Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2201/3315 Дата решения 31.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Oil global bizness” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “Ecopetrol” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086708 Claim ID 3284100 PDF Hash d0d8d4141d07908a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
айъати ИПКнинг 297-моддаси айъати ИПК 297 law
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2201/3315-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Сафаров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Қодирова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида) Тошкент шаҳри 2023 йил 31 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Oil global” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг “Ecopetrol” масъулияти чекланган жамиятидан 350 000 000 сўм асосий қарз, 863 014 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Ecopetrol” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Oil global” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ecopetrol” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 350 000 000 сўм асосий қарз ва 863 014 сўм фоизни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 350 000 000 сўм асосий қарз ундирилсин. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламадилар ҳамда жавобгарнинг кассация шикояти юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ИПКнинг 297-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Жавобгар Олий судга 2023 йил 3 майдаги 03-3/5/23-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда кассация шикоятидан воз кечиши ва кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг аризасини муҳокама қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни ҳамда жавобгарнинг кассация шикояти бўйича кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатишни, кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296, 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “Ecopetrol” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин. “Ecopetrol” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанциясида иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим эълон қилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев