← Назад
Решение #592398 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3978-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХларни иштирокида, даъвогар
«А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 343 956 525,52 сўм
қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 343 956 525,52 сўм қўшилган
қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан
343 956 525,52 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга "METALL TRADE 571" масъулияти
чекланган жамияти ва "PLATINUM-TEXTILE" масъулияти чекланган
жамиятлари низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан 343 956 525,52 сўм қўшилган қиймат солиғи
асоссиз ҳисобга олинганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда
ҳабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари судга келмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахслар
вакилларини иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А»нинг 2022 йил 7 декабрдаги 20/102451-kt-сонли буйруғига асосан «Б» масъулияти чекланган жамиятида 2021
йилнинг сентябрь – декабрь ойлари (4 ой) ҳамда 2022 йилнинг январь –
сентябрь (9 ой) давомидаги фаолияти юзасидан қўшилган қиймат солиғи тўғри
ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ
текшируви ўтказилган.
ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-106090-сонли талабнома
юборилган.
Шундан сўнг, жавобгар жамият томонидан текшириш материаллари билан
танишиб чиқиб ҳамда юборилган талабнома ижобий ихтиёрийлик асосида ҳал
қилинмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2023 йил 25 январь кунги 20/1-10377сонли камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори қабул
қилиниб, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган, лекин жавобгар томонидан судга ёки юқори турувчи солиқ
органига шикоят қилинмаган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан жамият харакатларида
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жамият томонидан
343 956 525,52 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан
келиб чиқиб, жамиятдан 343 956 525,52 сўм қўшилган қиймат солиғини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февраль
кунги 4-сонли “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги қарорининг 16.-бандига кўра, Солиқ кодексининг 14моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва
солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик
жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан
қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда
ҳисобга олиш ваколатига эга.
Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ
қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол
қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг)
ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган
ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган
солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасининг бешинчи
қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг
суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар
кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс
мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик
учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг
оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози
бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан
амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 15-моддаси кўра, Солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар
сифатида
ҳисобга
қўйилганлигини,
контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил
30 июнда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли
БҲМС) «Товар-моддий захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товармоддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда
балансдан ҳисобдан чиқарилади. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг
балансидан:
реализация қилиш, бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши
кўринишида бериш, таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки
тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг
иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав
капиталига киритилган улушни таъсисчига қайтариш, бепул бериш,
айирбошлаш, сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва
маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш), камомад, йўқотиш ёки
шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши, товар қарзи кўринишида тақдим
этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш, бошқа операциялар ва
ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.
Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун
тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса,
солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга
оширишга ҳақли деб белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан текшириш ўтказилганда, «Б» масъулияти
чекланган жамиятининг шубхали ташкилот тоифасига кирувчи "METALL
TRADE 571" масъулияти чекланган жамияти ва "PLATINUM-TEXTILE"
масъулияти чекланган жамиятлари билан молиявий операцияларни амалга
оширишидан кўзланган ягона ва устувор мақсади, солиқ тўламаслик тарзидаги
асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини
камайтиришдан иборат бўлганлиги, жавобгарнинг бундай ҳаракатлари Солиқ
кодекси мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилиши,
ушбу 2 та шубхали жамиятлар билан жами 2 637 000 028,98 сўм ҚҚС суммаси
343 956 525,52 сўмлик бўлган битимлар тузилганлиги, шунингдек, жавобгар
сотиб олувчи томонидан тузилган шартномаларда сотувчи МЧЖ томонидан
ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи тўланмаганлиги,
тақдим этилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва
ижтимоий солиқ хисоботида
битта ходим (раҳбар) ишлаб келганлиги
ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, мазкур иш бўйича етказиб берувчи ҳисобланган контрагент
томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар
тақдим қилинмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
343 956 525,52 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар орқали давлат бюджетига 343 956 525,52 сўм қўшилган қиймат
солиғини ва 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни, шунингдек, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 6 879 130,51 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар «А»нинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар «А» орқали давлат бюджетига 343 956 525,52 сўм қўшилган
қиймат солиғи;
- даъвогар «А» фойдасига 33 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 6 879 130,51 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья:
Т.Маматожиев