← Назад
Решение #592360 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онунини | 144 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 60 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 31 май
4-1501-2302/4103-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 1 230 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган
жамиятидан 1 230 000 сўм асосий қарз фоиз ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 600 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни кўриш ҳақидаги СМС хабарномаси солиқ сайтидан олинган жавобгарнинг
раҳбарини телефон рақамига юборилган, шунинг суд ажрими жавобгар Қува шаҳри,
А. Яссавий кўчаси, 65-уй давлат рўйхатига олинган манзилга юборилган, лекин почта
алоқа хизмати адресат манзилда йўқ деган 5414-1-02-1-сонли маълумотномасини
судга юборган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128–моддаси иккинчи қисмининг иккинчи
хатбошига асосан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Суд қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгар
иш кўрилаётгани ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Фарғона туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 7 ноябрь кунги 4-15012202/9394-сонли ҳал қилув қарори билан кредитор Фарғона вилоят Давлат солиқ
бошқармасини аризаси қаноатлантирилиб, “НОМИ” МЧЖ
соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш
бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси А.А. Ниёзов тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса,
четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари
билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонунини
144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни
ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банкротни банк айланмалари ва шахсий
кабинетидаги электрон ҳисоб-фактуралар таҳлил қилинганида қарз берувчи “НОМИ”
МЧЖ 2019 йил 22 февраль куни 1 230 000 сўм пул маблағини жавобгарга молиявий
ёрдам сифатида ўтказиб бергани, лекин пул маблағи қайтарилгани тасдиқловчи банк
ҳужжати қарз берувчининг банк айланмасида қайд этилмаган. Суд бошқарувчиси
томонидан жавобгарга қарзни бартараф этиш ҳақидаги талабнома юборилган, унга
жавоб берилмагани учун судга даъво аризаси киритилган.
Тарафлар ўртасидаги низо қарз шартномадан келиб чиққан деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасига биноан барча
фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга мажбур.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби банкротни банк айланмаси
билан тасдиқланади. Даъво аризасидаги 1 230 000 сўм пул маблағини ундириш
талаби асосли бўлгани учун суд уларни қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан
республика бюджетига 165 000 сўм давлат божи ва суд депозитига 33 000 сўм почта
харажатини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 1 230 000 сўм асосий қарз ундирилсин.
3
Жавобгардан республика бюджетига 165 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн
кунлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова