Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/825 Дата решения 30.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QISHLOQ QURILISH INVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KOMILON ARXQURILISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1102809 Claim ID 3302707 PDF Hash 01779c8dc618863d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/825-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 30 май раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Komilon Arxqurilish” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 400.000.000 сўм асосий қарз ва 200.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Холиқов (2023 йил 3 апрелдаги 28/1-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “Komilon Arxqurilish” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 июнда 5/М-сонли вақтинчалик қарз бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, шартноманинг 2.3-бандига кўра жавобгар манзилли дастурларда кўзда тутилган қурилишмонтаж ишларини молиялаштириш учун режалаштирилган маблағлар шаклланган кундан эътиборан йигирма беш банк иш кунида мақсадли қарз маблағларини даъвогарга қайтариши белгиланганлиги, шартномада кўрсатилган пул суммаси даъвогар томонидан ўтказиб берилганлиги, бироқ, белгиланган муддат тугаганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан олинган пул маблағлари қайтариб берилмаганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 400.000.000 сўм асосий қарз, 200.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, қарздорлик бугунги кунга қадар қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар вакили олдинги суд муҳокамасида тилхат орқали хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 735-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 28 июнда 5/Мсонли мақсадли молиялаштириш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1-2-бандига асосан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПФ-6274-сонли Фармонига асосан 2021 йил дастурига қўшимча уй-жойлар бўйича уйларнинг қурилишини жадаллаштириш мақсадида 500.000.000 сўм пул маблағларини мақсадли маблағлар сифатида ажратиши белгиланган. Шартноманинг 2.3-бандига кўра жавобгар манзилли дастурларда кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун режалаштирилган маблағлар шаклланган кундан эътиборан йигирма беш банк иш кунида мақсадли қарз маблағларини даъвогарга қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 28 июнда 380.000.000 сўм, 30 июнда 120.000.000 сўм, жами 500.000.000 сўм пул маблағи тўлаб берилган. Жавобгар томонидан 100.000.000 сўм пул маблағи тўлаб берилиб, қолган пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги натижасида 400.000.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Пул маблағларини қайтариб беришни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 3 мартда 15/2023-сонли талабнома юборилган. Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар ариза билан судга мурожаат қилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси ҳамда тарафлар берган тушунтиришларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 400.000.000 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Шундан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида 200.000.000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ 2 етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 60.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 12.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд 3 Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. “Komilon Arxqurilish” масъулияти чекланган жамиятидан: - “Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 400.000.000 сўм асосий қарз, 60.000.000 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 12.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 4