Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2101/1424 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖга қарашли "Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси" унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "Китоб ип йигирув" акционерлик жамияти
Source ID 1088892 Claim ID 3261557 PDF Hash 050365feb9966896... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2101/1424-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Хўжақулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Н.Астанов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, “Китоб ип йигирув” акциядорлик жамиятининг вакили Ф.Хайдаров (2023 йил 7 январдаги 07-01/2023-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси манфаатида жавобгар “Китоб ип йигирув” акциядорлик жамиятидан 4 676 267 900 сўм асосий қарз, 1 987 413 858 сум пеня, 36 494 124 сўм жарима ундириш тўғрисидаги, шунингдек Палатанинг жавобгар манфаатида даъвогардан 7 225 000 000 сўм асосий қарз, 3 612 500 000 сўм пеня ва 4 400 000 000 сўм зарар ундириш ҳамда жавобгар билан “Насаф ҳамкор қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 2 февраль куни тузилган 38-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Қурилиш монтаж ва таъмирлаш бошқармаси” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Китоб ип йигирув” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 4 676 267 900 сўм асосий қарз, 1 987 413 858 сўм пеня, 36 494 124 сўм жарима ундиришни сўраган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Siti konstruksion master” масъулияти чекланган жамияти, “Qarshi neft gaz sanoat qurilish” масъулияти чекланган жамияти ва “Konfort lider yuksalish” масъулияти чекланган жамияти ишга жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 декабрдаги ажрими билан палатанинг даъво талаби миқдорини 138 228 160 сўмга кўпайтириш ҳақидаги аризаси қайтарилган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаби миқдорини 138 228 160 сўмга кўпайтириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 апрелдаги ишни бир суддан бошқа иқтисодий судга ўтказиш ҳақидаги ажрими билан иқтисодий иш Ғузор туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Палата жавобгар манфаатида Ғузор туманлараро иқтисодий судига ҳам даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан 7 225 000 000 сўм асосий қарз, 3 612 500 000 сўм пеня ва 4 400 000 000 сўм зарар ундиришни ҳамда жавобгар билан “Насаф ҳамкор қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 2 февраль куни тузилган 38-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган (4-1803-2102/243-сонли иқтисодий иш). Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 майдаги ажримига асосан 4-1803-2102/243-сонли иш билан 4-1802-2101/1424-сонли иш бирлаштирилиб, 4-1802-2101/1424-сонли иш рақами берилган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ажрими билан жавобгар вакилининг даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 7 225 000 000 сўм асосий қарздорлик ундириш қисмини 2 622 556 849 сўм 15 тийин, 3 612 500 000 сўм пеня ундириш қисмини 1 311 278 424 сўм 57 тийин, жами 3 933 835 273 сўм 73 тийин этиб қабул қилинган. Аризанинг 4 400 000 000 сўмлик зарар ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2021 йил 2 февраль куни тузилган 38-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси талабини истисно қилиш (чиқариб ташлаш) ҳақидаги талабини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Қашқадарё вилоят судининг 2022 йил 26 майдаги ажрими билан жавобгарнинг Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ажримига нисбатан берилган апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 676 267 900 сўм асосий қарздорлик ва 187 700 230 сўм пеня ундириш белгиланган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 2 февраль куни тузилган 38-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби кўрмасдан қолдирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 572 699 230 сўм қарз ва 200 800 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Палата мазкур суд қароридан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарорини бекор қилиб, Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Жавобгарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, палата ва даъвогар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни палата ва даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда тарафлар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Палата даъвогар манфаатида судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби миқдорини 138 228 160 сўмга кўпайтиришни сўраган. Бунга асос қилиб, қўшимча даъво аризасида жавобгарнинг кафолат хатига биноан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланганлиги, бунинг учун лойиҳа ташкилотига 138 228 160 сўм тўлов амалга оширилганлиги, аммо жавобгар ушбу пулларни тўлаб бермаганлигини кўрсатган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаби миқдорини 138 228 160 сўмга кўпайтириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли Қарори 13-бандининг учинчи хатбошисида даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши деганда, даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича даъво суммасининг кўпайтирилиши тушунилиши, даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилмаган қўшимча талабларни тақдим қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин эмаслиги, хусусан, мулкий санкцияларни қўллаш ҳақидаги талаб асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво бўйича талаблар миқдорининг кўпайтирилиши деб ҳисобланмаслиги кераклиги, бундай талаб даъво предмети бўлмаган янги талаб ҳисобланиши сабабли, кўриб чиқилмаслиги ва суд бундай аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқариши ҳақида тушунтириш берилган. Аммо, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси талаби аввал билдирилган талаб миқдорининг кўпайтирилиши ёки даъво аризасида кўрсатилмаган қўшимча талаб эканлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиб, иш юритишга қабул қилинмаган талаб юзасидан қўшимча даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида, шунингдек, жавобгарнинг даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси талабларига аниқлик киритмасдан, аризанинг 4 400 000 000 сўмлик зарар ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2021 йил 2 февраль куни тузилган 38-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси талабини истисно қилиш (чиқариб ташлаш) ҳақидаги талабини иш юритишга қабул қилиш рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган. ИПК 157-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 25-бандида апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида ИПК 34-бобида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция судида ишни кўриш қоидалари бўйича кўриб чиқиши, апелляция инстанцияси судида, хусусан, бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 44-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси), учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари), даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш (ИПК 157-моддаси), ишларни битта иш юритишга бирлаштириш (ИПК 158-моддаси), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ИПК 161-моддаси), шунингдек, қонунда фақат биринчи инстанция учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмаслиги, даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризани (ИПК 157-моддаси), шунингдек, қарши даъво аризасини (ИПК 160-моддаси) биринчи инстанция суди томонидан иш юритишга асоссиз қабул қилинмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб тўғри тўхтамга келган бўлса-да, бироқ биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хатоларга аҳамият бермасдан, иш юритишга қабул қилинмаган ва иш юритишга қабул қилиш рад этилган талабларни қабул қилинган деб ҳисоблаб, нотўғри хулосага келган. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг аризаларини процессуал қонунда белгиланган тартибда иш юритишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик (қайтариш) масаласини ҳал этиши, шунингдек тарафлар вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд ҳаражатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов