← Назад
Решение #592440 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 260 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2203/4042-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Казаков
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – В.Қазақов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
май
2023 йил 30
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакили Р.Дўсчанов (2023 йил 4 майдаги 165-сонли ишончномага асосан),
жавобгарнинг вакили Ё.Якубов (2023 йил 10 майдаги 16-сонли ишончнома
ҳамда шу кунги ордерга асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар “Qo'shko'pir
tuman yo'llardan foydalanish” унитар корхонасининг жавобгар “Xamkor gaz-neft
qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан 330 593 301 сўм асосий қарз ва
165 296 650 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан кўринишича, “Qo'shko'pir tuman
yo'llardan foydalanish” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) томонидан 2022 йил 1 февраль санаси билан 9-сонли пудрат
шартномаси расмийлаштирилиб, имзолаш учун электрон тартибда 2022 йил
24 август куни “Xamkor gaz-neft qurilish” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га юборилган.
Бироқ, мазкур шартнома жавобгар томонидан (акцептланмаган) электрон
тарзда имзоланмаган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 1 февралдаги 9-сонли шартномага асосан
2022 йил 1 август санаси билан 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси
тузилиб, 2022 йил 26 августда жавобгарга юборилган ва Хива туманидаги
стадионда бажарилган ишлар (жорий йилнинг февраль ойида), қиймати
330 593 301 сўмлик ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан 2022 йил
15 сентябрда қабул қилинган. Шундан сўнг, даъвогар 2022 йил 4 октябрдаги
01/472-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг
3-10 февраль кунлари Хива шаҳар марказий ўйингоҳида амалга оширилаётган
таъмирлаш ишлари учун 330 593 301 сўмлик асфальтбетон маҳсулотлари
етказиб берилганлиги, 2022 йил 1 февралдаги 9-сонли шартнома ва бажарилган
ишлар далолатномаси имзоланмасдан қолганлигини билдириб, 2022 йил
1 февралдаги 9-сонли шартномани ва бажарилган ишлар далолатномасини
имзолаб, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
330 593 301 сўм асосий қарз ва 165 296 650 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Хоразмйўлқурилиш” МЧЖ ва “Хоразмйўлиндустрия” УК жалб этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 269 081 081 сўм асосий қарз ундириш
белгиланган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қароридан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Хоразм вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, суд Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга
солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Қарорининг 8-бандига асосланиб, даъвогар
томонидан жавобгарга 491,9 тонна асфальтбетон маҳсулотлари етказиб
берилганлиги судда аниқланган деб нотўғри хулосага келганлиги, чунки иш
ҳужжатларида буни тасдиқловчи бирорта ҳужжат мавжуд эмаслиги, 2022 йил
1 августдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасида даъвогарнинг
директори сифатида Б.Ражабов кўрсатилганлиги, бироқ 2021 йил 19 мартдан
Б.Ражабов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, унинг
ўрнига корхона раҳбари сифатида Д.Сапаев тайинланганлиги, бу эса қонунни
бузган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактураси юборилганлигидан далолат
бериши, маҳсулот даъвогар томонидан ҳақиқатда етказиб берилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш,
тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига биноан
электрон ҳисобварақ-фактураси даъво талабини тасдиқловчи ҳужжат сифатида
тан олиниши қонунга зид эканлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, жавобгар билан ўрталарида шартнома тузилганлиги,
ҳисобварақ-фактурани инсон омилисиз тасдиқлаб бўлмаслиги, жавобгарга
491,9 тонна асфальтбетон маҳсулотлари етказиб берилганлигини маълум қилиб,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)га кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан кўринишича, Ўзбекистон
Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Спорт объектлари
инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК
(буюртмачи) ва жавобгар (пудратчи) ўртасида 2021 йил 24 майда пудрат
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан Хива шаҳридаги Миллий
олимпия спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 150 ўринли
ошхона биносини қуриш ва мавжуд биноларни реконструкция қилиш бўйича
жами 4 968 051 446 сўмлик ишлар бажарилган ва бажарилган ишлар буюртмачи
томонидан қабул қилиб олиниб, 95 фоиз миқдорида 4 719 648 874 сўм тўлаб
берилган. Объектда 1 251 633 686 сўмлик ишлар бажарилганлиги юзасидан
2021 йил августда расмийлаштирилган далолатномада жами 325 864 970
сўмлик (260 584 066+65 280 904) асфальтбетон маҳсулоти сарф қилинганлиги
қайд этилган.
“Хоразмйўлиндустрия” унитар корхонаси томонидан 491,9 тонна
асфальтбетон маҳсулотлари 2022 йил 5 январдаги 3-сонли шартномага асосан
расмийлаштирилган 2022 йил 28 февралдаги 16-сонли ҳисобварақ-фактураси
билан даъвогарнинг номига чиқим қилинган. Шунга кўра, асфальтбетон
маҳсулотлари 2022 йил 3-10 февраль кунлари “Хоразмйўлиндустрия” унитар
корхонасидан олиниб, “Хоразмйўлқурилиш” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган юк машиналари орқали объектга ташиб олиб борилган.
Даъвогар етказиб берилган асфальтбетон маҳсулотининг тоннасига
475 673 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланган 233 983 750 сўмга (491,9х475 673)
53 488 685 сўм (22,86 фоиз) бошқа харажатлар суммасини ҳамда 43 120 865 сўм
(15 фоиз) қўшилган қиймат солиғи суммасини қўшиб, жами 330 593 301 сўм
қарздорлик ҳисоблаган ва ушбу суммага 2022 йил 1 августдаги 1-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурасини расмийлаштирган.
Жавобгар томонидан ушбу электрон ҳисобварақ-фактура 2022 йил
15 сентябрда қабул қилинган.
Биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида асфальтбетон
маҳсулотларини қурилиш объектига “Хоразмйўлқурилиш” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган юк машиналарида олиб борган
ҳайдовчилар гувоҳ сифатида иштирок этиб, уларнинг судга гувоҳлик беришича,
асфальтбетон маҳсулотлари “Хоразмйўлиндустрия” унитар корхонасидан
олинган, маҳсулотларни тарозига тортиш жойида юклаб жўнатиш ҳужжатлари
берилган, ушбу ҳужжатни олиш жараёнида уларда қоладиган нусхасига ва
дафтарга имзо қўйилган, юклаб берилган асфальтбетон маҳсулотлари даъвогар
номига расмийлаштирилган ва Хива шаҳридаги Миллий олимпия спорт
турларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатига олиб бориб берилган.
Қолаверса, 2022 йил 5 январдаги 3-сонли шартномага асосан
расмийлаштирилган 2022 йил 28 февралдаги 16-сонли ҳисобварақ-фактураси
билан даъвогар номига чиқим қилинганлик ҳолатлари ишдаги ҳужжатлар билан
ҳам ўз исботини топган. Шунингдек, даъвогар томонидан қурилиш ишлари
бажарилмаганлиги ва жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактураси
қабул қилинган бўлса-да, ушбу фактура билан фақат маҳсулот етказиб берилган
деб ҳисоблаб, даъвогар томонидан 2022 йил 1 февраль санаси билан
расмийлаштирилиб юборилган 9-сонли пудрат шартномаси жавобгар
томонидан акцептланмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан
шартнома тузилмаган деб топилган.
Шунга кўра, суд томонидан 2022 йил 1 августдаги 1-сонли электрон
ҳисобварақ-фактураси билан 330 593 301 сўмлик ишлар бажарилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат эмас, балки даъвогар томонидан жавобгарга 491,9 тонна
асфальтбетон маҳсулотлари етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат деб
баҳолаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарори 8-бандининг еттинчи
хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди юқорида келтирилган ҳолатларни
инобатга олиб ҳамда Пленум қарорида берилган тушунтиришларга амал қилиб
жавобгардан даъвогар фойдасига 269 081 081 сўм ундириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг маҳсулот даъвогар томонидан ҳақиқатда
етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари
ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом талабига биноан электрон ҳисобварақ-фактураси даъво талабини
тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олиниши қонунга зид эканлиги ҳақидаги
важларини қуйидагиларга биноан асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг аввалги таҳририга кўра,
етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн
календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Низомнинг ушбу банди мазмунига кўра, сотиб олувчи томонидан ўн
календарь кун ичида тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши, фақатгина шу ҳолатда
ҳақиқатда
амалга
оширилмаган
хўжалик
операциялари
бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги
(яъни, низоли эканлиги) белгиланган.
Мазкур низо бўйича эса, ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан
электрон рақамли имзо билан тасдиқланган. Шунга кўра, ушбу ҳисобварақфактура товарлар жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан
олинмайди деб ҳисоблашга асос мавжуд эмас.
Даъвогар
шунингдек
даъво
аризасида
жавобгардан
тўлов
кечиктирилганлиги учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 32-моддасига асосан 165 296 650 сўм пеня ундириб беришни
сўраган.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбуриятнинг бажарилиши
неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат,
закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар
билан таъминланиши мумкин.
Мазкур Кодекс 260-моддасининг учинчи қисмига кўра, неустойка билан
фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан пеня ҳисоблашга асос
қилиб олинган пудрат шартномаси тузилмаган деб топилганлиги сабабли
даъвогарнинг 165 296 650 сўм пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб қонуний қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган
бўлиб, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас. Шу сабабли судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 2 721 000 сўм суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, кассация шикоятида
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралганлигини
инобатга олиб, низолашилаётган суммадан келиб чиқиб, Республика бюджетига
2 267 899,51 сўм давлат божини ва ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатларни жавобгардан ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 февралдаги қарори ва Урганч туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Xamkor gaz-neft
qurilish”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Xamkor gaz-neft qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан;
- Республика бюджетига 2 267 899,51 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 82 500 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев