← Назад
Решение #592406 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy
ko’chasi,47
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 29 май
4-1501-2302/3459-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Н. Ганиев
(2023 йил 25 апрель кунги 01-94-сонли ишочномага асосан), жавобгар вакили Д.Т.
Ашматов (2023 йил 19 апрель кунги 01/3-9-393-сонли ишончномага
асосаништирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар НОМИ “НОМИ” МЧЖнинг
Фарғона филиалининг қонуний эгалигида бўлган Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси,
92-уйда жойлашган бинони 1-қаватидаги 23 хона, фойдаланиш майдони 628,06
кв.м.дан иборат бўлган қисмидан ноқонуний эгалигидан олиб қонуний мулкдори
филиалга бериш ва жавобгардан суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар НОМИ
“НОМИ” МЧЖнинг Фарғона филиалининг қонуний эгалигида бўлган Фарғона шаҳар,
Ал-Фарғоний кўчаси, 92-уйда жойлашган бинони 1-қаватидаги 23 хона, фойдаланиш
майдони 628,06 кв.м.дан иборат бўлган қисмидан ноқонуний эгалигидан олиб қонуний
мулкдори филиалга бериш ва жавобгардан суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 март кунги ажрими билан низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахслар сифатида Давлат активларини
бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги
жалб этилган.
Суднинг 2023 йил 19 апрель кунги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги,
Фарғона вилоят ҳокимлиги, “Фарғонасувқурилишинвест” давлат муассасаси жалб
этилган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари ҳозир бўлишди. Ишда
иштирок этувчи 3-шахс вакиллари судга келмаганлари учун суд ишни уларнинг
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Даъвогар вакили медиация келишуви тузилганини, жавобгар билан бинодан
фойдаланиш тартибини ўзаро ҳал этилгани учун даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Жавобгар вакили медиация келишуви тузилгани учун даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
2
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув
битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиация келишуви даъвогар ва жавобгар ўртасида нопрофессионал медиатор
иштирокида тузилган. Медиатив келишуви даъвогарнинг медиация келишувини
тузишга ваколати бўлган шахс (и.в. 27) ва жавобгар раҳбари ҳамда нопрофессионал
медиатор томонидан имзоланган.
ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади.
Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид
эмаслигини, унинг шартлари
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив
келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган.
Шунинг учун суд давлат божини ундирмайди, медиация келишувида почта
харажати даъвогар зиммасида қолишга келишганларини инобатга олади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар НОМИ ва жавобгар НОМИ ўртасида 2023 йил 29 май куни медиация
келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат
ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова