro cabel” МЧЖ, “Kosonsoy
Urgut” МЧЖ) 3 та корхоналар билан 2020-2022 йиллар давомида
шартномалар асосида электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб,
умумий қиймати (ҚҚС билан) 56 968 271 430 сўмлик хар хил турдаги товар
моддий захиралар (бундан буён матнда ТМЗ деб юритилади) реализация
қилинганлиги, шу жумладан 7 430 644 099 сўмлик қўшилган қиймат солиғи
асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланганлиги, Жумладан: “Abdullo qurilish
plus invest” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 28 майда 45-сонли,
17 июнда 53-сонли, 19 июнда 55-сонли ва 24 июнда 63-сонли шартномалар
тузилган бўлиб, уларга асосан жавобгар томонидан 2020 йил май-июнь
ойларида умумий қиймати 350 605 217,41 сўмлик хар хил турдаги ТМЗга
электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗ кирим қилинган ва ўз
ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 52 590 782,60 сўм
ҚҚС ҳисобга олинган.
Жавобгар томонидан ҳисобга олинган 52 590 782,60 сўм ҚҚС
суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлр таҳлил
қилинганда, “Abdullo qurilish plus invest” МЧЖнинг юқоридаги шартнома
ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган
350 605 217,41
сўмлик
ТМЗлар
бухгалтерия
ҳужжатларида
акс
эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), жамиятнинг фаолиятида Бухоро
вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ
текширувига асосан 10 809 300 000 сўм солиқ ҳамда бошқа йиғимлар бўйича
қўшимча солиқ ҳисобланганлиги ва солиқ хизмати органларининг
маълумотлар базасидаги холати банкротлик эълон қилинган корхона
ҳолатида эканлиги ҳамда реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар
тўланмаганлиги аниқланган.
“Crystal pro cabel” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган битимлар
асосида шубҳали молиявий операциялар амалга оширилганлиги ҳамда ушбу
корхоналар томонидан қонунга зид тарзда расмийлаштириб берилган
ҳисоб-фактуралар жавобгарнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги
натижасида умумий қиймати 7 358 488 099,32 сўмлик қўшилган қиймат
солиғи асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланган.
Жавобгар ва “Crystal pro cabel” МЧЖ ўртасида 2020 йил 29 октябрда
К-1/20-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан жавобгар
томонидан 2020 йил июнь ва июль ойларида 710 883 метр кабель ва бошқа
турдаги кабель маҳсулотлари умумий қиймати 49 056 587 331,17 сўмлик
товарларга электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим
қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб
чиқиб 7 358 488 099,32 сўм ҚҚС ҳисобга олинган.
Жавобгар томонидан ҳисобга олинган 7 358 488 099,32 сўм ҚҚС
суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлр таҳлил
қилинганда, “Crystal pro cabel” МЧЖнинг юқорида қайд этилган шартнома
ва
электрон
ҳисоб-фактуралар
асосида
реализация
қилинган
49 056 587 331,17 сўмлик ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида акс
эттирилганлиги (кирим қилингани), бироқ шубҳали равишда товар кирим
қилинган санада реализация учун фактуралар расмийлаштирилганлиги,
шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан
нақдлаштириб юборилганлиги, жамиятнинг фаолиятида Бухоро вилоят
Давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган солиқ текширувига асосан
12 125 100 000 сўм солиқ ва бошқа йиғимлар бўйича қўшимча солиқ
ҳисобланганлиги ва солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасидаги
ҳолати банкротлик эълон қилинган корхона ҳолатида эканлиги
ҳамда реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги
аниқланган.
“Kosonsoy urgut” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 9 декабрда
02U-1сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома асосида 2020 йил
декабрь ойида умумий қиймати 130 434 782,61 сўмлик хизматлар амалга
оширилиб, кўрсатилган хизматларга нисбатан электрон ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, ўз ўрнида кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб
чиқиб 19 565 217,39 сўм ҚҚС ҳисобга олинган.
“Kosonsoy urgut” МЧЖнинг фаолиятида Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига
асосан 5 523 300 000 сўм солиқ ва бошқа йиғимлар бўйича қўшимча солиқ
ҳисобланганлиги ва солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасидаги
ҳолати банкротлик эълон қилинган корхона ҳолатида эканлиги ҳамда
реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги
аниқланган.
Текширув натижаларига кўра 2022 йил 8 июлда камерал солиқ
текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни
қайд этиш тўғрисида далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, солиқ
тўловчига 2022 йил 15 июлда солиқ тўловчига умумий қиймати
7 430 644 099 сўм ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш
киритиш ҳақида 33/20-22175-сонли талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган
муддатда солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ёхуд ушбу фарқ
суммасини инкор қилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ва текширув
натижаларига кўра аниқланган солиқ суммасига 2022 йил 20 июлдаги
66-сонли хат орқали эътироз билдирилган.
Даъвогарнинг 2022 йил 29 июлдаги 33/20-24008-сонли қарори қабул
қилиниб, унда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда
Солиқ кодекси деб юритилади) 14-моддасининг саккизинчи қисмига
мувофиқ жавобгарга нисбатан ҚҚС бўйича 7 430 644 099 сўм ҳисобдан
чиқарилиши юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда судга
даъво аризаси киритилиши белгиланган.
Шу боис даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 7 430 644 099 сўм қўшилган қиймат солиғи ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан ишга “Abdullo qurilish
plus invest” МЧЖ, “Crystal pro cabel” МЧЖ, “Kosonsoy Urgut” МЧЖ жавобгар
сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар орқали давлат
бюджетига 3 144 263 539,82 сўм қўшилган қиймат солиғи ундириш
тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, “Abdullo qurilish plus invest” МЧЖ, “Crystal pro cabel”
МЧЖ, “Kosonsoy Urgut” МЧЖлардан ундирилиши лозим бўлган ҚҚСни
жавобгардан ундиришни лозим топган, бироқ, битимларни қалбаки эканлиги
ёки кўзбўямачилик учун тузилганлиги исботланмаганлиги, жавобгар
ва контрагентлар билан шартнома тузилганда улар ДСИ томонидан берилган
ҚҚС тўловчи сифатида махсус гувоҳномага эга бўлганлиги, амалдаги қонун
ҳужжатларида бир шахснинг солиқ қарзини бошқа шахсдан ундиришни
назарда тутувчи норма мавжуд эмаслиги ҳақида важлар келтирилиб, суд
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси
судига юбориш сўралган.
Суд муҳокамасида “Abdullo qurilish plus invest” МЧЖ, “Crystal pro
cabel” МЧЖ, “Kosonsoy Urgut” МЧЖдан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Солиқ кодекси 14-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра,
солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган
бошқа
иқтисодий
муносабатлар,
уларнинг
юридик
жиҳатдан
расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи
назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга
олиниши керак.
Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ
бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик
тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий
фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли.
Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш
мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни
ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий
мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.
СК 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлага мувофиқ, солиқ
муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида
уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга
қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш
базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича
мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат
солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг
бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол
қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар
амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи
томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда
ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг
қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ
тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик
операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда
лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги
натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда
ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш
ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб
чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини
қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида даъвогар
томонидан тақдим этилган маълумотномада, жавобгарнинг ҚҚС суммасига
аниқлик киритиш мақсадида ҳужжатлар қайта таҳлил қилинганлиги ва унга
кўра “Abdullo qurilish plus invest” МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга
асосан ҚҚС билан умумий товарлар қиймати 350 605 217,42 сўмлик, шундан
ҚҚС суммаси 52 590 782,60 сўмлик кирим қилинмаган ТМЗлар сотиб
олинганлиги, бироқ жавобгарнинг ҳисоботларида ҚҚС суммаси ҳисобга
олинмаганлиги, жавобгар ва “Kosonsoy urgut” МЧЖ ўртасида тузилган
шартнома асосида 2020 йилда умумий қиймати 130 434 782,61 сўмлик
хизматлар кўрсатилганлиги, кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиқиб
жавобгар томонидан 19 565 217,39 сўм ҚҚС ҳисобга олиниши қонун
ҳужжатларига мувофиқ тўғри бажарилганлиги, “Crystal pro cabel” МЧЖ
ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгар томонидан
умумий қиймати 49 056 587 331,17 сўмлик товарларга электрон
ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва товарлар
қийматидан келиб чиқиб 7 358 488 099,32 сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги,
ҳисобга олинган умумий қиймати 1 534 013 520 сўм, шундан 200 088 720 сўм
ҚҚС суммаси бўлган товарлар “Crystal pro cabel” МЧЖнинг бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги ва кирим қилинмаганлиги,
қолган товарлар учун кирим ҳужжатлари мавжудлиги, шунингдек
даъвонинг асосида келтирилган 7 358 488 099,32 сўм ҚҚС суммасининг
4 214 224 559,50 сўм қисми “Uzkabel” акциядорлик жамияти қўшма
корхонаси орқали “Crystal pro cabel” МЧЖ томонидан бюджетга тўлаб
берилганлиги маълум қилинган.
Шу боис апелляция инстанцияси суди томонидан жавобгарнинг
контрагенти “Crystal pro cabel” МЧЖ солиқдан қочиш ҳолатларига йўл
қўйган “Шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва ҚҚС тўловчиси
сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги,
жавобгар томонидан тўлаб берилган 7 358 488 099,32 сўм ҚҚСнинг
3 144 263 539,82 сўм қисми давлат бюджетига тўлаб берилмаганлиги
ва бюджетга тўланмаган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаслиги билан боғлиқ
ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаган.
Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда апелляция шикоятида келтирилган
важларга ҳуқуқий баҳо бериб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабининг “Abdullo qurilish plus invest” МЧЖ ва “Kosonsoy urgut” МЧЖ
билан боғлиқ 4 286 380 642 сўм ҚҚС ундириш қисмини қаноатлантиришни
рад этиш, фақат “Crystal pro cabel” МЧЖ билан боғлиқ 3 144 263 539,82 сўм
ҚҚС ундириш қисмини қаноатлантириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 31 442 636 сўм давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “ENERPRO” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев