← Назад
Решение #592345 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онунини | 144 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 60 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 31 май
4-1501-2302/4106-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
“НОМИ” деҳқон хўжалигидан 4 600 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ” деҳқон
хўжалигидан 4 600 000 сўм асосий қарз фоиз ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 600 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Жавобгар судга “Online Gold” МЧЖ (СТИР 305 “НОМИ” деҳқон хўжалиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад
этишни лозим деб топади.
Фарғона туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 7 ноябрь кунги 4-15012202/9394-сонли ҳал қилув қарори билан кредитор Фарғона вилоят Давлат солиқ
бошқармасини аризаси қаноатлантирилиб, “НОМИ” МЧЖ
соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш
бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси А.А. Ниёзов тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса,
четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари
билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонунини
144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни
ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банкротни банк айланмалари ва шахсий
кабинетидаги электрон ҳисоб-фактуралар таҳлил қилинганида харидор “НОМИ” МЧЖ
2019 йил 24 октябрь куни 4 600 000 сўм пул маблағини жавобгарга қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ўтказиб бергани, лекин товар етказиб берилганини тасдиқловчи
ҳисоб-фактура, юк хатлари йўқлиги аниқлаган. Суд бошқарувчиси томонидан
жавобгарга қарзни бартараф этиш ҳақидаги талабнома юборилган, унга жавоб
берилмагани учун судга даъво аризаси киритилган.
Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномадан
келиб чиққан деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасига биноан барча
фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга мажбур.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган хужжатлардан кўринишича,
“НОМИ” МЧЖ МЧЖ (харидор) ва “НОМИ” деҳқон хўжалиги (сотувчи) ўртасида
2019 йил 21 январь куни 4 600 000 сўмлик 1150 кг макка донини етказиб бериш
ҳақидаги шартнома тузилган. “НОМИ” МЧЖ МЧЖ сотувчидан 4 600 000 сўмлик
макка донни олгани тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2019 йил 21 январь кунги
1-сонли юк хати билан тасдиқланади.
ФК 341-моддасига асосан мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада
бажарилиши билан бекор бўлади.
Суд жавобгар товарни етказиб бериб ўз мажбуриятини бажаргани учун даъвони
рад этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан даъвогардан
республика бюджетига 165 000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 165 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн
кунлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова