← Назад
Решение #592540 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 410 символов
4-1104-2301/1581-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 29 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “ХХХХХ” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 26 776 465,25 сўм асосий қарз, 13 388 232,62 сўм пеня, 4 016 469,75
сўм жарима ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили
Ш.Я.Умиров (раҳбар), иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 26 776 465,25
сўм асосий қарз, 13 388 232,62 сўм пеня, 4 016 469,75 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суддан
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда –
ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича
2021 йил 2 мартда 286-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда
бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига
унга тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда бошоқли дон маҳсулотини
топшириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 3.4 бандида “Тайѐрлов”чи томонидан “Хўжалик”дан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар 2021 йил 1 сентябрига
қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 26 776 465,25 сўмни
ташкил этган. Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма
далолатномаси билан тўлиқ тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби
ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланиши сабабли суд даъвонинг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан
жавобгардан 13 388 232,62 сўм пеня, 4 016 469,75 сўм жарима ундириш талаби
қўйилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарорига илова тарзида тасдиқланган
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайѐрлов, хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан
ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб
бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра, хўжаликлар билан
тайѐрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар
кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар
туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин
бажарилиши керак.
Хусусан, мазкур Низомнинг 20-банди 1-2-хатбошиларига кўра, тузилган
шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида тайѐрлов ѐки хизмат
кўрсатиш ташкилотлари томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномаларни кўриб чиқиш
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 3 иш куни мобайнида амалга
оширилади.
Ушбу Низомнинг 22-банди 1-хатбошисига кўра, шартнома қўйиладиган
талабларга мувофиқ бўлган тақдирда туман қишлоқ хўжалиги бўлими уни
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Шартноманинг барча нусхаларига
рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида белги қўйилади, туман қишлоқ хўжалиги
бўлими ходими томонидан имзоланади, имзо муҳр билан тасдиқланади.
Бироқ, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда имзоланган 286-сонли
ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид
қилиш бўйича контрактация шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган, яъни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги
383-сонли қарорида белгиланган контрактация шартномасини давлат
рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилинмаган.
Ушбу ҳолат даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари
билан ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади) 112-моддасининг биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал
шаклига ѐки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик
битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра битим ушбу Кодексда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
(низоли битим) ѐки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда имзоланган контрактация
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги боис, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас
ҳисобланади.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ѐки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда
назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Шунга кўра, даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўйича
13 388 232,62 сўм пеня ва 4 016 469,75 сўм жарима ундириш талаби асоссиз
бўлиб, суд, мазкур даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Шунингдек, ФК 113-моддасининг учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш
тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай
оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд ўз ташаббуси билан даъвогарнинг
жавобгарга етказиб берилган жами 26 776 465,25 сўмлик маҳсулотлар
қийматини жавобгардан даъвогарга ундириб беришни лозим топади.
Бундай ҳолатда суд даъво аризани қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 13 388 232,62 сўм пеня ва 4 016 469,75 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, етказиб
берилган маҳсулотлар учун унинг қиймати 26 776 465,25 сўм асосий қарзни
жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари талабларидан
келиб чиқиб, суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига, почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-280-моддасини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 26 776 465,25 сўм асосий
қарз, 535 530 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 348 094 сўм давлат божи даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Судья
Т.Салимов