← Назад
Решение #592483 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 8 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2204/2828-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Каримбаева
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Сабиров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 30 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогарлар
“TAQIYATAS TEX” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиcи Исаков
Бахтиёр Набижонович ва унинг вакиллари А.Шералиев (ишончномага асосан)
адвокат Н.Касимов (2023 йил 12 апрелдаги 8-сонли орлер асосида), адвокат
А.Аминов (2023 йил 3 апрелдаги 7-сонли ордерга асосан), жавобгар
Алланиязов Тимурсултан Кониратбаевич ва унинг вакили адвокат
М.Хожаниязов (2022 йил 12 декабрдаги 91-сонли ордерга асосан)нинг
иштирокида, даъвогарлар “TAQIYATAS TEX” масъулияти чекланган
жамиятининг таъсисчилари Исаков Бахтиёр Набижонович ва Абдуазимов
Муҳаммадтоҳир
Январович
жавобгар
Алланиязов
Тимурсултан
Кониратбаевични “TAQIYATAS TEX” масъулияти чекланган жамиятининг
таъсисчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори устидан даъвогар
“TAQIYATAS TEX” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Исаков
Бахтиёр Набижонович томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нукус туманлараро иқтисодий судига даъвогарлар “TAQIYATAS TEX”
масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари Исаков Бахтиёр
Набижонович (бундан буён матнда даъвогар Б.Исаков деб юритилади) ва
Абдуазимов Муҳаммадтоҳир Январович (бундан буён матнда даъвогар
М.Абдуазимов деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
Алланиязов Тимурсултан Кониратбаевич (бундан буён матнда жавобгар
Т.Алланиязов деб юритилади)ни “TAQIYATAS TEX” масъулияти чекланган
жамиятининг таъсисчилари сафидан чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими билан
“TAQIYATAS TEX” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда
жавобгар жамият ёки МЧЖ деб юритилади) қўшимча жавобгар сифатида,
Нукус шаҳар давлат хизматлари маркази низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида, суднинг 2022 йил
5 декабрдаги ажрими билан Тахиятош туман давлат хизматлари маркази ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлиги (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори билан Нукус туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси сунинг қарори
устидан даъвогар Б.Исаков томонидан кассация шикояти берилиб, унда
апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос
қилиб, шикоятда МЧЖ иштирокчиларининг 2020 йил 11 августдаги 1-сонли
умумий йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг устав фонди кўпайтирилиб,
жамият Уставига ўзгартириш киритилганлиги, ушбу йиғилиш қарори асосида
жавобгар ўзига тегишли 30 000 000 сўмлик мулк билан жамиятнинг таъсисчиси
сифатида қабул қилинганлиги, кейинчалик жавобгар ўзининг мажбуриятларини
бузиб, МЧЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги йиғилиш баёни билан жамият
таъсисчиларининг умумий йиғилишини ўтказмасдан, ўзи томонидан улуш
сифатида киритилган бино-иншоотларни ўзи бошқариб келаётган
“UZSTROYTRANS” МЧЖга сотиш ҳақида қарор қабул қилганлиги, натижада
ушбу мулклар МЧЖ балансидан чиқарилиб, “UZSTROYTRANS” МЧЖ номига
расмийлаштирилганлиги, жавобгар ўзининг мажбуриятларини қўпол равишда
бузаётганлиги, бироқ апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони рад этиш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилганлиги, шу билан бирга
апелляция инстанцияси суди ўзининг қарорида жамият иштирокчилари 10 фоиз
улушга эга бўлган тақдирда жамият таъсисчисини таъсисчилар сафидан
чиқаришни сўраб, судга мурожаат этиши мумкинлигини асос қилган бўлса-да,
даъвогарларнинг МЧЖ устав фондидаги жами улуши 18,75 фоизни ташкил
этиши инобатга олинмаганлигини кўрсатган.
Даъвогар М.Абдуазимов, МЧЖ ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишни
даъвогар М.Абдуазимов, МЧЖ ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Б.Исаков ва унинг вакиллари
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлигини
билдириб, иш бўйича қабул қилинган апелляция инстанциясининг қарорини
бекор қилиб, биринчи иснтанция судининг ҳал қилув қарорини кучида
қолдиришни сўрашди.
Жавобгар ва унинг вакили кассация шикоятида келтирилган важлар
асоссиз эканлиги, МЧЖнинг умумий йиғилиш баёни ва жамият раҳбарининг
буйруғига асосан жамиятга тегишли мулклар “UZSTROYTRANS” МЧЖга
сотилганлиги, ушбу ҳолатдан жавобгарнинг хабари бўлмаганлиги, шу боис
апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларига тўғри баҳо бериб, даъвони рад
этганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдириб, кассация шикоятини рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, МЧЖ 2019 йил 5 апрель куни давлат
рўйхатидан ўтказилган бўлиб, жамиятнинг устав фонди 10 000 000 сўмни
ташкил этган ва жамиятнинг уставига кўра, М.Абдуазимовнинг жамиятдаги
улуши 7 500 000 сўм ёки 75 фоиз, Б.Исаковнинг жамиятдаги улуши
2 500 000 сўм ёки 25 фоизни ташкил этган. Жамиятнинг асосий фаолият тури
пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш бўлган.
Жамият таъсисчиларининг 2020 йил 11 августдаги 1-сонли умумий
йиғилиш қарорига билан жамиятнинг устав фонди 40 000 000 сўмга
кўпайтирилиб, жавобгар Т.Алланиязов МЧЖ таъсисчилари таркибига қабул
қилинган ҳамда таъсисчилар ўртасида янги таъсис шартномаси тузилиб,
МЧЖнинг янги таҳриридаги устави қабул қилинган. Унга кўра,
М.Абдуазимовнинг жамиятдаги улуши 5 000 000 сўм ёки 12,5 фоиз,
Б.Исаковнинг жамиятдаги улуши 2 500 000 сўм ёки 6,25 фоиз, Р.Хайдаровнинг
жамиятдаги улуши 2 500 000 сўм ёки 6,25 фоиз ҳамда жавобгар
Т.Алланиязовнинг жамиятдаги улуши 30 000 000 сўм ёки 75 фоизни ташкил
этган.
Шундан сўнг 2020 йил 11 августдаги топшириш қабул қилиш
далолатномасига асосан жавобгар Т.Алланиязов томонидан ўзига тегишли
жами 30 000 000 сўмлик қуйидаги кўчмас мулклар, яъни:
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0013 бўлган маъмурий бино;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0034 бўлган пилла цехи;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0038 бўлган омборхона биноси;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0044 бўлган омборхона биноси;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0050 бўлган бостирма биноси;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0052 бўлган гараж, омборхона, бостирма
биноси;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0053 бўлган қозонхона биноси;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0054 бўлган омборхона бино;
- кадастр рақами 23:18:01:02:05:0057 бўлган бостирма биноси (бундан
буён матнда бино-иншоотлар ёки кўчмас мулк деб юритилади)ни МЧЖнинг
устав фондига улуш сифатида киритган. МЧЖнинг 2020 йил 11 августдаги
24-сонли буйруғига асосан жавобгар томонидан жамиятнинг устав фондига
кирилган 30 000 000 сўмлик мулклар жамиятнинг балансига қабул қилинган.
Мазкур кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқ давлат кадастр органи
томонидан 2020 йил 29 августда давлат рўйхатидан ўтказилиб, МЧЖга мулк
ҳуқуқи асосида расмийлаштирилган ҳамда давлат реестридан кўчирма
берилган.
Кейинчалик, МЧЖнинг 2021 йил 15 апрелдаги 1-сонли йиғилиш
баённомаси ва шу кундаги 1-сонли буйруғида жавобгар томонидан жамиятнинг
устав фондига улуш сифатида киритилган жамиятга тегишли кўчмас мулкларни
“UZSTROYTRANS” МЧЖга сотиш белгиланган.
Шунга асосан 2021 йил 15 апрелда МЧЖ ва “UZSTROYTRANS” МЧЖ
ўртасида олди-сотди шартномаси тузилиб, жамиятга мулк ҳуқуқи асосида
тегишли
бўлган
кўчмас
мулклар
жавобгарга
тегишли
бўлган
“UZSTROYTRANS” МЧЖга 300 000 000 сўмга сотиб юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари
тўғрисида”
2014
йил
20
июндаги
262-сонли
қарорининг
19-бандида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат
жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини
ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги,
бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав
фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта
иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг
камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб
билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган.
МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 24 февралдаги 4-сонли умумий
йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган жамият устави (бундан буён матнда
Устав деб юритилади)га кўра, даъвогарлар М.Абдуазимовнинг жамиятдаги
улуши 18,75 фоиз, Б.Исаковнинг жамиятдаги улуши 6,25 фоизни ташкил этади.
Мазкур ҳолатда Пленум қарорида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб,
даъвогарларнинг жамиятдаги жами улуши 10 фоиздан ортиқ бўлганлиги
сабабли улар жавобгарни жамиятдан чиқариш талаби билан судга мурожаат
этишга ҳақли.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 8-моддасининг иккинчи қисмига жами улушлари жамият устав
фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият
иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган
ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд
тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Жамият иштирокчилари қонунчиликда ва жамиятнинг таъсис
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ушбу ҳолат МЧЖ уставининг 5.1-қисмида ҳам белгилаб ўтилган.
Уставнинг
5.2-бандига
кўра,
жамият
иштирокчилари
қонун
ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган
қоидаларга амал қилишлари шарт.
Шунингдек, жамият уставининг 14.1 ва 14.3-бандларида жамият олий
бошқарув органи бўлиб жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши
ҳисобланиши, жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш, таъсис
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш умумий йиғилишнинг
мутлақ ваколатларига кириши белгиланган.
Қайд этилган Пленум қарори 19-бандининг иккинчи хатбошисида судлар
иштирокчини жамиятдан чиқариш тоифасидаги ишларни кўришда жавобгар ўз
мажбуриятларини кўпол бузаётганлиги, ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни
жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аниқланишича, жавобгар жамият таъсисчиси бўлса-да, жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалаларни
бошқа иштирокчиларнинг иштирокисиз ҳал қилиб, жамият устав фондига
ўзининг улуши сифатида киритилган кўчмас мулкларни айнан ўзи раҳбарлик
қилиб келаётган “UZSTROYTRANS” МЧЖга 30 000 000 сўмга сотилишига
эришган.
Жавобгар Т.Алланиязов ушбу ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан
жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган ўзининг мажбуриятларини
қўпол равишда бузган. Қолаверса, жавобгар томонидан ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажараётганлиги ва жамият равнақи учун ҳисса қўшаётганлиги
бўйича бирон - бир ҳужжат тақдим этмаган.
Қайд этилган ҳолатлар жавобгар ўзининг мажбуриятларини қўпол
бузаётганлигини ҳамда ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг
фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ва уни жиддий тарзда
қийинлаштираётганлиги тасдиқлайди.
Шундай бўлса-да, апелляция инстанцияси суди иштирокчини жамиятдан
чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари
мурожаат қилишлари мумкинлиги, жамиятга тегишли мулкларнинг
“UZSTROYTRANS”
МЧЖга
сотилганлигидан
жавобгар
хабардор
бўлмаганлигига асосаланиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага
келган.
Бундан
кўринадики,
биринчи
инстанция
суди
даъвони
қаноатлантиришни рад этишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Апелляция
инстанцияси суди эса моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланган ҳолда
асоссиз равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни
рад этган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Б.Исаковнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади ва даъвогар томонидан апелляция шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 1 500 000 сўм
давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилади. Апелляция инстанцияси учун жавобгар томонидан тўланган суд
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади ва ишни кассация инстанцияси
судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси
судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
7
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 декабрдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Алланиязов Тимурсултан Кониратбаевичдан:
- Исаков Бахтиёр Набижонович фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи ва
30 000 почта харажати, жами 1 530 000 сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур иш юзасидан апелляция инстанцияси суди томонидан 2023 йил
28 февралда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова