Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/858 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "IPOTEKA-BANK" aksiyadorlik tijorat ipoteka banki Ответчик / Подсудимый "TCT FISH CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1105450 Claim ID 3290948 PDF Hash a457584194c6782d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
Текст решения 22 871 символов
4-1103-2302/858-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 31 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси S.S.SSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX манфаатида жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX қўшимча жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX ҳисобидан солидар тартибда 1.791.800.000 сўм муддати келмаган асосий карз, 75.000.000 сўм муддати ўтган асосий карз, 53.286.054,48 сўм муддати ўтган фоиз, 28.486.241,11 сўм жорий фоиз, 3.713.743,31 сўм пеня ундириш, ундирувни "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга тегишли 20.10.2020 йилдаги AEDL029188 бўлган юк божхона декларациясига кўра 2020 йилда Хитой Ҳалқ Респyбликасида ишлаб чикарилган ер майдонга ўрнатиладиган 4 дона суюқликни филтирлаш ва тозалаш, интенсив усулда балиқ етиштириш ускуналари тўпламига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX XXXXXXXX (2023 йил 2 майдаги 14/512-сонли ишончнома асосида), жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX XXXXXXXX (2023 йил 6 майдаги 91/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX XXXXXXXX "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX қўшимча жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX ҳисобидан солидар тартибда 1.791.800.000 сўм муддати келмаган асосий карз, 75.000.000 сўм муддати ўтган асосий карз, 53.286.054,48 сўм муддати ўтган фоиз, 28.486.241,11 сўм жорий фоиз, 3.713.743,31 сўм пеня ундириш, ундирувни "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга тегишли 20.10.2020 йилдаги AEDL029188 бўлган юк божхона декларациясига кўра 2020 йилда Хитой Ҳалқ Респyбликасида ишлаб чикарилган ер майдонга ўрнатиладиган 4 дона суюқликни филтирлаш ва тозалаш, интенсив усулда балиқ етиштириш ускуналари тўпламига қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX XXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан 5.386.800.000 сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилганлигини, ушбу кредит таъминоти сифатида "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXнинг кафиллиги, "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга тегишли 20.10.2020 йилдаги AEDL029188 бўлган юк божхона декларациясига кўра 2020 йилда Хитой Ҳалқ Респyбликасида ишлаб чикарилган ер майдонга ўрнатиладиган 4 дона суюқликни филтирлаш ва тозалаш, интенсив усулда балиқ етиштириш ускуналари тўпламлари тақдим этилганлигини, ажратилган кредит тўлов жадвалига асосан жавобгарнинг қарздорлиги вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлса-да, вужудга келган кредит қарздорлиги қоплаб берилмаганлигини, бугунги кун ҳолатига қарздорлик қисман қопланганлигини билдириб, қарздорлик юзасидан маълумотнома тақдим этиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX XXXXXXXX тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июлда тузилган 718/2020-сонли кредит шартномасига асосан кредит мабалғлари олинганлигини, бугунги кунда қарздорлиги вужудга келганлигини, қисман қопланганлигини, қолган қисмини тўлаш чоралари кўрилаѐтганлигини билдирди. Қўшимча жавобгарлар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни қўшимча жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Қарздор" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 июлда 718/2020-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Банк" "Қарздор"га мазкур шартномада кўрсXXXXXXXX ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит (пул маблағлари) бериш мажбуриятини олиши, "Қарздор" "Банк"дан олинган кредит мабларини ушбу шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлари билан бирга тўлаш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.9-бандларига асосан "Банк" "Қарздор"га жами 5.386.800.000 сўм, шундан айланма маблағлар тўлдириш (омухта ем сотиб олиш учун 2.700.000.000 сўм 18 ой муддатга, Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштирш ускуналари сотиб олиш учун 2.686.800.000 сўм, 60 ой муддатга ажратилиши, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ушбу шартноманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилиши, кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси 21 фоизда, кунлик ҳисобланиши, ҳисобот ойининг охирги санасига қадар ундирилиши, кредитни узайтириш муддати ушбу шартноманниг 2.8-бандига асосан кредит берилгандан сўнг 20 апрель 2021 йилгача муддат ҳисобланиши, кредит ушбу шартноманинг 7.1-бандида назарда тутилган кредит таъминоти тегишли равишда расмийлаштирилганидан сўнг берилиши, кредитни ташкиллаштириш бир марталик комиссияси ундирилиши ўзаро белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган. Кредит шартномасининг 7-бўлимида кредит таъминоти шартлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 7.1-7.2-бандларига мувофиқ, кредит таъминоти сифатида "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXнинг 6.733.500.000 сўм қийматдаги кафиллик шартномаси ва кредит маблағи ҳисобига сотиб олинаѐтган 4 гектер ер майдонга ўрнатиладиган Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштирш ускуналари 1.000.000.0000 сўм қийматида нотариал тасдиқланган гаров тақдим этиш, "Қарздор" гаров сифатида "Банк"га бераѐтган мол-мулкни йўқолиши хавфини ѐки унга бошқача тарзда зарар етказилиши ҳолатларини суғурталаш ҳамда ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажаргунига қадар суғурта муддатини ўз вақтида узайтириб бориш мажбуриятини олиши, "Қарздор" "Банк"га суғурта шартномаси ва полисини ҳамда суғурта мукофати тўланганлигини тасдиқловчи хужжат нусхасини тақдим этишга мажбурлиги, суғурта муддати узайтирилганда суғурта суммаси "Кредитор" билан келишилган ҳолда ўзгариши мумкинлиги ва "Қарздор" кредит таъминотини кредит суммасининг камида 125 фоизи миқдорида сақлаш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, 2021 йил 28 августда "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Қарздор" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 июлда тузилган 718/2020-сонли кредит шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 1/2021-сонли келишув тузилган. Мазкур қўимча келишувга асосан кредит бўйича кечиктирилган 2021 йил июль-декабрь ойлари асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни қайтариш 2023 йил 2-иловасидаги қайтариш графига асосан қайтарилиши юзасидан ўзаро келишган. Кредит шартномасининг кредит таъминоти шартларини белгилаш ҳақидаги банди ижроси юзасидан "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Банк-Кредитор" деб юритилади) ҳамда "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Қарздор" деб юритилади) ҳамда "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Кафил" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 июлда 01сонли кафиллик шартномаси тузилган. Мазкур кафиллик шартномасининг 1-бўлими 1.1-бандига асосан ушбу шартнома бўйича "Кафил", "Кредитор" ва "Қарздор" ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича "Қарздор"нинг барча мажбуриятлари ,яни ҳозирда мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан "Кредитор" олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, кафиллик шартномасининг 2-бўлими 2.1-2.3-бандларига мувофиқ, ушбу шартнома бўйича кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб, "Кредитор" ва "Қарздор" ўртасида 2020 йил 17 июлда тузилган 718/2020-сонли кредит шартномаси ҳисобланиши, кредит умумий миқдори 5.386.800.000 сўм, Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштирш ускуналари сотиб олиш учун 2.686.800.000 сўм, 60 ой муддатга, айланма маблағлар тўлдириш (омухта ем сотиб олиш учун 2.700.000.000 сўм 18 ой муддатга ажратилиши, кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси 21 фоизда ҳисобланиши, "Кафил", "Кредитор" олдида шу жумладан фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва "Қарздор" томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ѐки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва "Кредитор" кўрган бошқа зарарларни тўлиқ тўлаш юзасидан "Қарздор" билан баравар ҳажмда жавоб бериши, "Кафил" ва "Қарздор"нинг жавобгарлиги солидар ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ѐки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли Қарорининг 28-бандида кафиллик-учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ѐки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидирлиги, кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида тузилади, кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланиши, 29бандида кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаѐтган бўлса, шу шартномага киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланиши, айни пайтда судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг (банк ѐки бошқа кредит ташкилотининг) ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, қарздор ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномаси уч томонлама битим ҳисобланиши мумкинлиги, ушбу Қонуннинг 30-бандида конунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда еки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми), асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатиши, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаши, кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ѐки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмаслиги кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари кераклиги юзасидан тушунтириш берилган. Шунингдек, кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти сифатида "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Қарздор--"Ипотека қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 01 мартда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳар, Ойбек кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган Оққўрғон туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус Мухамеджанова Шохида Мухамеджановна томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур гаров шартномасига асосан кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга кредит маблағи ҳисобига сотиб олинаѐтган 4 гектер ер майдонга ўрнатиладиган Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштирш ускуналари тўплами тарафлар ўртасида 2021 йил 25 февралда тузилган келишув далолатномасига асосан 1.000.000.000 сўм қийматда гаровга қабул қилинган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида 2023 йил 05 апрель ҳолатига кредитнинг муддати келмаган асосий қисмидан 1.791.800.000 сўм, муддати ўтган асосий қисмидан 75.000.000 сўм, муддати ўтган фоиз қисмидан 53.286.054,48 сўм, жорий фоиз қисмидан 28.486.241,11 сўм ва 3.713.743,31 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан жавобгар ва қўшимча жавобгарга 2023 йил 28 февралда 13/232-сонли огохлантириш хати асосида мурожаат қилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX 2023йил 31 май ҳолатига тақдим қилинган 14/635-сонли маълумотномага мувофиқ жавобгарлар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, кредит бўйича қарздорлиигининг муддати келмаган қисмидан 1.716.800.000 сўм, муддати ўтган асосий қисмидан 75.000.000 сўм, муддати узайтирилган фоиз қисмидан 10.042.789,74 сўм, жорий фоиз қисмидан 22.101.953,52 сўм, 27.000 сўм пеняни ташкил этиши маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган 140/26 2021-сонли кредит шартноманинг 9-бўлими 9.1-бандига асосан мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганда "Банк" "Қарздор"га мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганлиги ва ушбу ҳолатни ҳал қилиш муддатини белгиланган ҳолда ѐзма хабар юбориш, "Қарздор"нинг кредитдан фойдаланишини тўхтатиш ѐки бекор қилиш, муддатидан олдин ѐки дарҳол кредитни тўлиқ ѐҳуд қисман қайтарилишини талаб қилиш, кредит учун фоизларни юқори ставкада ҳисоблаш, ушбу шартноманинг 7-бўлимида назарда тутилган таъминотга ундирувни қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талаби бўйича 1.791.800.000 сўм муддати келмаган асосий карз, 75.000.000 сўм муддати ўтган асосий карз, 53.286.054,48 сўм муддати ўтган фоиз, 28.486.241,11 сўм жорий фоиз, 3.713.743,31 сўм пеня қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талаблари иш хужжатларига илова қилинган, кредит шартномаси, тўлов жадвали ва бошқа иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топганлигини, ушбу даъво талбалари бўйича жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавоблар ҳисобидан даъвогар фойдасига муштарак тартибда 1.716.800.000 сўм кредитнинг муддати келмаган, 75.000.000 сўм муддати ўтган, 10.042.789,74 сўм муддати узайтирилган фоиз, 22.101.953,52 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 27.000 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома шартларига асосан ундирувни "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга тегишли бўлган кредит ҳисобига сотиб олинган Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштирш ускуналари тўпламига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни Қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай молмулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу молмулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ундирувни жавобгарларга олинган мажбуриятлар бўйича муштарак тартибда тақсимлаб, 1.716.800.000 сўм кредитнинг муддати келмаган, 75.000.000 сўм муддати ўтган, 10.042.789,74 сўм муддати узайтирилган фоиз, 22.101.953,52 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 27.000 сўм пеня ундиришни, ундирувни "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXXга тегишли бўлган кредит ҳисобига сотиб олинган Хитой халқ Республикасида ишлаб чиқарилган интенсив усулда балиқ етиштирш ускуналари тўпламига қаратишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX қўшимча жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX ҳисобидан муштарак тартибда: Даъвогар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX фойдасига 1.716.800.000 сўм кредитнинг муддати келмаган, 75.000.000 сўм муддати ўтган, 10.042.789,74 сўм муддати узайтирилган фоиз, 22.101.953,52 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 27.000 сўм пеня; Жавобгар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX XXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар "XXXXXXXX XXXXXXXX" XXXXXXXX фойдасига 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 39.045.720,78 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: S.S.SSSSSS