← Назад
Решение #592339 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/160-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 31 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Тошмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг апелляция шикоятини
Кенгаш вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хўжанов
(ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд
мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Шарипов
Толиб Ширинбой ўғли” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 267 613 699 сўм асосий
қарз, унга ҳисобланган 40 142 054,85 сўм жарима, ҳар бир кг терим пули учун
ноқонуний ушлаб қолинган 250 сўмдан 19 625 750 сўм ва унга ҳисобланган 2
943 862,5 сўм сўм жарима, 3 403 648 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш
тозалаш харажати, унга ҳисобланган 510 547 сўм жарима, 30000 сўм почта
харажати жами 334 269 561,35 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб даъвогар фойдасига 71 546 002
сўм қарздорлик, 20 071 027,42 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм
почта харажати, республика бюджетига 6 233 398,97 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Кенгашнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси даъвогарга
етказилган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда
“Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 281-сонли фючерс
шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик”
(даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.2-1.3
бандларига асосан 24.5 гектар ер майдонидан 89000 пахта хом ашёси топшириш
мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган
тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага
асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 78 503 кг пахта хом ашёси электрон
тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган.
Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа
харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар
тўлаб берилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда тасдиқланган солиштирма
далолатнома ҳамда маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги
асосий қарзи 267 613 699 сўмни ташкил этган.
Жавобгар 2022 йил пахта терим мавсумида ҳар кг пахтага биринчи терим
учун 1500 сўм, иккинчи терим учун 1800 сўм терим пули белгиланган бўлсада,
ушбу терим пуллари миқдори устига яна ҳар бир кг учун 250 сўм пул маблағи
ҳисоблаб, жами 19 625 750 сўм пул маблағини ва қуритиш ва тозалаш учун
асоссиз 3 403 648 сўм ушлаб қолинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 267 613 699 сўм қарздорлик 2023 йил 01 январь кунида
тасдиқланган солиштирма далолатнома ва маълумотнома, ўзаро тасдиқланган
электрон ҳисоб-фактуралар асосан ҳам ўз тасдиғини топган.
Бироқ, судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъво аризаси
киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман тўлаб
берилганлиги, бугунги кун ҳолатида 68 142 354 сўм асосий қарзи қолганлиги
аниқланган.
Даъвогар 3 403 648 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш
харажатини ундиришни сўраган.
Шартноманинг 1.4-бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш
харажатларини жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга
жавоб бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш
корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган қоидалари
билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни расмийлаштириши
керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада келишмовчилик бўлса, тегишли
ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши керак эди. Шундан келиб чиққан ҳолда
биринчи инстанция суди даъвони бу қисми асосли деб топган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳар бир кг терилган
пахтани ўртача терим пули нархига яна 250 сўмдан жами 19 625 750 сўм ўтказиб
берган. Ушбу ўтказиб берилган пуллар даъвогарнинг ҳисоб рақами орқали
банкка тақдим этган ҳужжати, чек дафтари ва розилик имзоси билан
теримчиларга нақд пул шаклида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий
судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103–сонли
қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида офертани акцептлаш учун
белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини
бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат
кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар
қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт
ҳисобланашини кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, даъвогарга пул
маблағи ўтказиб берилганлиги, даъвогар пул маблағи ўтказилганда эътироз
билдирмаганлиги, ундан ташқари ушбу пул маблағини банк орқали
теримчиларга нақд пул шаклида берганлиги, унинг бу ҳаракати акцепт деб
баҳоланиб, суд томонидан шартнома тузилган деб баҳолашга асос бўлади.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг қўшимча терим пули унинг
розилигисиз ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, бу пулни топширилган
маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги важига қўшилмаслик
ҳақида асосли хулосага келган. Бу ҳолатда даъвонинг ҳар бир кг пахта терими
учун 250 сўмдан ушлаб қолинган 19 625 750 сўм ва унга ҳисобланган
2 943 862,5 сўм жарима қисмини ундириш қисми асоссиз бўлганлиги боис бу
талабни асосли рад этган.
Шунингдек, даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4-банди
талабларидан келиб чиққан ҳолда терим пулига ҳисобланган жаримадан
ташқари жами 40 142 055 сўм жарима ундириш ҳам сўралган.
Шартноманинг
5.4-бандида
шартномага
мувофиқ
белгиланган
муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган)
пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “харидор”
“хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима
тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман
қаноатлантириб жавобгардан даъвогар фойдасига 71 546 002 сўм қарздорлик,
20 071 027,42 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 6 233 398,97 сўм давлат божи ундириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Бундан ташқари, апеллция шикоятида биринчи инстанция судида
муҳокама қилинмаган талаблар бўйича янги талаблар ҳам қўйилган.
ИПКнинг 276-моддасига асосан биринчи инстанция судида кўриш
предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан
қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Мазкур кодекснинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандини 6-хат бошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини зиммасида қолдириб,
кенгашнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 465моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 260, 274,
276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати Миришкор туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши зиммасида қолдирилсин.
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик килувчи
М.Бозоров
Судьялар
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов