Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/816 Дата решения 30.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ELEKTRO-PROFIL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ISLOMOBOD FAYZ фермер хўжалиги
Source ID 1123400 Claim ID 3296892 PDF Hash 581d38f528cee779... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/816-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 30 май Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тугатиш бошқарувчиси У.Шараевнинг даъвогар “Elektro Profil” МЧЖ манфаатида жавобгар “Islomobod Fayz” ФХ ҳисобидан 6.000.000 сўм асосий қарз ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 2.700.000 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тугатиш бошқарувчиси У.Шараев “Elektro Profil” МЧЖ (матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Islomobod Fayz” ФХ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6.000.000 сўм асосий қарз ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 2.700.000 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилиб, хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Даъвогар вакили илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасида қатнашиш имкони йўқлиги боис ишни унинг иштирокисиз кўришни ҳамда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги суд ажрими нусхаси жавобгар фермер хўжалиги раҳбари А.Аширматовга шахсан топширилганлигини тасдиқловчи далил иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни тарафлар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июль куни 4-1102-2201/988-сонли тўловга қобилиятсизлик иши бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан “Elektro Profil” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш очилган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Шараев Улуғбек Алишерович тайинланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 13 май куни 1сонли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар маҳсулотларни тақдим қилиш, даъвогар эса қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 2020 йил 14 майда 311-сонли тўлов топшириқномаси асосида 4.000.000 сўм, шу йилнинг 15 майида 314-сонли тўлов топшириқномаси асосида 2.000.000 сўм, жами 6.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Лекин жавобгар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари даъвогарга етказиб берилмаган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2022 йил 3 ноябрда юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраб 60-сонли талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг тугатиш бошқарувчиси даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан, хусусан “Халқ банки” АТБ Чирчиқ филиалининг 2023 йил 14 февралдаги маълумотига кўра 6.000.000 сўм жавобгарга ўтказиб берилганлиги ўз исботини топди. Шунга асосан, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 2.700.000 сўм фоиз ундириш талаби ҳам мавжуд. ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланган. Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 11-бандида батафсил тушунтириш берилган. Суд, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ўрганиб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги, даъвогар ўз вақтида ундирув чораларини кщрмаганлиги ҳолатларини инобатга олиб, ФК 335-моддаси талабларига асосан ундирилиши сўралган фоиз суммасини 1.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон процессуал кодексининг 68, моддаларини қўллаб, суд Республикаси Иқтисодий 118, 128, 170, 176-179- Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Islomobod Fayz” ФХдан: - “Elektro Profil” МЧЖга 6.000.000 сўм асосий қарз ва 1.000.000 сўм фоиз; - Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров