Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/818 Дата решения 30.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SHARQ-SUG`URTA акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый PARKENT GREEN-WAY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1100374 Claim ID 3300118 PDF Hash f5617d97ca34c15c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда 170-моддаси амда 170 law
ини БК 329-моддаси ини БК 329 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/818-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Sharq-Sug’urta” АЖ манфаатида “Parkent Green-Way” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан регресс тартибда 2.483.360.896,05 сўм етказилган зарар, 1.241.680.448,02 сўм пеня, 20.000.000 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Мусаев (2023 йил 14 мартдаги 261-сонли ишончнома) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Sharq-Sug’urta” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Parkent Green-Way” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан регресс тартибда 2.483.360.896,05 сўм етказилган зарар, 1.241.680.448,02 сўм пеня, 20.000.000 сўм моддий зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, жавобгар бугунги суд мажлисидан хабардор эканлиги ва мавжуд қарздорликни икки ойда тўлашига кафолат бериши ҳақида 2023 йил 30 майдаги 21-сонли хати билан мурожаат қилганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдосаноат палатаси ва жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарнинг давлат рўйхатидан ўтган манзилига, яъни Тошкент вилояти, Паркент тумани, Паркент ҚФЙ, Зиёлилар кўчаси, 8-уйга суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган. Бундан ташқари жавобгарнинг hamzanur@mail.ru кўрсатилган суднинг ажримлари юборилган. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-моддасининг учинчи қисмига асосан низони жавобгар ва палата иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши мумкинлиги назарда тутилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан даъвогар Тошкент вилояти божхона бошқармасига 2021 йил 26 августда 106-сонли ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 31 июль санасида Россия Федерациясининг “Агросоюз” МЧЖ билан 07/2021-сонли умумий суммаси 3.000.200.000 сўмлик импорт шартномаси имзоланганлигини, ушбу импорт шартномасига асосан Тошкент вилоят божхона бошқармасининг ТИФ божхона постларига юклар кириб келган ва кириб келиши кутилаётганлигини маълум қилиб, товарларни божхона режимига расмийлаштириш учун тўланиши лозим бўлган асосий турдаги божхона тўловлари қўшимча қиймат солиғини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 76-сон қарорига илова “Товарлар (ишлар хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 120 кунга, импорт божхона божи ва акциз солиғини БК 329-моддасига мувофиқ божхона юк декларацияси “эркин муомалага чиқариш” режимига рўйхатга олинган кундан кундан бошлаб 120 кунга даъвогар билан тузилган 2021 йил 4 августдаги 01/43-11-000213-001сонли шартномаси доирасида берилган 01/43-11-000213-001сонли суғурта полиси асосида кечиктириб беришни сўраган. Жавобгарнинг 2021 йил 26 августдаги 106-сонли аризаси даъвогар томонидан кўриб чиқилиб, Тошкент вилоят божхона бошқармасининг 2021 йил 27 августдаги қарорига асосан жавобгарга божхона 2 этилган суммадан ошмаган миқдорда 2021 йил 31 июлдаги 07/2021-сонли шартнома доирасида божхона тўловлари 1.000.000.000 сўмлик тўловлари 2021 йил 30 ноябрга қадар кечиктириб тўлаш имконияти берилган. 2021 йил 29 сентябрда жавобгар томонидан божхона тўловларини кечиктириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда келиб тушган (15000+42.135.000) 42.150.000 сўм пул маблағидан 9.780.582,88 сўм пул маблағи даъвогар томонидан ундирилган. Натижада қарздорлик (1.109.780.582,88-9.780.582,88) 1.100.000.000 сўмни ташкил қилган. Жавобгар томонидан белгиланган муддатда 2021 йил 30 ноябрга қадар 1.100.000.000 сўм миқдорида давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўланмаган ҳамда 1.000.000.000 сўм миқдорида давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари бўйича суғурта ҳодисаси юз берган. Шу сабабли, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва даъвогар ҳисобидан 1.100.000.000 сўм божхона тўловлари ва 16.335.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ушбу ариза юзасидан 4-1105-2202/112-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, суднинг 2022 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгардан Тошкент вилояти божхона бошқармаси фойдасига 601.849.749 сўм божхона тўловлари, 6.000.000 сўм пеня ва 21.600 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг даъвогардан 1.100.000.000 сўм божхона тўловлари ҳамда 16.335.000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасига 09.08.2021 йилдаги 95-сонли билан мурожаат қилиниб, хориждан олиб келинган товарлари учун Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 329моддасига асосан “Эркин муомалага чиқариш”да 2 000 400 000,0 сўм божхона тўловларини кечиктириб тўлаш сўралган ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида даъвогарнинг 04.08.2021 йилдаги №01/43-11000214-001-сонли суғурта полиси тақдим этилган. Шунга кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан 11.08.2021 йилда “Божхона тўловарини кечиктириб тўлаш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, унда жавобгарга чет давлатидан олиб келинган товарлар учун 3 2021 йил 01 декабрь санасига қадар кечиктириб тўлаш имконияти берилган. Бироқ, жавобгар томонидан белгиланган муддатда, яъни 2021 йил 1 декабрга қадар давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 1 472 254 138,6 сўм миқдоридаги божхона тўловлари тўланмаган ва суғурта ҳодисаси юз берган. Шу сабабли, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ва даъвогардан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 1 199 847 815,12 сўм божхона тўловларини ва 272 406 323,53 сўм пеня ундиришни сўраган. Ушбу ариза юзасидан 4-1001-2213/31674-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, суднинг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳисобига 1 199 847 815,12 сўм миқдордаги божхона тўловлари, Республика бюджетига 23 996 956,30 сўм давлат божи, жавобгар ҳисобидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ҳисобига 272 406 323,53 сўм пеня ундирилган. ФКнинг 957-моддасига мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт. Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади. 4 (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Гарчи, даъвогар суғурта ҳодисаси натижасида банкка тўланган пул маблағларини суғурта компаниясига тўлаб бериш борасида жавобгарга бир неча маротаба огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар тўловни амалга оширмаган. Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва конунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги, 333-моддасига мувофиқ эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши лозимлиги назарда тутилган. ИПК 73-моддасига асосан иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг божхона тўловларидан қарзини қоплаш мақсадида божхона органларига тўланган суғурта қопламасини жавобгардан регресс тартибда ундиришни талаб қилиши асосли ҳисобланганлиги боис, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисми қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъво аризада 1.241.680.448,02 сўм пеня ва адвокатлик хизмати учун тўланган 20.000.000 сўмни (моддий зарарни) ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. 5 Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 200.000.000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Адвокатлик хизмати учун 20.000.000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги талабни эса мазкур сумма пеня билан қопланганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганлар инобатга олиниб, суд даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. 6 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 957, 1001-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127, 157, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Parkent Green-Way” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Sharq-Sug’urta” АЖ фойдасига 2.483.360.896,05 сўм суғурта қопламаси, 200.000.000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. “Parkent Green-Way” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 74.900.826,88 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 7