← Назад
Решение #592531 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатларга ИПК | 73 | — | law | |
| нинг | 378 | — | law | |
| ида юз берган келишмовчиликлар ФК | 377 | — | law | |
| ФКнинг | 383 | — | law | |
| сонли шартнома ФК | 382 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2202/514-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Акрамова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 29 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевлардан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган
Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев, даъвогар вакиллари - адвокат
А.Исмаилов (2023 йил 17 майдаги 17-сонли ордер асосида), иш юритувчи
Н.Нишонов ва ҳисобчи У.Хомидов (2023 йил 10 мартдаги 5-сонли
ишончнома асосида), “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси вакиллари - уюшма
раиси ўринбосари К.Исмаилхожаев (2022 йил 24 октябрдаги 05/3-2022-сонли
ишончнома асосида), юрисконсульт Н.Раззакова (2022 йил 24 октябрдаги
05/4-2022-сонли ишончнома асосида), “Фарғона балиқ саноат агрофирмаси”
МЧЖ вакили – иш юритувчи Э.Шаропов (2022 йил 3 августдаги ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона
вилояти ҳудудий бошқармаси (“Prod Fish Тrade” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида)нинг жавобгарлар “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси,
“Фарғона балиқ саноат” масъулияти чекланган жамияти ва “Фарғона балиқ
саноат агрофирмаси” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан танлов
комиссияси йиғилиш баёни, табиий сув ҳавзасини ижарага бериш бўйича
баённомаси ва битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги
қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Балиқчилик хўжаликларининг танловга оид таклифларини кўриб
чиқиш бўйича танлов комиссиясининг Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани,
“Янгиобод” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Марказий Фарғона” сув омбори
табиий сув ҳавзаси (бундан буён матнда сув омбори деб юритилади)ни
ижарага бериш бўйича 2018 йил 10 мартда ўтказилган танловда даъвогар
“Prod Fish Тrade” масулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
1
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси (бундан буён матнда Уюшма деб юритилади)
ва даъвогар ўртасида 2018 йил 13 мартда табиий сув ҳавза участкаларини
балиқ овлаш хўжаликларига ижрага бериш, балиқни саноат йўли билн овлаш,
балиқ овлаш хўжаликлари табиий сув ҳавзасидан фойдаланганлиги учун
ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш ҳақида 12/1-2018-сонли шартнома
тузилган.
Мазкур шартномага асосан сув омбори даъвогарга самарали
фойдаланиш ва табиий сув ҳавзасини балиқлантириш тадбирлари,
репродуктор барпо этиш, табиий сув ҳавза участкалари ҳосилдорлигини ҳар
йили ошириб бориш, балиқ етиштириш, балиқ овлаш, шунингдек
уюшманинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 10 йил
муддатга ижарага берилган.
Қува туман маъмурий судининг 3-1501-1901/2135-сонли иши бўйича
2019 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Фарғона вилояти
ҳокимлигининг жавобгарлар Уюшма, “Фарғонабалиқсаноат” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади), даъвогар
ва “Фарғона балиқ саноат агрофирмаси” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда Агрофирма деб юритилади)га нисбатан балиқчилик
хўжаликларининг танловга оид таклифларини кўриб чиқиш бўйича сув
омборини ижарага бериш бўйича 2018 йил 10 мартда ўтказилган танлов
юзасидан танлов комиссиясининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб
топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, 2018 йил 10 мартда ўтказилган
танлов юзасидан танлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф
деб топилган.
Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил
15 ноябрдаги қарори билан Қува туман маъмурий судининг 2019 йил
16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Қувасой шаҳар маъмурий судининг ушбу иш доирасида 2020 йил
25 июнда қабул қилинган қўшимча ҳал қилув қарорига асосан 2018 йил
10 мартда ўтказилган танлов бўйича танлов комиссиясининг
хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги сабабли Уюшма
зиммасига сув омборини ижарага бериш юзасидан янгидан тендер ўтказиш
мажбурияти юклатилган.
Қувасой шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 25 июнда қабул қилинган
қўшимча ҳал қилув қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
2020 йил 13 августдаги назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Маъмурий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримига
асосан Уюшма раиси О.Мусаев томонидан 2020 йил 17 августда 42-сонли
буйруқ чиқарилган ва ушбу буйруқнинг 2-бандига асосан Уюшма
ва даъвогар ўртасида 2018 йил 13 мартда тузилган 12/1-2018-сонли шартнома
бекор қилинган, 5-бандига асосан даъвогардан қайтариб олинган сув
омборини қайта танловга қўйиш чорасини кўриш белгиланган.
Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2020 йил
9 декабрдаги қарорига асосан Қувасой шаҳар маъмурий судининг 2020 йил
2
25 июнда қабул қилинган қўшимча ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Фарғона
вилояти ҳокимлиги ва Агрофирманинг сув омборини ижарага бериш
юзасидан янгидан тендер ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақида қўшимча
ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантириш рад
қилинган.
Уюшма раиси О.Мусаев томонидан 2021 йил 25 февралда 15-сонли
буйруқ чиқарилган бўлиб, ушбу буйруққа асосан 2020 йил 17 августда
чиқарилган 42-сонли буйруқ ўз кучида қолдирилган ва сув омборини қайта
танловга қўйиш чорасини кўриш белгиланган.
Танлов комиссияси томонидан сув омборини ижарага бериш бўйича
2021 йил 19 апрелда ўтказилган танловда Агрофирма ғолиб топилиб, ушбу
танловга асосан Уюшма ва Агрофирма ўртасида 2021 йил 21 апрелда табиий
сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижрага бериш, балиқни
саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликлари табиий сув ҳавзасидан
фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш ҳақида
12/1-2021-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан сув омборининг 1 165 гектар сувли
майдони Агрофирмага самарали фойдаланиш ва табиий сув ҳавзасини
балиқлантириш тадбирлари, репродуктор ҳовузларни барпо этиш, табиий сув
ҳавза участкалари ҳосилдорлигини ҳар йили ошириб бориш, балиқ
етиштириш, балиқ овлаш мақсадида 10 йил муддатга ижарага берилган.
Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
22 сентябрдаги қарори билан Қува туман маъмурий судининг
3-1501-1901/2135-сонли маъмурий иши бўйича 2019 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори, Фарғона вилоят Маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2019 йил 15 ноябрдаги қарори, Қувасой шаҳар маъмурий судининг 2020 йил
25 июндаги қўшимча ҳал қилув қарори, Андижон вилоят Маъмурий суди
кассация инстанциясининг 2020 йил 9 декабрдаги қарори, Фарғона
туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 20 апрелдаги ажрими ҳамда
Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил
6 майдаги қарори бекор қилиниб, 3-1501-1901/2135-сонли маъмурий иш иш
юритишдан тугатилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатини кўзлаб, жавобгарлар Уюшма, МЧЖ ва Агрофирмага нисбатан
Уюшма раиси ўринбосари - комиссия раиси Ш.Рахматов томонидан 2021 йил
19 апрель куни тасдиқланган табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш бўйича
танлов комиссияси томонидан ўтказилган 4-сонли йиғилиш баёнини, сув
омборини ижарага бериш бўйича баённомаси ва жавобгарлар ўртасида
тузилган 2021 йил 21 апрелдаги 12/1-2021-сонли шартнома ҳамда 2022 йил
январь ойида шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги
келишувни ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгарларни ноқонуний
хатти-ҳаракатларига нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун
Бош прокуратурага хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
3
Бунга асос қилиб, даъво аризасида танлов комиссияси томонидан
2018 йил 13 мартда ўтказилган танлов бўйича расмийлаштирилган
баённомага асосан Уюшма ва даъвогар ўртасида 12/1-2018-сонли шартнома
тузилганлиги, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
31 мартдаги ажрими билан дастлабки ҳимоя чоралари кўрилиб, Уюшма
ва МЧЖга муайян ҳаракатларни амалга ошириш таъқиқланиб, 2021 йил
9 апрелда ўтказилиши лозим бўлган танлов тўхтатилган бўлишига
қарамасдан, суднинг ушбу ажрими қонуний кучда бўлган вақтда танлов
комиссияси томонидан сув омборини ижарага бериш бўйича 2021 йил
19 апрелда танлов ўтказилганлиги ва танловда Агрофирма ғолиб деб
топилиб, ушбу танловга асосан Уюшма ва Агрофирма ўртасида 2021 йил
21 апрелда 12/1-2021-сонли шартнома тузилганлиги, 2022 йил январь ойида
12/1-2021-сонли шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги
келишув расмийлаштирилганлиги, 2021 йил 19 апрелдаги танлов Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сонли
қарори билан тасдиқланган “Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув
ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ
овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун
ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисида”ги Низомга,
Фарғона вилоят ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги 24-сонли қарорига зид
равишда ўтказилганлиги, 12/1-2018-сонли шартномага асосан даъвогарда
мулк ҳуқуқи вужудга келганлигини кўрсатган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал
қилув қарори билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар МЧЖга танлов комиссиясининг сув омборини ижарага бериш
ҳақидаги 2021 йил 19 апрелдаги баённомаси, Уюшма ва Агрофирма ўртасида
2021 йил 21 апрелда тузилган 12/1-2021-сонли ижара шартномаси
ва 2022 йил 24 январь куни тузилган 12/1-2022-сонли келишув ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битимлар деб топилган. Уюшма раис ўринбосарикомиссия раиси Ш.Рахматов томонидан 2021 йил 19 апрель куни
тасдиқланган табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш бўйича танлов
комиссияси томонидан ўтказилган 4-сонли йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда
Палатанинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига хусусий ажрим
киритиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
27 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул
қилинган. Палатанинг даъво аризасини танлов комиссиясининг сув омборини
ижарага бериш ҳақидаги баённомаси, Уюшма ва Агрофирма ўртасида
2021 йил 21 апрелда тузилган 12/1-2021-сонли ижара шартномаси ва ушбу
ижара шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги
2022 йил 24 январь куни тузилган 12/1-2022-сонли келишувни ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб, даъво
талабининг Уюшма раис ўринбосари-комиссия раиси Ш.Рахматов томонидан
4
2021 йил 19 апрель куни тасдиқланган табиий сув ҳавзаларини ижарага
бериш бўйича танлов комиссияси томонидан ўтказилган 4-сонли йиғилиш
баёнини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш
тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
қароридан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган
ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Қува
тумани маъмурий судининг 2019 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
Уюшма, МЧЖ, даъвогар 2018 йил 10 мартдаги сув омбори табиий сув
ҳавзасини ижарага бериш юзасидан ўтказилган тендер якуни бўйича
комиссиясининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, Фарғона
вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 15 ноябрдаги
қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги, Қувасой шаҳар маъмурий
судининг 2020 йил 25 июндаги қўшимча ҳал қилув қарори билан 2018 йил
10 мартдаги тендер якуни бўйича комиссиянинг хатти-ҳаракатлари қонунга
хилоф деб топилганлиги сабабли, Уюшма зиммасига сув омбори табиий сув
ҳавзасини ижарага бериш юзасидан тендер ўтказиш мажбурияти
юклатилганлиги, Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг
2020 йил 9 декабрдаги қарори билан Қувасой тумани маъмурий судининг
2020 йил 25 июндаги қўшимча ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Уюшма
зиммасига тендер ўтказиш мажбурияти юклаш бўйича берилган аризасини
қаноатлантириш рад қилинганлиги, Олий суд Маъмурий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг қарори билан Қува тумани маъмурий судининг 2019 йил
16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят Маъмурий суди
апелляция инстанциясининг 2019 йил 15 ноябрдаги қарори бекор қилиниб,
ариза бўйича иш юритиш тугатилганлиги ва даъвогарнинг ҳуқуқлари
тикланганлиги, бироқ, тендер ўтказиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги
аризани қаноатлантириш рад этилган бўлса-да, табиий сув ҳавзаларини
ижарага бериш бўйича танлов комиссияси томонидан тендер ноқонуний
равишда ўтказилиб, сув омборини ижарага бериш бўйича баённома
ва жавобгарлар ўртасида тузилган 2021 йил 21 апрелдаги 12/1-2021 сонли
шартнома ҳамда 2022 йил январь ойида шартномага ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги келишувни тузилишига эришилганлиги
ҳолати Фарғона вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг эътиборидан четда қолганлиги, маъмурий суднинг қарорларида
аниқланган ҳолатларга ИПКнинг 73-моддасига асосан баҳо бермасдан, хатога
йўл қўйганлиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкинлиги, суд бундай
оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли эканлиги ҳолатларига
апелляция инстанцияси суди эътибор қаратмаганлиги, Олий суд Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими
иқтисодий судга тегишли эмас деб келтирилганлиги ҳолати судлов
ҳайъатининг эътиборидан четда қолганлиги, суд қарори Уюшманинг
5
2022 йил 17 авугустдаги 42-сонли буйруғи билан бир томонлама бекор
қилинганлигини асос қилиб хатога йўл қўйганлиги, Адлия вазирлигининг
2022 йил 21 сентябрдаги жавоб хатида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 378-моддасида
шартномани тузиш чоғида юз берган келишмовчиликлар ФКнинг
377-моддасида кўриб чиқиш учун судга берилган ҳолларда шартноманинг
тарафлар ўртасида келишмовчиликлар чиқишга сабаб бўлган шартлари суд
қарорига мувофиқ белгиланади деб кўрсатилганлиги, ФКнинг 383-моддасида
агар
тарафлар
шартномани
жиддий
ўзгарган
ҳолда
вазиятга
мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар,
шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор
қилиниши мумкин деб кўрсатилганлиги ҳолати судлов ҳайъатининг
эътиборидан четда қолганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, даъвогар 2021 йил 19 апрелда ўтказилган танловда
иштирок этмаганлиги, даъвогар ва Уюшма ўртасида 2018 йил 13 мартда
тузилган 12/1-2018-сонли шартнома ФКнинг 382-моддасига зид равишда бир
томонлама бекор қилинганлиги, шунинг учун 2021 йил 19 апрелда
ўтказилган танлов, Уюшма ва Агрофирма ўртасида 2021 йил 21 апрелда
тузилган 12/1-2021-сонли шартнома даъвогарнинг ҳуқуқига таъсир қилиши,
даъвогар банкдан 10 млрд. сўм кредит олиб, олинган кредит маблағларини
ушбу балиқчилик ҳовузига сарф қилганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Уюшма вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
танлов Уюшма томонидан ўтказилмаганлиги, балки вилоятда ташкил
қилинган танлов комиссия томонидан ўтказилганлиги, ушбу комиссияга
Уюшма вакили фақат раислик қилганлиги, даъвогар билан тузилган
шартнома маъмурий суднинг қарорига асосан бекор қилинганлиги, даъвогар
2021 йил 19 апрелда ўтказилган танловда иштирок этмаганлиги ва шу
сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 593-сонли
қарорига асосан даъвогар шикоят қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Агрофирма вакили кассация шикояти бўйича фикри йўқлигини маълум
қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Палата ва МЧЖ суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
6
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палата ва МЧЖнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
ФК 381-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунда белгиланган
қоидалар бузиб ўтказилган ким ошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
7 августдаги 593-сонли қарори билан тасдиқланган “Балиқ овлаш
хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни
саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув
ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш
тартиби тўғрисида”ги Низом 2-бандининг бешинчи хатбошисига биноан
балиқ овлаш хўжалигини ташкил этиш учун очиқ танловда иштирок этишга
ариза берган юридик шахс талабгор ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 34-бандида танлов натижаларига кўра табиий сув
ҳавзаси участкасининг берилиши рад этилган талабгорлар, Комиссия қарори
юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
2021 йил 19 апрель куни танлов ўтказиш пайтида Қува туман маъмурий
судининг 3-1501-1901/2135-сонли иш бўйича қабул қилинган 2019 йил
16 сентябрдаги ҳал қилув қарори қонуний кучда бўлганлиги ва ушбу суд
ҳужжати билан балиқчилик хўжаликларининг танловга оид таклифларини
кўриб чиқиш бўйича сув омборини ижарага бериш бўйича 2018 йил
10 мартда ўтказилган танлов юзасидан танлов комиссиясининг
хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги сабабли, 2021 йил
19 апрель куни бўлиб ўтган танловда даъвогар иштирок этмаган. Шунинг
учун у талабгор эмаслиги сабабли танловни ва унинг натижаси бўйича
тузилган шартнома бўйича низолашиш ҳуқуқига эга эмас.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди асосли
равишда биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув
қарорини бекор қилган ва Палатанинг танлов комиссиясининг сув омборини
ижарага бериш ҳақидаги баённомаси, Уюшма ва Агрофирма ўртасида
тузилган ижара шартномаси ва ушбу ижара шартномасига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишувни ҳақиқий эмас деб топиш
қисмини қаноатлантиришни рад этиш, даъво талабининг қолган қисми
бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилган.
7
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас ва шунинг учун судлов
ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва
апелляция инстанция судининг 2022 йил 12 августда қабул қилинган
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат
божи почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолади.
Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Prod Fish Тrade” масулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 августда қабул қилинган қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Prod Fish Тrade” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 82 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
8