← Назад
Решение #592439 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 333 | — | law | |
| Ушбу кодекснниг | 705 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 520 символов
4-1103-2301/973-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар
"O'ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
QISHLOQ
XO'JALIGI
VAZIRLIGI
HUZURIDAGI QISHLOQ XO'JALIGI TEXNIKASI VA TEXNOLOGIYALARINI
SERTIFIKATLASH VA SINASH MARKAZI"нинг жавобгар "TCT AGRO
CLUSTER" масъуляити чекланган жамияти хисобидан 94.023.000 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар
"O'ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
QISHLOQ
XO'JALIGI
VAZIRLIGI
HUZURIDAGI QISHLOQ XO'JALIGI TEXNIKASI VA TEXNOLOGIYALARINI
SERTIFIKATLASH VA SINASH MARKAZI" ишончли вакили Х.Бойзаков
(ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XO'JALIGI
VAZIRLIGI HUZURIDAGI QISHLOQ XO'JALIGI TEXNIKASI VA
TEXNOLOGIYALARINI SERTIFIKATLASH VA SINASH MARKAZI" (бундан
буён матнда "даъвогар" деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъуляити чекланган жамияти
(бундан буён матнда "жавобгар" деб юритилади) хисобидан 94.023.000 сўм
асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар
"O'ZBEKISTON
RESPUBLIKASI QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI HUZURIDAGI QISHLOQ
XO'JALIGI TEXNIKASI VA TEXNOLOGIYALARINI SERTIFIKATLASH VA
SINASH MARKAZI" ишончли вакили Х.Бойзаков даъво аризадаги важларни
такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 сентябрда "Қишлоқ хўжалиги
техникаларини синовларини ўтказиш" юзасидан 2-сонли ҳамкорлик
шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага асосан жавобгар пахта териш
машинасида хизмат кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизмат учун жавобгар
томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган қисмидан 94.023.000 сўм
қарз бўлиб қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тараф бугунги суд мажлисида иштирок этмади бироқ судга
ёзма ёзма илтимоснома билан мурожаат қилиб, қарздорлиги мавжудлигини,
қисқа муддат ичида тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, ишни
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси ишда иштирок
этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган
ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, ишни уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
даъвогар
тараф
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Иш
хужжатларидан
кўринишича
даьвогар
"O’ZBEKISTON
RESPUBLIKASI QISHLOQ XO’JALIGI VAZIRLIGI HUZURIDAGI QISHLOQ
XO’JALIGI TEXNIKASI VA TEXNOLOGIYALARINI SERTIFIKATLASH VA
SINASH MARKAZI" (бундан буён матнда-"Синовчи" деб юритилади) ҳамда
жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда-"Бюуртмачи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 22 сентябрда
"Қишлоқ хўжалиги техникаларини синовларини ўтказиш ҳақиқда" № 2-сонли
ҳамкорлик шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Синовчи"
"Буюртмачи" корхона билан тузилган шартномага асосан 4МZ-6-русумли пахта
териш машинасини синовдан ўтказишнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва
ишончлилигини таъминлаш мақсадида "Синов майдони эгаси" хўжалигида
синов ишчи дастурига асосан синов ишларини ўтказиш юзасидан ўзаро
келишган.
Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.2-бандларига асосан
"Синовчи" "Синов майдони эгаси" нинг дала майдонларида 4МZ-6-русумли
пахта териш машинасида пахтани машинада териш синов ишларини амалга
ошириши, ҳар бир тонна терилган пахта хомашёси учун тўлов миқдори
1.000.000 сўм миқдорида этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда
тутилган.
ўртасида
тузилган
шартнома
шартларига
асосан
расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосида "Синовчи" томонидан
мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, "Буюртмачи"га жами 205.660 гектер пахта
дала майдонидан 308.023 тонна, жами 308.023.000 сўмлик пахта ҳосили териб
топширилган бўлиб, бажарилган ишлар учун "Буюртмачи" томонидан 2022 йил
07 октябрда 114.000.000 сўм ҳамда 2022 йил 28 октябрда 70.000.000 сўм, жами
214.000.000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, қолган қисмидан 94.023.000
сўм қарз бўлиб қолган.
Даьвогар "O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XO’JALIGI
VAZIRLIGI HUZURIDAGI QISHLOQ XO’JALIGI TEXNIKASI VA
TEXNOLOGIYALARINI SERTIFIKATLASH VA SINASH MARKAZI" ҳамда
жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2023 йил 14 мартда тасдиқланган ўзаро таққослаш далолатномасига асосан
94.023.000 сўм қарздорлик тан олинган.
Ушбу ҳолатлар судда сўралган даъвогар тараф вакили берган
кўрсатмалари, жавобгар томонидан тақдим этилган ёзма фикрнома, тарафлар
ўртасида
тузилган
шартнома,
кўрсатилган
хизматлар
юзасидан
расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ва бошқа иш
хужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил
14 мартда 01/02-145-сонли ёзма талабнома юборилган бўлса-да, бироқ, ушбу
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Ушбу кодекснниг 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги, ижрочи ўзи айбдор бўлмагани
ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг
харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар)
кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин
бўлган фойдаси чегириб қолиниши, буюртмачининг айби билан хизматни
бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай
тўланиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан
хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ
асоссиз қоплаб берилмаганлиги иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини
топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 94.023.000 сўм асосий қарзни ундиришни,
низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига
юклашни, даъвогар томонидан 2023 йил 12 майдаги тўлов буюртма (sud eto’lov) асосида 231325960403 хос рақам орқали ортиқча тўланган давлат
божининг 1.880.460 сўмини тегишли маълумотнома асосида даъвогарга
қайтаришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 333-моддалари,
Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186,
187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар "O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XO’JALIGI
VAZIRLIGI HUZURIDAGI QISHLOQ XO’JALIGI TEXNIKASI VA
TEXNOLOGIYALARINI SERTIFIKATLASH VA SINASH MARKAZI"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 94.023.000 сўм асосий қарз,
1.880.460 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган 1.880.460 сўм давлат божи
маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья:
М.М.Якубов