Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1862 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый Djaldibekov Oybek Elbekovich якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1100007 Claim ID 3294290 PDF Hash 771695619f5df7c2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1862-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар - ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich” ҳисобидан 10.766.862 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “Халқ банки” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich” ҳисобидан 10.766.862 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бироқ, АТ “Халқ банки” вакили судга 2023 йил 31 майда 929-сонли маълумотнома йўллаб, унда жавобгар қарздорликни тўлиқ сўндирганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги 1 белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 2019 йил 9 августдаги 686-сонли кредит шартномасига мувофиқ, АТ “Халқ банки” ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich”га ўттиз олти ой муддатга, йиллик ўттиз икки фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 103.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган. Жавобгар ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich” ўзининг шартномавий мажбуриятларини бузиб, 2023 йил 10 март ҳолатига Банк олдида 10.766.862 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлигини тўламаган. Бироқ, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси киритгандан кейин жавобгар кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф қилганлиги 2023 йил 31 майдаги 929-сонли маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини жавобгар ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich”дан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 129, 169, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. 2 Жавобгар - ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich” ҳисобидан даъвогар - АТ “Халқ банки” фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - ЯТТ “Djaldibekov Oybek Elbekovich” ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. А.О.Хаитбоев 3