← Назад
Решение #592383 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 179 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 180 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/475-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 31 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Тошмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг апелляция шикоятини
тарафлар иштирокисиз Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Найзор”
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини
кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR
TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин
матнда жавобгар деб юритилади)дан 2021 йилдаги уруғликнинг иккинчи
босқичдан қолган 50 245 522 сўм қарздорлиги ва унга ҳисобланган 25 122 761
сўм пеня, ҳар бир кг терим пули учун ноқонуний ушлаб қолинган 250 сўмдан
47 744 250 сўм ва унга ҳисобланган 7 161 637 сўм жарима, режадан ортиқча
топширилган маҳсулот учун 15 фоиз устама 97 877 000 сўм, унга ҳисобланган
15 фоизлик 14 681 550 сўм жарима, жами 242 832 720 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб даъвогар “Найзор” фермер
хўжалиги фойдасига 148 122 522 сўм қарздорлик, 12 561 380 сўм пеня, 7 340 775
сўм жарима, 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 758 536 сўм
давлат божи ундириш белгиланган.
Кенгашнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси тарафларга
етказилган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этишмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
12 апрелда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 209-сонли
фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
“хўжалик” (даъвогар) “харидор” (жавобгар) шартноманинг 1.2-1.3 бандларига
асосан 70 гектар ер майдонидан 210 тонна пахта хом ашёси топшириш
мажбуриятини, “харидор” эса “хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган
тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага
асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 190 977 тонна пахта хом ашёси электрон
тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган.
Шартноманинг 4.5-бандида “хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа
харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йил 31 декабрига қадар тўлаб
берилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёси пулидан жавобгар
2022 йил пахта терим мавсумида ҳар кг пахтага биринчи терим учун 1500 сўм,
иккинчи терим учун 1800 сўм терим пули белгиланган бўлсада, ушбу терим
пуллари миқдори устига яна ҳар бир кг учун 250 сўм пул маблағи ҳисоблаб,
жами 47 744 250 сўм пул маблағини ортиқча ҳисобланган, режадан ортиқча
топширган маҳсулотни 15 фоизлик устамаси 97 877 000 сўм ва 2021 йилдаги
уруғликнинг иккинчи босқичдан қолган 50 245 522 сўм қарздорликни ҳам тўлаб
берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
2021 йилдаги уруғликнинг иккинчи босқичдан қолган 50 245 522 сўм
қарздорлик тарафлар ўртасида 2023 йил 10 февраль кунида тасдиқланган
солиштирма ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1 ж) бандига кўра режадан
ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қийматига яна 15 фоиз миқдорда
қўшимча тўлаш келишилган. Даъвогар шартномада белгиланган 125 тонна
пахта ўрнига 190 977 тонна пахта хом ашёси топширган. Шартнома шартига
кўра ортиқча топширилган пахтанинг 15 фоизлик устамаси 97 877 000 сўмни
ташкил этган. Шу сабабли ҳам биринчи инстанция суди ушбу даъво талабини
тўлиқ қаноатлантирган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳар бир кг терилган
пахтани ўртача терим пули нархига яна 250 сўмдан жами 47 744 250 сўм ўтказиб
берган. Ушбу ўтказиб берилган пуллар даъвогарнинг ҳисоб рақами орқали
банкка тақдим этган ҳужжати, чек дафтари ва розилик имзоси билан
теримчиларга нақд пул шаклида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий
судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103–сонли
қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида офертани акцептлаш учун
белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини
бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат
кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар
қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт
ҳисобланашини кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, даъвогарга пул
маблағи ўтказиб берилганлиги, даъвогар пул маблағи ўтказилганда эътироз
билдирмаганлиги, ундан ташқари ушбу пул маблағини банк орқали
теримчиларга нақд пул шаклида берганлиги, унинг бу ҳаракати акцепт деб
баҳоланиб, суд томонидан шартнома тузилган деб баҳолашга асос бўлади.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг қўшимча терим пули унинг
розилигисиз ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, бу пулни топширилган
маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги важига қўшилмаслик
ҳақида асосли хулосага келган. Бу ҳолатда даъвонинг ҳар бир кг пахта терими
учун 250 сўмдан ушлаб қолинган жами 47 744 250 сўм ва унга ҳисобланган
7 161 637 сўм жарима қисмини ундириш қисми асоссиз бўлганлиги боис бу
талабни асосли рад этган.
Шунингдек, даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4-банди
талабларидан келиб чиққан ҳолда терим пулига ҳисобланган жаримадан
ташқари жами 14 681 550 сўм жарима, 25 122 761 сўм пеня ундириш ҳам
сўралган.
Шартноманинг
5.4-бандида
шартномага
мувофиқ
белгиланган
муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган)
пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “харидор”
“хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима
тўлаши назарда тутилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман
қаноатлантириб жавобгардан даъвогар фойдасига 148 122 522 сўм асосий қарз,
12 561 380,5 сўм пеня, 7 340 775 сўм жарима, олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 3 758 536 сўм давлат
божи ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг режадан ортиқча
топширилган маҳсулот учун 15 фоиз миқдорида устама – 97 877 000 сўм
ундирган бўлсада, ушбу устамага нисбатан ҳисобланган 14 681 550 сўм жарима
ундириш талабини муҳокама қилмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида шартномага
мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган
(юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда
тўламаганлиги учун “харидор” “хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг
15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Судлов ҳайъати шартнома шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларидан
келиб чиқиб, талаб қилинган жарима миқдори мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиб эканлиги сабабли даъво талабининг ушбу қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан билдирилган даъво
талабларининг ҳар бири алоҳида муҳокама қилинмаган.
ИПКнинг 179-моддасига кўра ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш
ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши
керак.
Ушбу кодекснинг 180-моддасида суд пул маблағларини ундириш
тўғрисидаги талабни қаноатлантириш чоғида ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмида ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг умумий миқдорини
асосий қарзнинг, зарарларнинг, неустойканинг (жарима ва пенянинг) ҳамда
фоизларнинг миқдорини алоҳида-алоҳида аниқлаган ҳолда кўрсатиши
лозимлиги белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида мувофиқ ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган бўлиб, билдирилган талаб
бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция ва
кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандини 6-хат бошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 14 681 550 сўм жарима,
30 000 сўм почта харажати ҳамда қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда республика бюджетига давлат божи ундиришни,
ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар
манфаатида киритилган даъво аризалари бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилганлигини инобатга олишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 465моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 260, 274,
276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги манфаатида берган
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 мартдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарори “жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER”
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги
фойдасига 14 681 550 сўм жарима ундирилсин”, деб ўзгартирилсин.
6
Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамиятидан апелляция инстанцияси учун республика бюджетига 1 879 268.33
сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Найзор” фермер хўжалиги фойдасига 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик килувчи
М.Бозоров
Судьялар
Д.Рахимов