← Назад
Решение #592405 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 163 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| аролик кодекси | 206 | — | code_article | |
| нинг | 149 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| Кассация шикоятининг ФК | 163 | — | law | |
| даъво аризасида билдирилган талаб ФК | 231 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2201/1479-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Қурбонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Астанов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 30 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонидан
Ш.Шодиев (2023 йил 11 мартдаги И-01-36-35-сонли ишончнома асосида),
“Kesh agromashlizing” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари А.Ахмедов,
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигининг вакили М.Исматов (2023 йил 25 апрелдаги
1-01/51-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Шахрисабз туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
26 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил девони томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девони (бундан буён матнда вакил девони деб юритилади) “Kesh
agromashlizing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 582 521 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилоят
молия бош бошқармаси, “Market valution” масъулияти чекланган жамияти
мустақил баҳолаш компанияси ва Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилоят
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмидаги “Даъвогар
“Kesh agromashlizing” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 11 650 420 сўм давлат божи ундирилсин” жумласи “Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони
давлат божи тўловидан озод эканлиги сабабли даъвогардан давлат божи
ундирилмасдан қолдирилсин” деб ўзгартирилган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, вакил девони кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарорини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Девон вакили ва даъвогарнинг раҳбари кассация шикояти важларини
қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 163-моддасига
биноан мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай
бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса ҳам, бартараф этиш ҳақидаги талабларга даъво муддати жорий
қилинмаслиги, апелляция инстанция суди томонидан амалдаги қонунчилик
ҳужжатлари нотўғри талқин қилинганлиги, хусусан суд томонидан “Нормативҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
41-моддасининг биринчи қисмига ҳавола қилинганлиги, бироқ ер участкаси
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилган вақтда амалда бўлган
Фуқаролик кодексининг 206-моддасида мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни
тўлиқ қопланиши белгиланганлигини таъкидлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Шаҳрисабз тумани ҳокимининг
2014 йил 30 июндаги Х-1815/6-сонли қарорига асосан Ўрда МФЙ, Ипак йўли
кўчаси манзилида даъвогарга тегишли бўлган савдо дўкони жойлашган
1 733 кв.м ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилиши
ҳамда бино-иншоотлар ва иморатлар бузиб олиниши белгиланган.
Ушбу қарорнинг 3 ва 4-бандларида турар жой бинолари ва
иморатларининг мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қиймати
– 213 677 430 сўмни белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда
даъвогарга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика
йўл жамғармаси томонидан тўланиши белгиланган.
Компенсация тўловлари амалга оширилиши учун белгиланган тартибда
ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика
йўл жамғармасига тақдим этиш вазифаси Бузиладиган уй-жойларни аниқлаш,
тўлов миқдори ва компенсация турини белгилаш бўйича туман махсус
комиссияси зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра, даъво муддати - шахс ўзининг
бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган
муддатдир.
Даъвогарга қарашли бино-иншоотлар 2014 йил бузиб ташланган ва ер
майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилган бўлса-да, даъво
муддати ўтказиб юборилган ҳолда, 2022 йил 20 сентябрда судга даъво тақдим
этилган.
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати - уч йил.
ФК 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, даъво муддати
суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган
аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги
282-сонли қарори 8-бандининг иккинчи хатбошисида қонунда даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли,
бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши
мумкинлигини инобатга олиш лозимлиги, аризанинг оғзаки билдирилганлиги,
албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида
кўрсатилиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгарнинг вакили биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилингунга қадар судга оғзаки ариза билан мурожаат қилиб,
даъво муддатини қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди 2014 йил бузиб ташланган ва ер майдони давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилганлиги сабабли даъво муддатини
қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри
қўллаб, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 25-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлик субъектлари
манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан
иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган деб ҳисоблаб, ҳал
қилув қарорининг даъвогардан давлат божи ундириш қисмини ўзгартириб
хатоликка йўл қўйган.
Чунки, мазкур Қонун 19-моддаси йигирма тўртинчи қисмига биноан,
давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб
билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг давлат божига оид қисмини асоссиз равишда ўзгартирган.
Кассация шикоятининг ФКнинг 163-моддасига биноан мулкдорнинг ёки
бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу
бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф
этиш ҳақидаги талабларига даъво муддати жорий қилинмаслиги хақидаги
важларини асосли деб бўлмайди.
Чунки, даъво аризасида билдирилган талаб ФКнинг 231-моддасида
назарда тутилган негатор даъво ҳисобланмайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини
ўз
кучида
қолдиришни,
кассация
шикоятини
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун олдиндан тўланган
почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
апелляция ва кассация шикоятлари учун Республика бюджетига 11 650 420 сўм
давлат божи ва ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатлари ундиришни
лозим топди.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
5
қарор
қ и л а д и:
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 январдаги қарори бекор қилинсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девонининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
“Kesh agromashlizing” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Республика бюджетига 11 650 420 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 82 500 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов