Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1407-2201/1570 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение PASTDARG'OM TUMAN HOKIMIYATI Ответчик / Подсудимый "SHUKRONA PAXTA GALLA ZAMINI" фермер хўжалиги
Source ID 1088890 Claim ID 3233445 PDF Hash 3fe1898624d821a0... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
Мазкур Кодекснинг 236-моддаси Мазкур Кодекс 236 code_article
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1407-2201/1570 -сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Л.Асатов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар Пастдарғом туман ҳокимлигининг жавобгар “Шукрона пахта ғалла замини” фермер хўжалигига нисбатан 2022 йил 27 январда тузилган 49-сонли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори устидан Пастдарғом туман ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатлари ва даъво аризасига кўра, Пастдарғом туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Шукрона пахта ғалла замини” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 27 январда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 49-сонли шартномага асосан, даъвогар жавобгарга М.Улуғбек массивидаги 329,60 гектар ер участкасини пахта-ғалла қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун 49 йил муддатга ижарага топширган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси талабларини бузганлиги сабабли, шартномани ихтиёрий бекор қилиб, ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ҳақидаги даъвогарнинг 2022 йил 13 июлдаги талабномасини жавобгар 2022 йил 30 июлда шахсан қабул қилиб олган. Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг 2022 йил 17 августдаги қарори билан Пастдарғом туманидаги мавжуд барча фермер хўжаликларининг ер ижара шартномасининг бекор қилиш санасидан 3 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиш муддати 15 кун муддатга қисқартирилган. Пастдарғом тумани ҳокимининг жавобгарга юборган 2022 йил 17 сентябрдаги таклифида, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини 15 кун муддат ичида бекор қилиш таклифига ижобий муносабат билдириш, акс ҳолда шартномани бекор қилиш ҳақида судга даъво киритиш ҳақида огоҳлантирилган. Талабнома ва таклиф оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан судга мурожаат қилиб, 2022 йил 27 январда тузилган 49-сонли ер ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 7 октябрдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг Пастдарғом тумани бўлими, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси, 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан Самаранд вилоят давлат солиқ бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарорини бекор қилиб, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган ҳокимлик, жавобгар ва учинчи шахсларнинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 20-бандига биноан, томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши белгиланган. Даъвогарнинг жавобгарга шартномани бекор қилиш ҳақидаги хабари, яъни талабномаси ва таклифи 2022 йилнинг 30 июлида ҳамда 17 сентябрида юборилган, даъво аризаси эса, судга 2022 йил 4 октябрда берилган. Шунга кўра, даъвогар низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилмасдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлса-да, биринчи инстанция суди, ушбу ҳолатларни ўрганмасдан, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган. ИПК 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд қуйидаги ҳолларда даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг қарори билан тумандаги мавжуд барча фермер хўжаликларининг ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича 3 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиш муддатини 15 кун муддатга қисқартирилганлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, ФК 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 20-бандига ўзгартириш киритилмаган. Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. Шу сабабли ушбу суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 4 қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, Пастдарғом туман ҳокимлигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов