← Назад
Решение #592449 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 278 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| харажатларни ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2102-2201/479 -сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда кўрган
судья – Ш.Хамидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - Т.Қаҳҳоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 30 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашувчи Навоий
вилоят судининг ходими Ж.Икромов, “Qizilqumqurilish-zarafshon” масъулияти
чекланган жамияти иштирокчиси С.Тўраев, унинг вакили адвокат А.Аслонов
(2022 йил 24 октябрдаги 726-сонли ордер асосида)нинг иштирокида,
“Qizilqumqurilish-zarafshon”
масъулияти
чекланган
жамияти
ва “Qizilqumqurilish-zarafshon” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси
А.Абдуллаевга нисбатан жамият таъсисчиларининг 2021 йил 27 октябрдаги
навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Навоий вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори
устидан “Qizilqumqurilish-zarafshon” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Qizilqumqurilish-zarafshon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) иштирокчиси С.Тўраев (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар МЧЖ ва жамият иштирокчиси
А.Абдуллаев (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамият таъсисчиларининг 2021 йил
27 ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини бекор қилишни
сўраган.
Даъвогар суд муҳокамаси жараёнида даъво предметига ўзгартириш
киритиб, жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорини бекор қилиш
талабини мазкур йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабига
ўзгартирган.
Суд томонидан даъвогарнинг даъво предметига киритган ўзгартиришлари
иш юритишга қабул қилинган.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан Навбаҳор туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
ишни биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун Зарафшон туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
МЧЖнинг кассация шикоятида Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 февралдаги
қарорини бекор қилиш, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
18 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Бунга асос қилиб, шикоятда судлов ҳайъати қарорнинг асослантирувчи
қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошисида “Аниқланишича, жамият
иштирокчиси Ф.Сафаровни жамият устав фондидаги 1 % улушини текинга
жамиятнинг иккинчи таъсисчиси С.Абдуллаевга ўтказиш ва шундан келиб
чиққан ҳолда жамият устав фондини таъсисчилар ўртасида қайта тақсимлаш
ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ жамиятнинг 2018 йил
15 сентябрь кунида ўтказилган умумий йиғилиш қарори қонуний кучда бўлган
Навоий вилоят иқтисодий судининг 4-2102-1804/301-сонли иши бўйича
2018 йилнинг 9 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига кўра ҳақиқий эмас деб
топилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарорига асосан жамиятнинг уставига
тегишли ўзгартиришлар киритилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмасдан Ф.Сафаровни жамиятдаги 1% улуш билан унинг иштирокчилик
мақоми тикланмаган бўлсада, таъсисчилар томонидан тузилиб, 2017 йил
6 февраль кунида 025-сон билан руйхатдан ўтказилган таъсис шартномаси
бўйича Ф.Сафаровни жамият таъсисчиси (муассиси) сифатида ҳуқуқ
ва мажбуриятлари сақланиб қолган” дея, жамият таъсис ҳужжатларини тўлиқ
ўрганмасдан барвақт ҳулосага келганлиги, Навоий вилоят иқтисодий судининг
4-2102-1804/301-сонли иш бўйича 2018 йилнинг 9 ноябрдаги ҳал қилув
қарорига кўра жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрда ўтказилган умумий йиғилиш
қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, мазкур низо бўйича Ф.Сафаров
даъвогар ва ҳуқуқлари бузилган шахс сифатида даъво билан судга мурожаат
қилмаганлиги ва суд ҳужжати билан жамият таъсис ҳужжатларига ўзгартириш
киритиш зарурлиги кўрсатилмаганлиги, жамиятнинг 2017 йилнинг 6 февралда
025-сон билан руйхатдан ўтказилган таъсис шартномаси бўйича
Ф.Сафаровнинг улуши 1% эмас, балки 50 %, С.Тураевнинг улуши 25 %,
Б.Бозоровнинг улуши 25 % бўлганлиги, суд Олий хўжалик суди Пленумининг
"Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари
тўғрисида"
2014
йил
20
июндаги
қарорининг
4-бандида келтирилган раҳбарий кўрсатмаларига риоя этмаганлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида даъвогар ва унинг вакили кассация шикоятига эътироз
билдириб, апелляция инстанцияси суди ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ
ўрганган ҳолда асосли қарор қабул қилганлигини билдириб, шикоятни рад
этишни, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган МЧЖ, шунингдек жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати даъвогар ва унинг вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ишни
апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Аниқланишича, “Qizilqumqurilish-zarafshon” хусусий корхонасининг
2017 йил 2 февралдаги қарорига асосан корхонанинг ташкилий ҳуқуқий шакли
ўзгартирилиб, хусусий корхона МЧЖга айлантирилган.
Жамият таъсисчилари ўртасида тузилган таъсис шартномаси
ва тасдиқланган уставига асосан жамиятнинг устав фонди 14 323 000 сўм
белгиланилиб, таъсисчилар ўртасида қўйидагича тақсимланган: Ф.Сафаровнинг
улуши 50 % ёки 7 161 500 сўм, С.Тураевнинг улуши 25 % ёки 3 850 750 сўм,
Б.Бозоровнинг улуши 25% ёки 3 580 750 сўм.
Жамият таъсисичлари томонидан тузилган таъсис шартномаси
ва тасдиқланган устави 2017 йилнинг 6 февраль кунида 02-сон билан Зарафшон
шаҳар “Ягона дарча” марказида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Кейинчалик, МЧЖнинг уставига киритилган ўзгартиришларга кўра
жамият иштирокчилари ва уларнинг устав фондидаги улушлари ўзгарган. Устав
фондида Ф.Сафаровнинг улуши 1 % ёки 143 230 сўмни, С.Тураевнинг улуши
39 % ёки 5 585 970 сўмни, янги иштирокчи А.Абдуллаевнинг улуши эса 60 %
ёки 8 593 800 сўмни ташкил этган. Жамиятнинг уставига киритилган мазкур
ўзгартиришлар 2017 йил 26 декабрда 204-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Жамият иштирокчиларинг 2018 йил 15 сентябрда ўтказилган умумий
йиғлиш қарорига кўра Ф.Сафаров жамият устав фондидаги 1 % улушини
жамиятнинг иккинчи иштирокчиси А.Абдуллаев фойдасига текинга воз
кечганлиги сабабли, жамият иштирокчилари ва уларнинг устав фондидаги
улушлари ўзгарган.Устав фондида С.Тураевнинг улуши 39 % ёки 5 585 970 сўм,
А.Абдуллаевнинг улуши 61 % ёки 8 737 030 сўмни ташкил этган.
Жамиятнинг уставига киритилган мазкур ўзгартиришлар 2019 йилнинг
19 сентябрь кунида 104173-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган (и.в.126).
Жамият иштирокчиларининг 2021 йил 27 ноябрда навбатдан ташқари
умумий йиғилиши ўтказилиб, унда 4 та масала бўйича қарор қабул қилинган.
Булар, 1. Таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомасини қолган
иштирокчилар номидан расмийлаштирилгандан сўнг имзолаш мақсадида,
йиғилиш раиси ва котибини сайлаш орқали таъсисчилар умумий йиғилишини
ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов
департаменти Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов
бошқармаси Ғиждувон туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов
бўлимининг “Жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон
берган шарт-шароитларини бартараф қилиш тўғрисида” 2021 йил 11 ноябрдаги
36/2755-сонли тақдимномасида тергов якунига кўра аниқланган ҳуқуқбузарлик
ҳолати бўйича келтирилган тафсилотларни ва келажакда бартараф этилиши
лозим бўлган қонун бузилишлари бўйича талабларни батафсил муҳокама
қилиб, шу жумладан тегишли ташкилий масалаларни қонуний ечимини
таъминлаш ва сўзсиз ижрога қабул қилиш;
3. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 2021 йил
10 октябрдаги ажримига кўра жамиятга вақтинча тайинланган директор
С.Тураевга нисбатан “Қамоқга олиш эҳтиёт чораси” қўлланилганлигидан
ва мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларининг С.Тураевга нисбатан
тугатилганлиги инобатга олиб, жамиятнинг тўхтаб қолган молия-хўжалик,
қурилиш-монтаж ишлари бўйича соғлом фаолиятини тиклаш заруриятидан
келиб чиқиб, жамиятнинг вақтинча директори С.Тураевни эгаллаб турган
лавозимидан четлаштириш ҳамда жамият асосий таъсисчиси ва мулкдори
А.Абдуллаев номзодини муҳокама қилиш ва жамият директорлигига сайлаш,
шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкка янги сайланган жамият директорининг
имзо намуналарини тақдим этиш тўғрисида мурожаат тайёрлаш;
4. Жамиятнинг
тўлақонли
фаолиятини
таъминлаш
учун
АТБ
“Ипотекабанк”нинг Зарафшон филиалига жамиятининг янги намунадаги муҳри
ва янги тайёрланган директорнинг имзо намуналарини тақдим этиш.
Даъвогар МЧЖ иштирокчиларининг қайд этилган қарори қонун
талабларига зид равишда, уни хабардор қилмасдан ва унинг иштирокисиз қабул
қилинганлиги асоси билан, ушбу йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
ИПК 278-моддасининг 5-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси
тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда
ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор
қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди Ф.Сафаровни жамият устав фондидаги
1 % улушини текинга жамиятнинг иккинчи таъсисчиси С.Абдуллаевга ўтказиш
ва шундан келиб чиққан ҳолда жамият устав фондини таъсисчилар ўртасида
қайта тақсимлаш ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ жамиятнинг
2018 йил 15 сентябрда ўтказилган умумий йиғлиш қарори Навоий вилоят
иқтисодий судининг 4-2102-1804/301-сонли иши бўйича 2018 йилнинг
9 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ушбу ҳал
қилув қарори қонуний кучда эканлиги, жамиятнинг уставига тегишли
ўзгартиришлар киритилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмасдан,
Ф.Сафаровнинг 1 % улуш билан иштирокчилик мақоми тикланмаган бўлса-да,
таъсисчилар томонидан тузилиб, 2017 йилнинг 6 февралда 025-сон билан
руйхатдан ўтказилган таъсис шартномаси бўйича Ф.Сафаровнинг жамият
таъсисчиси сифатида ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақлаб қолинганлиги, Ф.Сафаров
ишга жалб этилмаганлиги, бу эса унинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этиши
ҳақидаги асос билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, ИПК 278-моддасининг 5-бандига асосланиб, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юбориш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Чунки, биринчидан Ф.Сафаров апелляция инстанцияси суди мажлисида
ўзига тегишли улушни А.Абдуллаевга ўтказиб берганлиги, жамият
фаолиятидан хабардор эмаслиги, ўрталарида низо мавжуд эмаслигини
билдирган. Иккинчидан, Ф.Сафаровнинг МЧЖ таъсисчиси сифатида ҳуқуқ
ва мажбуриятлари сақлаб қолинган тақдирда ҳам, ҳал қилув қарори унинг
ҳуқуқ манфаатлари тўғрисида қабул қилинмаган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси судининг қарори асоссиз
ҳисобланади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди ўз ваколатидан
четга чиқиб, қарор қабул қилган ва процессуал хатоликка йўл қўйган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Юқорида қайд этилганидек, апелляция инстанцияси суди томонидан қарор
қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган.
6
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, ишни апелляция тартибида янгидан кўриш учун
юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши,
моддий ҳамда процессуал қонун нормаларига риоя этган ҳолда қонуний қарор
қабул қилиши, суд харажатларини, шу жумладан, ишни Олий суднинг кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
харажатларни ИПКнинг 118-моддасига риоя этган ҳолда тақсимлаши лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 2 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун Навоий вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев