← Назад
Решение #592427 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
25
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| БКнинг | 291 | — | law | |
| унга нисбатан БК | 4 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ги Битим | 24 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| БКнинг | 4 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| БКнинг | 218 | — | law | |
| исоблаш учун Божхона кодекси | 218 | — | code_article | |
| рисидаги кодекси | 2274 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 218 | — | code_article | |
| Божхона кодекси | 218 | — | code_article | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| нинг | 24 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди БК | 218 | — | law | |
| ФКнинг | 711 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| Жавобгарнинг БК | 218 | — | law | |
| онун | 10 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/55242-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Н.Байзақова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 30 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судьялари Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва
И.Таджиевдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Сурхондарё вилоят судининг ходими Б.Тўрамуродов, даъвогар вакиллари –
Божхона қўмитаси юридик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Косимов, бош
инспекторлари Б.Юсупов ва С.Исмоилов, вилоят бошқармаси бош юрисконсульти
Ж.Убаев, бош инспекторлар М.Пўлатов ва М.Облоқулов (2023 йил 10 майдаги
20/03-23-02080-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – юридик
бошқарма бошлиғи в.в.б. В.Рахмангулов (2023 йил 4 январдаги 1-юр-сонли
ишончнома асосида) ва юрисконсульт Ф.Юсупов (2023 йил 4 январдаги 2-юр-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Термиз дарё порти” МЧЖ ва “Термиз
минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти бўйича
бошқармасининг жавобгар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятидан
507 840 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё
вилояти бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки Бошқарма деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзбекистон
темир йўллари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб
юритилади)дан 507 840 000 сўм божхона йиғими ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида АЖ 2022 йил 3 майдан 2022 йил
10 августга қадар Бошқарма томонидан назоратга қўйилган 250 та темир йўл
вагонларининг етказиб бериш муддатини жами 1715 кунга кечиктирганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари
ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарори
(бундан буён матнда 700-сонли қарор деб юритилади) билан тасдиқланган Божхона
йиғимлари ставкаларининг 8-бандида божхона назорати остида ташилаётган товар
ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорида божхона йиғими
ундирилиши белгиланганлиги, шунинг учун АЖга нисбатан 507 840 000 сўм
божхона йиғими ҳисобланганлигини кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан “Термиз дарё порти”
масъулияти чекланган жамияти, 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан “Термиз
минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси
Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) 218-моддасининг
биринчи қисмида божхона назорати остида турган товарлар ва (ёки) транспорт
воситалари жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона
органига ушбу товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш учун қабул
қилган ташувчининг жавобгарлиги остида ташилиши белгиланганлиги, ушбу
модданинг тўртинчи қисмига кўра, товар келиб тушадиган божхона органига
товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати темир йўл транспорти учун - икки
минг километр учун ўттиз календарь кундан ҳисоб-китоб билан белгиланадиган
муддатдан ошмаслиги кераклиги, БКда ҳуқуқий муносабатларнинг ушбу соҳа
иштирокчилари учун ҳар қандай қўшимча жавобгарликни келтириб чиқариши
мумкин бўлган қисқа муддат ва (ёки) қисқа масофани белгилайдиган бошқа
ҳолатлар назарда тутилмаганлиги, 700-сонли қарор билан тасдиқланган Божхона
йиғимлари ставкаларида божхона остида ташилаётган товар ва транспорт
воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 1 баробари миқдорида йиғим
ундирилиши назарда тутилганлиги, бироқ, БКнинг 291-моддасида божхона
назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган
етказиб бериш муддати ўтказиб юборилганлиги учун божхона йиғими ундирилиши
назарда тутилмаганлиги ҳамда божхона йиғимини ундириш тартиби белгилаб
берилмаганлиги, Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 6 декабрда АЖга мурожаат
қилиб, “Темир йўл транспортида ташилаётган товар ва (ёки) транспорт
воситаларини божхона назорати остида ташиш бўйича қонун ҳужжатларида
белгиланган талабларга риоя этилишини самарали ташкил этиш юзасидан Давлат
божхона қўмитаси ва АЖнинг Қўшма кўрсатмаси” лойиҳаси келишиш (имзолаш)
учун юборганлиги, унга жавобан АЖ давлат органи ҳисобланмаслиги, аксинча
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади), “Акциядорлик жамияти ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланувчи мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланиб, унга
нисбатан БКнинг 4-моддасига мувофиқ божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги
барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи
иқтисодий
фаолият
иштирокчисининг
фойдасига
талқин
қилиниши
кўрсатилганлиги сабабли Қўшма кўрсатма ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ
эмаслиги маълум қилинганлиги, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуни
10-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ темир йўл транспортининг ташиш
жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, ушбу
Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ мулкий жавобгарлик айнан юк жўнатувчи, юк
қабул қилувчи ва юк ташувчилар ўртасидаги муносабатларга тааллуқли бўлиб,
мазкур иқтисодий иш предметига умуман алоқаси йўқлиги, даъво аризасида
“Халқаро темир йўлларда юк ташиш тўғрисида”ги Битимнинг 24-моддасида
етказиб бериш муддати контейнерлар учун - ҳар бир 150 км учун 1 сутка, бошқалар
(бошқа турдаги вагонлар) учун ҳар бир 200 км учун 1 суткадан бошланади деб важ
келтирганлиги, бироқ божхона органи ушбу Битимнинг иштирокчиси эмаслиги,
мазкур Битим юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ва юк ташувчилар ўртасидаги
муносабатларга нисбатан тадбиқ этилиши, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ўртасида тавофутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган нормативҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши, ФК, “Акциядорлик жамияти ва акциядорлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, БКнинг 4-моддаси ҳамда
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг
11-моддасига кўра, қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан
боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва
ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилиши,
БК 218-моддасининг бешинчи қисмида божхона назорати остида ташилаётган
товарлар учун етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан, товарларни
ташишнинг одатий муддатидан, транспорт воситасининг тури ва имкониятларидан,
аризачи томонидан белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа ташиш шартларидан
келиб чиққан ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат
доирасида жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланиши, бироқ, даъвогар
буни исботловчи далил, яъни “ташувчининг аризаси” даъвогарнинг аризасида
кўрсатилган ҳолатларнинг бирор-бири бўйича судга тақдим этилмаганлиги,
чунки бундай аризалар мавжуд эмаслиги ва ташувчи томонидан берилмаганлиги,
БК 218-моддасининг учинчи қисмида божхона назорати остида ташиладиган
товарлар ва (ёки) транспорт воситалари товар келиб тушадиган божхона органига
жўнатувчи божхона органи белгилаган муддатларда ва йўналишлар бўйича,
агар улар ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ белгиланган бўлса, ташувчи
томонидан етказиб берилиши белгиланганлиги, лекин даъвогар кўрсатаётган
ҳолатлар бўйича жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган муддатлар
йўқлиги ва бу ҳақда жавобгар хабардор қилинганлигини исботловчи ҳужжат
даъвогар томонидан тақдим қилинмаганлиги, чунки бундай ҳужжатлар мавжуд
4
эмаслиги, БКнинг 218-моддасида белгиланган 30 кунлик муддат АЖ томонидан
бузилмаганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 11 майдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий вориси
Божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси билан
алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни
такрорлаб,
йиғим
ҳисоблаш
учун
Божхона
кодексининг
218-моддасидаги нормадан ташқари бошқа норма мавжуд эмаслиги, шунинг учун
Божхона қўмитаси томонидан Қўшма кўрсатмани имзолаш учун юборганлиги,
АЖ эса уни имзоламаганлиги, даъво талабларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эмаслиги, жавобгар томонидан юк кейинги ташувчига ўз вақтида тақдим
этилганлиги ва ундан кейин юк туширилгунга ёки давлат чегарасидан чиқиб
кетишга қадар яна 20 кун турганлиги, товар келиб тушадиган темир йўл бекатида
юкни қабул қилганида темир йўл юк хатига белги қўйиши ва муддат шу санадан
ҳисобланиши бошланилиши, белги қўйиб қабул қилиб олганидан кейин юк
жўнатувчи ва юк ташувчи ўртасида фуқаровий муносабат бошланиши, божхона
органи жавобгарни муддат белгиланганлиги ва уни ҳисобланилиши бошланганлиги
ҳақида огоҳлантирмаганлиги ва бу ҳақда далил мавжуд эмаслиги, олдин Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2274-моддасида ушбу муносабатни тартибга
солувчи норма мавжуд бўлганлиги, кейин ушбу норма чиқариб ташланганлиги,
божхона органи юк ташиш муносабати иштирокчиси эмаслиги, Божхона
кодексининг 218-моддасида 30 кун деб белгиланганлиги, бу ҳолат бўйича
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
карори мавжудлиги, 250 та темир йўл вагонида ташилган юк бўйича юк жўнатувчи
ёки юк олувчидан АЖга эътирознома келиб тушмаганлиги, 2023 йил 17 майда
Божхона қўмитаси АЖга 2023 йил 17 май куни хат билан мурожаат қилиб,
6 000 тадан ошиқ юк ҳақида маълумот сўраганлиги, агар божхона органида мавжуд
электрон дастурда божхона назорати остидаги юкларни кузатиш имкони бўлса,
ушбу сўровнома юборишга нима зарурат бўлганлигини баён қилишиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўрашди.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдиришиб,
Вазирлар Маҳкамасининг 700-сонли қарор қабул қилинганидан кейин МЖТКга
ўзгартириш киритилганлиги, маъмурий жавобгарлик, яъни жарима жазо чораси
ўрнига божхони йиғими жорий этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 531-сонли қарорига асосан электрон дастур жорий қилинганлиги,
Божхона кодексининг 218-моддасида юк ташувчи жавоб бериши, божхона
органидан юкни қабул қилиб олганидан сўнг кейинги божхона органига
топшириши кераклиги белгиланганлиги, белгиланган темир йўл бекатига етиб
келганидан сўнг юк ташувчи юкни божхона органига топшириши кераклигини баён
қилишиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
5
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
“Халқаро темир йўлларда юк ташиш тўғрисида”ги Битим (бундан буён
матнда Битим деб юритилади)нинг 24-моддасида жўнатувчи томонидан бошқа
келишувлар бўлмаса, етказиб бериш муддати юкларнинг бутун йўналиши учун
белгиланиши, бу муддат ушбу моддада белгиланган меъёрлар асосида ҳисобланган
вақтдан ошиб кетмаслиги лозимлиги, бунда контейнерлар учун - ҳар 150 км. учун
бир сутка, бошқалар (бошқа турдаги вагонлар) учун - ҳар 200 км. учун бир суткадан
бошланиши қайд этилган.
“Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
26-моддасининг тўртинчи қисмида темир йўл транспорти корхоналари юкларни
ташишда юкни етказиб бериш муддатларини бузганлик учун мулкий жавобгарлик
билан бир қаторда ташилаётган юкнинг сақланишини таъминламаганлик учун ҳам
қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда мулкий жавобгар бўлиши
белгиланган.
БК 218-моддасининг биринчи қисмига кўра, божхона назорати остида турган
товарлар ва (ёки) транспорт воситалари жўнатувчи божхона органидан товар келиб
тушадиган божхона органига ушбу товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини
ташиш учун қабул қилган ташувчининг жавобгарлиги остида ташилади.
БК ушбу моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, божхона назорати остида
ташиладиган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари:
товар келиб тушадиган божхона органига жўнатувчи божхона органи
белгилаган муддатларда ва йўналишлар бўйича, агар улар ушбу модданинг олтинчи
қисмига мувофиқ белгиланган бўлса, ташувчи томонидан етказиб берилиши;
товар келиб тушадиган божхона органига тақдим этилиши;
табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш
оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, ўзгармас ҳолатда қолиши ҳамда
ташишдан бошқа бирор мақсадда фойдаланилмаслиги лозим.
Шунингдек, БК ушбу моддасининг тўртинчи қисмида товар келиб тушадиган
божхона органига товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати ҳаво транспорти
учун - уч календарь кундан, автомобиль ва сув транспорти учун - ўн календарь
кундан, темир йўл транспорти учун - икки минг километр учун ўттиз календарь
кундан ошмаслиги кераклиги, бешинчи қисмида божхона назорати остида
ташилаётган товарлар учун етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан,
товарларни ташишнинг одатий муддатидан, транспорт воситасининг тури
ва имкониятларидан, аризачи томонидан белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа
ташиш шартларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида
белгиланган муддат доирасида жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланиши
қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Божхона қўмитаси томонидан жавобгарга
2021 йил 24 апрелда 02-05/12-03316-сонли хат юборилган бўлиб, ушбу хатда темир
йўл транспортида ташилаётган товарларни манзил божхона постига етказиб
беришнинг энг кам муддати 7 кун қилиб белгиланганлиги ҳамда Давлат божхона
қўмитасининг ЯААТ дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги
ва ўз навбатида товарларни белгиланган муддатларда манзил божхона органига
етказишнинг имкони бўлмаган ҳолларда (асосли сабабларга кўра) темир йўл
вагонлари жойлашган жойдаги божхона органига мурожаат қилган ҳолда етказиб
бериш муддатларини узайтириш мумкинлиги билдирилган, шунингдек етказиб
бериш муддатлари юзасидан асосли таклиф ва эътирозлар бўлган тақдирда Божхона
қўмитасига мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинган ҳамда ушбу хатга
темир йўл транспортида божхона назорати остида ташиладиган товарларни
жўнатувчи божхона органидан манзил божхона органигача божхона органи
томонидан белгиланадиган етказиб бериш муддатлари кўрсатилган жадвал илова
қилинган.
Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган жадвалга кўра, 2022 йилнинг
3 майдан 10 августга қадар даъвогар назорати остида ташилаётган товарлар
юкланган 250 та темир йўл вагонларининг етказиб бериш муддати жавобгар
томонидан ўтказиб юборилган.
БК 218-моддасининг олтинчи қисмига биноан божхона назорати остида
ташилаётган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари учун белгиланган етказиб
бериш муддатлари ташувчи томонидан бузилган тақдирда, етказиш пунктидаги
божхона органи томонидан ташувчидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарори билан
тасдиқланган “Божхона йиғимлари ставкалари”нинг 8-бандида божхона назорати
остидаги товар ва (ёки) транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида божхона
йиғими белгиланган.
Шунинг учун, даъвогар 250 та темир йўл вагонлари кечикиб келганлиги
сабабли жами 507 840 000 сўм божхона йиғимини 10 кунлик муддатда тўлаб бериш
ҳақида жавобгарга 2022 йил 6 сентябрда 12/05-22-03859-сонли талабнома юборган.
Жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини оқибатсиз қолдирганлиги
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
507 840 000 сўм божхона йиғими ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди БКнинг 218-моддасида белгиланган нормаларини
нотўри қўллаган ҳолда, даъвогар томонидан товар етказиб берилишида икки минг
километр учун ўттиз календарь кундан ошмасликнинг ўртача 66 километр масофа
учун 1 кун муддат белгиланиши асослантирилмаганлиги ва жавобгар томонидан
“Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
26-моддасида белгиланган қонунбузилишга йўл қўйилмаганлиги ҳақидаги хулосага
келиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақидаги асосли тўхтамга
келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан божхона назорати остида
250 та вагонда ташилаётган товарларнинг етказиб бериш муддати бузилганлиги
ҳолати тўлиқ ўрганилмаган ва муҳокама қилинмаган.
Чунончи, даъвогар томонидан Қашқадарё вилояти “Машъал” темир йўл
бекатидан 60907136, 60925682, 60218153 ва 66483116-рақамли вагонлар 2022 йил
1 августда божхона назорати остига олиниб, “Ғалаба” темир йўл бекатига
9 августда божхона органига топширилиши лозим бўлганлиги, бироқ 1 кун кечикиб
топширилганлигини асос қилиб, ҳар бир вагон учун БҲМнинг 1 баравари
миқдорида, жами 1 200 000 (4 х 300 000) сўм божхона йиғими ҳисобланган.
Аммо, ФКнинг 711-моддаси, “Темирйўл транспорти тўғрисида”ги
Қонунининг 11-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси темир йўл” Уставига мувофиқ юк хати юк ташишнинг асосий
ҳужжати ҳисобланади, юк ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли транспорт
устави ёки кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юк хати, коносамент ёки
юкка доир бошқа ҳужжат)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан
тасдиқланади.
Мазкур ҳолатда юк жўнатувчи томонидан божхона назорати остидаги
товарлар божхона органига 2022 йил 1 август куни топширилган бўлса-да, темир
йўл юк хатини 2022 йил 6 августда расмийлаштириб, юк ташувчи (жавобгар)га
топширган ва шу санадан бошлаб юк ташувчининг мажбурияти вужудга келган ва
қайд этилган вагонлар 2022 йил 10 августда юбориш манзилига етиб келган, яъни
божхона органи томонидан белгиланган муддат бузилмаган ҳолда юк етказиб
берилган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган бўлса-да,
баён этилган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан даъвони тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги ва ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 506 640 000 сўм божхона йиғимини ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати
органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича,
шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун
давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли даъво талабининг
қаноатлантиришни рад этилган қисмидан даъвогардан республика бюджетига
давлат божи ундирилмайди. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун
жавобгардан 10 132 800 сўм, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида
кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция учун 5 066 400 сўмдан, жами
10 132 800 сўм давлат божи ундирилади. Жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилишда 5 078 400 сўм давлат божи тўлаганлиги сабабли, даъвонинг
қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича жавобгар томонидан тўланган давлат
божи даъвогар ҳисобидан қопланади. Бунда, даъвогардан жавобгар фойдасига
12 000 (1 200 000 х 1 %) сўм давлат божи давлат божи ундирилади. Шунингдек,
ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судида кўриш учун даъвогар томонидан
тўланган почта харажатлари ҳамда кассация шикояти билан мурожаат қилишда
жавобгар томонидан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Жавобгарнинг БК 218-моддасининг тўртинчи қисмида товар келиб тушадиган
божхона органига товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати темир йўл
транспорти учун - икки минг километр учун ўттиз календарь кундан ҳисоб-китоб
билан белгиланадиган муддатдан ошмаслиги кераклиги белгиланганлиги, БКда
ҳуқуқий муносабатларнинг ушбу соҳа иштирокчилари учун ҳар қандай қўшимча
жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин бўлган қисқа муддат ва (ёки) қисқа
масофани белгилайдиган бошқа ҳолатлар назарда тутилмаганлиги ҳақидаги важи
билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, БК 218-моддасининг тўртинчи қисмида
товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати белгиланган. БК ушбу моддасининг
бешинчи қисмига кўра, божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун
етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан, товарларни ташишнинг одатий
муддатидан, транспорт воситасининг тури ва имкониятларидан, аризачи томонидан
белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа ташиш шартларидан келиб чиққан ҳолда,
ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат доирасида жўнатувчи
божхона органи томонидан белгиланади, яъни қонун билан божхона назорати
остида ташилаётган товарлар учун етказиб бериш муддатини белгилаш ваколати
божхона органига берилган.
Жавобгарнинг Вазирлар Маҳкамасининг 700-сонли қарор билан тасдиқланган
“Божхона йиғимлари ставкалари”да божхона остида ташилаётган товар ва
транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун БҲМнинг 1 баробари миқдорида йиғим ундирилиши назарда
тутилганлиги, бироқ БКнинг 291-моддасида божхона остида ташилаётган товар ва
транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб
юборилганлиги учун божхона йиғими ундирилиши назарда тутилмаганлиги ҳамда
божхона йиғимини ундириш тартиби белгилаб берилмаганлиги ҳақидаги важи ҳам
асоссиздир. Чунки, БКнинг 291-моддасида божхона органлари томонидан амалга
оширилган ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар учун божхона йиғимлари белгиланган.
Жавобгарнинг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонун 10-моддасининг
учинчи қисмига мувофиқ темир йўл транспортининг ташиш жараёни билан боғлиқ
фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, ушбу Қонуннинг
26-моддасига мувофиқ мулкий жавобгарлик айнан юк жўнатувчи, юк қабул
қилувчи ва юк ташувчилар ўртасидаги муносабатларга тааллуқли бўлиб, мазкур
иқтисодий иш предметига умуман алоқаси йўқлиги ҳақида важи билан ҳам
келишиб бўлмайди. Чунки, божхона остида ташилаётган товар ва транспорт
воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати бузилганлиги учун мулкий
жавобгарлик ушбу Қонунда эмас, балки БКда белгиланган.
Жавобгарнинг божхона органи даъво аризасида “Халқаро темир йўлларда юк
ташиш тўғрисида”ги Битимнинг 24-моддасида етказиб бериш муддати
контейнерлар учун - ҳар бир 150 км учун 1 сутка, бошқалар (бошқа турдаги
вагонлар) учун ҳар бир 200 км учун 1 суткадан бошланиши ҳақида важ
келтирганлиги, бироқ божхона органи ушбу Битимнинг иштирокчиси эмаслиги,
мазкур Битим юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ва юк ташувчилар ўртасидаги
муносабатларга нисбатан тадбиқ этилиши ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки,
БК 218-моддасининг бешинчи қисмида божхона назорати остида ташилаётган
товарлар учун етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан, товарларни
ташишнинг одатий муддатидан, транспорт воситасининг тури ва имкониятларидан,
аризачи томонидан белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа ташиш шартларидан
келиб чиққан ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат
доирасида жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланиши кўрсатилганлиги
сабабли, божхона органи муддатларни белгилашда қайд этилган Битимда
белгиланган муддатларни асос қилиб олган.
Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида ФК, “Акциядорлик жамияти
ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, БКнинг
4-моддаси ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра, қонунчиликда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф
этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти
субъектининг фойдасига талқин этилиши ҳақида важ келтирган. Бироқ, мазкур
ҳолатда қонунчиликда зиддиятлар ва ноаниқликлар мавжуд эмас.
Бундан ташқари, жавобгар божхона органи томонидан товарларни етказиб
бериш учун белгиланган муддатлар жавобгарга маълум қилинганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, жавобгар томонидан етказиб бериш
муддати бузилганлигини тасдиқловчи баённома ёки далолатнома тузилмаганлиги
ҳақида важлар келтирган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
20 августдаги 531-сонли қарори билан тасдиқланган “Божхона назорати остидаги
товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги
Низомда ахборот тизими орқали жўнатувчи божхона органи томонидан божхона
назорати остида ташиладиган товарларни етказиб бериш муддатлари юк ташувчига
маълум қилиниши белгиланган. Даъвогар томонидан даъво талабига асос бўлган
юкларни етказилишини назорат қилиш китобининг электрон шакллари тақдим
қилинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида юкларни етказиб бериш муддатлари
олдиндан тўлдирилган, амалда етказиб берилган муддатлар эса юклар
етказилганидан сўнг тўлдирилган.
Қолаверса, тарафлар томонидан 2023 йил 20 мартда “Божхона органларининг
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг таркибий бўлинмалари билан ўзаро
ҳамкорлиги тўғрисида технологик схема” тасдиқланган бўлиб, унинг 2.3-бандида
10
жўнатувчи божхона органи юк етиб борадиган божхона органи жойлашган жойга
қадар товарларни етказиб бериш муддатини юк ташишнинг норматив муддатларига
асосан белгилаши қайд этилган.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 – 303 ва 343 -моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 1 мартдаги қарори ўзгартирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 1 мартдаги қарорининг хулоса қисмидаги
“507 840 000 сўм” “506 640 000 сўм”га, “10 156 800 сўм ва 5 078 400 сўм” давлат
божи “10 132 800 сўм ва 5 066 400 сўм”га ўзгартирилсин.
Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасидан
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фойдасига 12 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 1 мартдаги қарорининг жавобгар
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятидан Божхона қўмитасининг
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси фойдасига 507 840 000 сўм ва республика
бюджетига 15 235 200 сўм давлат божи ундириш қисмлари бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев