Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2119/31374 Дата решения 30.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение кочмас мулк финанс инвест масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый галла алтег акционерлик жамияти
Source ID 1087217 Claim ID 3208742 PDF Hash 7c7d401ba5efaca4... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2119/31374-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья П.Закирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Саидов Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Хамраев (2023 йил 18 апрелдаги 6-сонли ишончнома асосида) иштирокида “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг “G’ALLA-ALTEG” акциядорлик жамиятидан 1 107 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарори устидан “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “G’ALLA-ALTEG” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ва “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аукцион ташкилотчиси деб юритилади) ўртасида 2020 йил 29 июнда 5-сонли кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга асосан буюртмачига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод кўчаси, 124-уй манзилида жойлашган, жами ер майдони 100 785,0 кв.м. бўлган омборхона ва бино-иншоотлар (бундан буён матнда мулк деб юритилади) буюртмачининг ташаббуси билан аукцион ташкилотчиси томонидан очиқ аукционга қўйилган. Аукцион савдосида қатнашиш учун “HALAL GOLDEN MEAT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) томонидан берилган буюртма асосида талабгор ва аукцион ташкилотчиси ўртасида 2020 йил 23 ноябрда 19-сонли “Закалат пули тўғрисида келишув шартномаси” тузилган. 19-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра аукционга қўйилган мулкнинг умумий баҳоси 60 798 125 000 сўмни ташкил этган бўлиб, шартноманинг 1.2-бандига асосан талабгор томонидан закалат сифатида мулк нархининг 5 фоизи, яъни 3 039 907 000 сўм аукцион ташкилотчисига ўтказиб берилган. Талабгор аукционда иштирок этиб, 2020 йил 26 ноябрда аукционда ғолибликни қўлга киритган ва бу ҳақда 007/1-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган. Шу боис 2021 йил 1 декабрда буюртмачи ва талабгор ўртасида 1-сонли кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.4-бандига кўра талабгорнинг мулкка бўлган эгалик қилиш ҳуқуқи ушбу шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 60 кун муддатда мулк учун тўловлар 100 фоиз миқдорида тўлиқ амалга оширилгандан сўнг вужудга келиши белгиланган. Мазкур шартноманинг 2.1.5-бандида тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган, юборилган огоҳлантирув хати 10 кун ичида талабгор томонидан жавоб берилмаган тақдирда шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи назарда тутилган. Талабгор томонидан юқоридаги шартнома буйича тўланиши лозим бўлган сумма ўз вактида тўланмаганлиги сабабли, 2020 йил 12 декабрда буюртмачи ва талабгор ўртасида тузилган кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг олди-сотди шартномаси шартноманинг 2.1.5-бандига асосан буюртмачи томонидан бир томонлама бекор қилинган ва бу ҳақда 2021 йил 4 февралда талабгор ҳамда аукцион ташкилотчисига маълум қилинган. Шу сабабли, аукцион ташкилотчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, буюртмачи ва аукцион ташкилотчиси ўртасида 2020 йил 29 июнда тузилган 5-сонли шартноманинг 4.3-бандига асосан буюртмачидан 1 107 000 000 сўм қардорликни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Аукцион ташкилотчиси томонидан берилган кассация шикоятида буюртмачи ва аукцион ташкилотчиси ўртасида 2020 йил 29 июнда тузилган 5-сонли шартноманинг 4.3-бандида савдо натижалари якунига биноан аукцион савдолари ғолиби мулкни сотиб олишдан воз кечса ва савдо натижасининг якуний баённомасини имзолашдан бош тортса савдо якунлари бекор қилиниши ва талабгор томонидан тўланган закалат пули аукцион ташкилотчиси ҳисобида қолдирилиши ва ушбу сумма қайтарилмаслиги белгиланганлиги, бироқ судлар томонидан шартноманинг 4.3-банди муҳокама қилинмаганлиги, ваҳоланки, буюртмачи ва талабгор ўртасида 2021 йил 1 декабрда тузилган 1-сонли кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг олди-сотди шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ва талабгор мулкни сотиб олишдан бош тортганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида буюртмачи ва талабгордан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган аукцион ташкилотчиси вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган буюртмачи вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида, янги қарор қабул қилишни лозим топади. Аниқланишича, апелляция инстанциясида ишни кўриш жараёнида талабгор томонидан 2020 йил 26 ноябрдаги 007/1-сонли ғолиблик баённомаси тақдим қилинган бўлиб, ушбу баённома талабгор томонидан имзоланган. Ғолиблик баённомасининг 1.1-бандида мазкур ғолиблик баённомаси имзолангандан кейин 10 кундан кечиктиримай қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи билан олди-сотди шартномаси тузиши ва мулк учун тўловлар шартномага асосан тўлаши лозимлиги белгиланган. Буюртмачи ва талабгор ўртасида 2021 йил 12 декабрда тузилган 1-сонли кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг олди-сотди шартномасининг 1.4-бандида талабгорнинг мулкка бўлган эгалик қилиш ҳуқуқи ушбу шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 60 кун муддатда мулк учун тўловлар 100 фоиз миқдорда тўлиқ амалга оширилгандан сўнг қонуний ҳисобланиши, 4.1-бандида талабгор томонидан тўланган закалат пули харид қилинган мулк учун тўловларнинг бир қисми бўлиб ҳисобланиши, 4.3-бандида аукцион ташкилотчиси талабгорнинг аукцион савдосида иштирок этиш учун тўлаган закалат пул маблағларидан ўз хизмат ҳақини чегирган ҳолда, закалат пул маблағларининг қолган қисмини буюртмачининг ҳисоб рақамига томонлар ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланганидан ҳамда шартномага асосан мулк учун тўловларнинг белгиланган қисми тўлангандан сўнг кўчириб бериши белгиланган. Шунга асосан аукцион ташкилотчиси томонидан буюртмачининг ҳисоб рақамига 2020 йил 25, 29, 30 декабрдаги тўлов топшириқномаларига асосан жами 1 800 000 000 сўм тўловнинг бир қисми сифатида ўтказиб берилган. Бироқ, талабгор томонидан кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг олди-сотди шартномаси бўйича қолган тўлов амалга оширилмаган. Талабгор томонидан юқоридаги шартнома буйича тўланиши лозим бўлган сумма ўз вактида тўланмаганлиги сабабли, 2020 йил 12 декабрда буюртмачи ва талабгор ўртасида тузилган кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг олди-сотди шартномаси шартноманинг 2.1.5-бандига асосан буюртмачи томонидан бир томонлама бекор қилинган ва бу ҳақда 2021 йил 4 февралда аукцион ташкилотчисига 07/239-сонли хат юборилган. Бироқ, буюртмачи аукцион ташкилотчисига 1 800 000 000 сўмдан фақат 693 000 000 сўмни қайтариб, қолган 1 107 000 000 сўмни қайтармаган. Шу боис тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. Жумладан, буюртмачи ва аукцион ташкилотчиси ўртасида тузилган 2020 йил 29 июнда 5-сонли шартноманинг 4.3-бандида савдо натижалари якунига биноан аукцион савдолари ғолиби мулкни сотиб олишдан воз кечса ва савдо натижасининг якуний баённомасини имзолашдан бош тортса савдо якунлари бекор қилиниши ва талабгор томонидан тўланган закалат пули аукцион ташкилотчиси ҳисобида қолдирилиши ва ушбу сумма қайтарилмаслиги белгиланган бўлиб, судлар шартнома ушбу бандининг фақат савдо натижасининг якуний баённомасини имзолашдан бош тортиш қисмини муҳокама қилиб, мулкни сотиб олишдан воз кечиш қисмини муҳокама қилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 380-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ ким ошди савдосининг қатнашчилари ким ошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пули тўлайдилар. Агар ким ошди савдоси ўтказилмаса, закалат қайтариб берилиши керак. Закалат ким ошди савдосида қатнашган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга ҳам қайтариб берилади. Ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларига муофиқ ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан шартнома тузишда у тўлаган закалат суммаси тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади. Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва ким ошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади. Ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортса, тўлаган закалатидан маҳрум бўлади. Баённомани имзолашдан бош тортган ким ошди савдосининг ташкилотчиси закалатни икки ҳисса қилиб қайтариши, шунингдек ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахсга ким ошди савдосида қатнашиш туфайли ўзига етказилган зарарнинг закалат пулидан ортиқ бўлган қисмини тўлаши шарт. Мазкур ҳолатда талабгор ким ошди савдосида иштирок этган ва ғолиб деб топилиб, баённомани имзолаган бўлса-да, олди-сотди шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, яъни мулк учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли олди сотди шартномаси буюртмачи томонидан бир томонлама бекор қилинганлиги инобатга олинмаган. Қолаверса, талабгор ва аукцион ташкилотчиси ўртасида 2020 йил 23 ноябрда тузилган 19-сонли шартноманинг 4.4-бандида ҳам аукцион савдоларида ғолиб деб эътироф этилган талабгор мулкни сотиб олишдан воз кечса ёки аукцион савдолари ғолиблик баённомасини имзолашдан бош тортса, аукцион савдоси натижаси бекор қилиниши ҳамда талабгор томонидан тўланган закалат пули қайтариб берилмаслиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра буюртмачи 1 800 000 000 сўмдан 693 000 000 сўмни аукцион ташкилотчисига тўғри қайтарган бўлса-да, қолган 1 107 000 000 сўмни эса асоссиз равишда талабгорга қайтарган. Ушбу ҳолда, биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олмасдан, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, нотўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, буюртмачидан аукцион ташкилотчиси фойдасига 1 107 000 000 сўм асосий қарз, ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун олдиндан тўланган (11 070 000+5 535 000+5 535 000=) 22 140 000 сўм давлат божи ва (19 600+23 000+30 000=) 72 600 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. 6 ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 майдаги қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “G’ALLA-ALTEG” акциядорлик жамиятидан “KO’CHMAS MULK FINANS INVEST” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 107 000 000 сўм асосий қарз, ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун олдиндан тўланган 22 140 000 сўм давлат божи ва 72 600 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов А.Абдуллаев