Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/963 Дата решения 30.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENTDONMAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ADZ OQQURG`ON DON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1105225 Claim ID 3306513 PDF Hash 4423d11da01fcb45... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ида тушунтириш берилган ФКнинг 326-моддаси ида тушунтириш берилган ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 13 949 символов
4-1103-2302/963-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси S.S.SSSSSSS раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XX XXX XXXXXX XXXXXX XXXXXXXXXXXXXX XXXXXXXXXX XXXXXXXXX XXXXXXXX "XXXXXXXXXXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX манфаатида жавобгар "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX ҳисобидан 8.006.878.679 сўм асосий қарз ва 3.002.579.400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XX XXX XXXXXX XXXXXX XXXXXXXXXXXXXX XXXXXXXXXX XXXXXXXXX XXXXXXXX "XXXXXXXXXXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX ҳисобидан 8.006.878.679 сўм асосий қарз ва 3.002.579.400 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар XX XXX XXXXXX XXXXXX XXXXXXXXXXXXXX XXXXXXXXXX XXXXXXXXX XXXXXXXX вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек, жавобгар "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX судга ѐзма илтимоснома тақдим этиб, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаѐтганлигини билдириб, суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни XX XXX XXXXXX XXXXXX XXXXXXXXXXXXXX XXXXXXXXXX XXXXXXXXX XXXXXXXX ҳамда "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX иштирокисиз кўришни лозим топди. Дастлаб суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар "XXXXXXXXXXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX ишончли вакили С.Назаров даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан маълумотномани тақдим этиб, тарафлар ўртасидла 2022 йил 12 августда "Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди" юзасидан 1-сонли контрактация шартномаси тузилганлигини, "Тайѐрловчи" томонидан жами 9.786.018.528,85 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлигини, "Хўжалик" томонидан 1.925.000.000 сўм судга қадар тўлаб берилганлигини, маҳсулот ҳақидан 8.006.878.679 сўмлик қарздорлик вужудга келганлигини, асосий қарз ўз вақтида қоплаб берилмаганлиги сабабли кечиктирилган кунларга нисбатан шартнома шартлари бўйича 3.002.579.400 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўраган. Суд, ишда тўпланган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, "XXXXXXXXXXXXXXX" акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда "Тайѐрловчи" деб юритилади) ҳамда "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX (бундан буѐн матнда "Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 12 августда "Бошоқли дон маҳсулотлари олдисотди" юзасидан 1-сонли контрактация шартнома расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ "Хўжалик" "Тайѐрловчи"га ушбу шартноманингг 1.2-бандида кўрсатилган товар-буғдойни сотиш, "Тайѐрловчи" эса "Хўжалик"га шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини сотиш ва унинг ҳақларини тўлаш мажбуриятини олиши; "Хўжалик" "Тайѐрловчи"га белгиланган стандарт талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари (намлик, ифлослик, донли аралашмаси, натура оғирлиги, клейковина мифдори ва сифати)га эга 2023 йил ҳосилига тегишли товар-буғдойни "Тайѐрловчи" эса "Хўжалик"га стандарт талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичларига эга уруғлик буғдойни сотиш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишгган. Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, "Тайѐрловчи" томонидан "Хўжалик"га 10378 гектер ер майдонига 26091 тонна 9.786.018.528,85 сўмлик уруғлик буғдойни тегишли ҳисоб-фактуралар асосида етказиб берган бўлиб, "Хўжалик" томонидан маҳсулот ҳақи учун 1.925.000.000 сўм тўлаб берилиб, қолган қисмидан 8.006.878.679 сўм қарз бўлиб қолган. Тарафлар ўртасидаа тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.1-3.3-бандларига мувофиқ, мазкур шартнома бўйича "Тайѐрловчи" товар-буғдой қийматини "Хўжалик" томонидан "Тайѐрловчи"га мазкур шартноманинг 1.2-бандида белгиланган миқдордаги товар-буғдой тўлиқ етказиб берилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти томонидан товар-буғдой сотиб олиш учун "Тайѐрловчи"нинг махсус ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган вақтдан бошлаб макур пул маблағлари ҳисобидан кечиктирмасдан тўлаб бериш, "Хўжалик" уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан қолган 70 фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кун ( 2022 йил 01 декабр)дан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐнматнда-ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. "Хўжалик"-"XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX "Тайѐрловчи"-"XXXXXXXXXXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX томонидан етказиб берилган товар-буғдойни ишончнома ҳамда юк хати (расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар) орқали буғдой (маҳсулот)ни қабул қилиб олган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган тарафлар вакиллари берган кўрсатмалари ва иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. 2023 йил 14 апрель ҳолатига бир томонлама даъвогар томонидан тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 8.006.878.679,89 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат суд жараѐнида сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ҳамда улар томонидан тақдим қилинган хужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топди. Даъвогар "XXXXXXXXXXXXXXX" акциядорлик жамияти томонидан қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгар "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXXга 2023 йил 14 апрелда 10/179-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 8.006.878.679,89 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби иш хужжатларига илова қилинган шартнома, ишончнома, юк хати, тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобфактуралар асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар "XXXXXXXXXXXXXXX" акциядорлик жамияти жавобгар "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлим 6.3-бандига асосан 3.002.579.400 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлимида тарафларнинг жавобгарлиги белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнниг 6.3-бандида товар-буғдой қийматини тўлашни шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган муддатдан кечиктириб тўланган ҳар бир кун учун "Тайѐрловчи" "Хўжалик"га кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги ўзаро белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25- 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган. Шунинглдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Пленум қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 16-бандида эса мажбуриятни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ѐки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланиши ҳақида тушунтириш берилган ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунини иқтисодий судлар амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида 2002 йил 4 мартдаги 103- сонли Пленум қарорининг 12-бандида Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторликдебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозимлиги, агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаѐтган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш деб баҳоламасликлари зарурлиги ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи даъвогар 3.002.579.400 сўм пеня ундиришни талаб қилган бўлса-да, унинг ўзи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.3-бандига зид равишда олдиндан белгиланган 30 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб, маҳсулот бериб юборганлиги ҳамда 60 кун муддат ичида қарздорликни ундириш муддати ўтган бўлса-да, ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлиги оқибатида пенянинг келиб чиқишига сабабчи бўлганлик ҳолатларини, жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини 300.257.940 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8.006.878.679 сўм асосий қарз, 300.257.940 сўм пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОРҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "XXXX XX X X XXXXXXX" XXXX XX X X XXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар "XXXXXXXXXXXXXXX" акциядорлик жамият фойдасига 8.006.878.679 сўм асосий қарз, 300.257.940 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 220.189.161,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: S.S.SSSSSSS