Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2202/714 Дата решения 30.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хаёт шифо реабилитация маркази хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси
Source ID 1088869 Claim ID 3272634 PDF Hash 96d24c3c9130f813... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 381-моддаси аролик кодекси 381 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ушбу Кодекс 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2202/714-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Давлатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Джамолов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 30 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Ҳаёт шифо реабилитация маркази” хусусий корхонаси вакили Б.Бобониязов (2022 йил 10 февралдаги 1-сонли ишончномага асосан) ва Р.Жуманиязов (2022 йил 10 февралдаги 2-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакили У.Қаландаров (бошқарма бошлиғи) ва С.Нуриев (2022 йил 1 августдаги 1034/01-07-сонли ишончномага асосан), Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси вакили Р.Болтаев (2022 йил 12 октябрдаги 2807-сонли ишончномага асосан) ва Ж.Атажонов (ишончномага асосан), “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК вакили Р.Салиев (2022 йил 16 августдаги 01/28-05-1850-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳаёт шифо реабилитация маркази” хусусий корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ва Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан 2020 йил 9 октябрдаги 000063/123-20-сонли ва 2021 йил 22 апрелдаги 1128-сонли ижара шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни ва 95 100 000 сўм зарар ундириш, шунингдек, 2021 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 22 756 726 сўм ижара тўловини асоссиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Жиноят ишлари бўйича 2 Нукус шаҳар суди ва Хоразм вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2020 йил 8 октябрда ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижаларига кўра, Янгиариқ туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлган Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Гулобод қишлоғида жойлашган 280,2 кв.м. бино ва иншоотни ижарага бериш бўйича DA 192-032246-сонли баённома расмийлаштирилган. “Ҳаёт шифо реабилитация маркази” хусусий корхонаси (ижарага олувчи), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (ижарага берувчи) ва Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси (балансда сақловчи) ўртасида 2020 йил 14 октябрда “Бино ва иншоотларни ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича” 1406-сонли ижара шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, “Гулобод” қишлоғи манзилидан умумий майдони 280,2 кв.м. бинони (иншоотни ёки унинг бир қисмини) (бундан буён матнда объект деб юритилади) ижарага бериши, ижарага олувчи эса ушбу объектни қабул қилиб олиши ва белгиланган ижара тўловини ушбу шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда ижарага берувчига тўлаб берилиши келишилган. Ижара шартномасининг 2.2-бандига кўра, ижарага берувчи объектни ижарага олувчига 2020 йил 8 октябрдан 2020 йил 31 декабргача бўлган муддатга ижарага берган. Кейинчалик, объектни ижарага бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (ижарага берувчи ва фуқаро Қурёзова Фазилат Йўлдошевна (ижарага олувчи) ўртасида 2020 йил 9 октябрда “Бино ва иншоотларни ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича” 000063/123-20-сонли ижара шартномаси тузилган ва унга кўра объект ижарага олувчига 2020 йил 9 октябрдан 2025 йил 9 октябргача бўлган муддатга ижарага берилган. Шунингдек, “Ҳаёт шифо реабилитация маркази” хусусий корхонаси (ижарага олувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (ижарага берувчи, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси (балансда сақловчи, бундан буён матнда шерик жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 апрелда “Бино ва иншоотларни ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича” 1128-сонли ижара шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабрга қадар қилиб белгиланган. Даъвогар даъво аризасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонига асосан, Хоразм вилоятида 2021-2023 йилларда 23та оилавий поликлиника ташкил қилиниши белгиланганлиги, шунга кўра Хоразм вилоят ҳокимлигининг тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, 2021 йилнинг 1-чорагида айнан ижарага олинган Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, “Гулобод” қишлоғи манзилидан умумий майдони 280,2 кв.м. бино оилавий шифокорлик пунктига айлантирилиши белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан асоссиз равишда, алдов йўли билан даъвогарга ижарага берилганлигини кўрсатиб, 2020 йил 9 ноябрдаги 000063/123-20-сонли ва 2021 йил 22 апрелдаги 1128-сонли уч томонлама ижара шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва 95.100.000 сўм зарар ундиришни, 2021 йилнинг 1 январдан 2021 йилнинг 31 декабрга қадар бўлган давр учун ҳисобланган 22.756.726 сўм ижара тўловини асоссиз деб топишни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 9 октябрдаги “Бино ва иншоотларни ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича” тузилган 000063/123-20-сонли ижара шартномаси ҳамда 2021 йил 22 апрелда тузилган “Бино ва иншоотларни ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича” тузилган 1128-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвонинг 95.100.000 сўм зарар ундириш даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвонинг 2021 йилнинг 1 январидан 31 декабрга қадар бўлган давр учун ҳисобланган 22.756.726 сўм ижара тўловларини асоссиз деб ҳисоблаш талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур суд қарорлари юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини қисман ва қарорни тўлиқ бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, апелляция инстанция суди даъвогар вакилини суд мажлиси хакида хабардор килмасдан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, суд шартнома санасидаги техник хатони ҳисобга олмаганлиги, шартнома тузилган санага аниқлик киритмаганлиги, 2020 йил 14 октябрда 1406-сонли шартнома тузилганлиги, апелляция қарорида эса шартнома рақами 000063-123-20-сонли деб нотўғри кўрсатганлиги, хусусий корхона 2020 йил октябрь ва декабрь ойларида ижара тўловларини тўлаб берганлиги, 1406-сонли шартноманинг муддати 2020 йил 31 декабрда тугагач янги шартнома тузилганлиги, тарафлар ўртасида 2020 йил 9 октябрда 2025 йил 9 октябргача 5 йил муддатга 000063/123-20-сонли ижара шартномаси тузилганлиги, даъво аризасида ушбу шартномани ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, апелляция инстанция суди эса 000063/123-20-сонли шартнома санасини 2020 йил 9 октябрь ўрнига 2020 йил 9 ноябрь деб кўрсатилганлигини рўкач қилиб, бу шартномани инобатга олмай, биринчи инстанция суди даъво талабида мавжуд бўлмаган шартномани ҳақиқий эмас деб топган, деб нотўғри хулосага келганлиги, шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилганлиги, апелляция инстанция суди эса ишга алоқаси бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 381-моддасини қўллаб, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш шартномани ҳақиқий эмаслигига олиб келишини кўрсатиб, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш масаласига боғлаганлиги, кимошди савдосида ХК ютиб олган ва баённома тузилган бўлса-да, Марказ эса ижара шартномасини ХК билан эмас, балки фуқаро Ф.Курязова билан тузганлиги, апелляция инстанция суди шартномани алдов йўли билан тузилганлигига баҳо бермаганлиги, ХК томонидан бинода 95,1 млн. сўмлик жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги, эҳтиёжи учун қайта жиҳозлаб, хизмат кўрсатиш учун шароит яратилганлиги, ХК бинода 2021 йил 22 февралдан 2021 йил 5 майгача фаолият юритганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб, ижара шартномаси алдов йўли билан тузилганлиги, апелляция инстанция суди даъвогар вакилини суд мажлиси хакида хабардор қилмасдан, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, ижара шартномаси 2020 йил 14 октябрдан 2021 йил 21 январга қадар тузилганлиги, бироқ корхона ўз фаолиятини йўлга қўймаганлиги, шу даврда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва бинони таъмирлаш ишлари билан шуғулланганлиги, апелляция инстанцияси суди шартнома санасидаги техник хатоликни инобатга олмаганлиги, бинони таъмирлаш учун даъвогар сарф-харажат қилганлиги, лицензия олишга вақт кетганлиги, амалда эса объектда фаолият юритмаганлигини билдириб, суд қарорини тўлиқ ва ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили кассация шикояти юзасидан ўз эътирозини билдириб, ижара объекти шартнома асосида даъвогарга топширилганлиги, даъвогар лицензияни олиш имкони бўлмаганлиги бу ижара ҳақини тўлашдан озод қилмаслиги, вилоят ҳокими қарори қабул қилинганидан сўнг жавобгар даъвогарга хат билан хабардор қилганлиги, бироқ даъвогар объектни бўшатмай фаолият юритиб келганлиги, объектни мукаммал таъмирлашга ижарага берувчидан розилик олмаганлиги, ижарага берувчига лойиҳа смета ҳужжатлари, бажарилган пудрат ва таъмирлаш ишларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлигини билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Қўшимча жавобгар Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси вакили апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК вакили қонуний қарор қабул қилишни судлов ҳайъатига ҳавола қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди. Даъвогар томонидан даъво аризасида тарафлар ўртасида 2020 йил 9 ноябрда тузилган 000063/123-20-сонли ва 2021 йил 22 апрелда тузилган 1128-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Биринчи инстанция суди эса ўзининг ҳал қилув қарорида даъво аризасида ҳақиқий эмас деб топиш сўралган талабни муҳокама қилмасдан, даъво талабида сўралан талабга аниқлиқ киритмасдан даъво талабида мавжуд бўлмаган 2020 йил 9 октябрдаги 000063/123-20-сонли шартномани муҳокама қилиб, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган. Аниқланишича, 000063/123-20-сонли шартнома объектни ижарага бериш юзасидан жавобгар ва фуқаро Қурёзова Фазилат Йўлдошевна (ижарага олувчи) ўртасида 2020 йил 9 октябрда тузилган. Апелляция инстанция суди даъво аризасида 2020 йил 9 ноябрдаги 000063/123-20-сонли ва 2021 йил 22 апрелдаги 1128-сонли ижара шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш талаби қўйилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан билдирилган талаб юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинмасдан (ёки даъво талаби аниқлаштирилмасдан) даъво талабида мавжуд бўлмаган 2020 йил 9 октябрдаги 000063/123-20-сонли ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги, қолаверса мазкур ижара шартномаси фуқаро Қурёзова Фазилат Йўлдошевна ва жавобгар ўртасида тузилган бўлиб, даъво аризасида ушбу санадаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб кўйилмаганлигини асос қилиб, низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланмасдан ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллагани ва/ёки уларнинг бузилишига йўл қўйган ҳолда даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб аоссли тўхтамга келган. Бироқ апелляция инстанцияси суди томонидан янги қарор қабул қилишда даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 22 апрелдаги 1128-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш, даъвогарга етказилган 95.100.000 сўм зарарни ундириш ва 22.756.726 сўм ижара тўловини асоссиз деб топиш тўғрисидаги даъво талаблари муҳокама қилинмасдан қолган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу модданинг тўртинчи қисми еттинчи бандида, билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормасини бузиб, иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун Боғот туманлараро иқтисодий судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўриб чиқишда, даъво талабларига аниқлик киритиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаб, барча даъво талабларини муҳокама қилиб, барча суд инстанциялар учун ундирилиши лозим бўлган суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 304-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Боғот туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Даъвогар “Ҳаёт шифо реабилитация маркази” хусусий корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов