Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1823 Дата решения 29.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «NOZILA QURILISH SIFAT» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «ATLIDRIP» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1100062 Claim ID 3275989 PDF Hash 32241debdf8679d8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Кодекснинг 236-моддаси Кодекс 236 code_article
Ушбу Кодекс 333-моддаси Ушбу Кодекс 333 code_article
мазкур кодекснинг 666-моддаси мазкур кодекс 666 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1823-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Nozila Qurilish Sifat” МЧЖнинг жавобгар - “ATLIDRIP” МЧЖ ҳисобидан 416.737.681 сўм асосий қарз, 50.008.522 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакиллари Б.Изатов (2023 йил 27 апрелдаги 4-сонли ишончнома асосида), К.Ибрагимов (2023 йил 27 апрелдаги 5-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Хўжақулов (ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - “Nozila Qurilish Sifat” МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ATLIDRIP” МЧЖ ҳисобидан 416.737.681 сўм асосий қарз, 50.008.522 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризаси важларини такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, шартнома юзасидан бажарилган ишларни даъвогар топширганидан кейин пул маблағи тўлаб берилишини билдирди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, Кодекснинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги қайд этилган. Ушбу Кодекс 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 1 Шунингдек, мазкур кодекснинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Nozila Qurilish Sifat” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) билан “ATLIDRIP” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида 2021 йил 17 сентябрда 3-сонли, 2022 йил 19 июлда 6-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларга кўра, даъвогар Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Балиқчи МФЙда сув қувурларини ётқизиши ва тоза ичимлик суви билан таъминлаши жавобгар бўлса, хизматлар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномалар бўйича жами 1.116.737.681 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишларни 2022 йил 18 ноябрда электрон ҳисоб варақ-фактура билан тасдиқлаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат ҳисобланади. 2 Жавобгар бажарилган ишлар учун 2021 йил 17 сентябрдаги 39-сонли тўлов топшириқномаси билан 100.000.000 сўм, 2021 йил 29 ноябрдаги 86-сонли тўлов топшириқномаси билан 50.000.000 сўм, 2022 йил 20 июлдаги 122-сонли тўлов топшириқномаси билан 150.000.000 сўм, 2022 йил 18 ноябрдаги 165-сонли тўлов топшириқномаси билан 400.000.000 сўм жами 700.000.000 сўм даъвогарга тўлаб берган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида (1.116.737.681 - 700.000.000=) 416.737.681 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар 2023 йил 21 январда жавобгарга 7-сонли талабнома йўллаб, унда бажарилган ишларни қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришни акс ҳолда қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилишини билдирган. Мазкур мурожаатга жавобгар бажарилган қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш ва далолатномаларни имзолаш учун 2023 йил 31 январь куни қурилиш объектига келишни сўраган. Бироқ, белгиланган кун жавобгар вакиллари объектга келмаган. ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллардан даъвогарнинг шартномалар бўйича 1.116.737.681 сўмлик ишларни бажарганлиги, жавобгар бўлса, қисман 700.000.000 сўм миқдорида тўловни амалга оширганлиги, ҳозирда жавобгарнинг даъвогар олдидаги 416.737.681 сўм қарздорлиги мавжудлиги, қарздорлик бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолатда суд даъвонинг 416.737.681 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.9-бандига асосан жавобгардан 50.008.522 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини 3 камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 50.008.522 сўм пеня миқдорини 8.000.000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 327, 333, 666, 673-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 68, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ATLIDRIP” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Nozila Qurilish Sifat” МЧЖ фойдасига 416.737.681 сўм асосий қарз, 8.000.000 сўм пеня, 4.667.462,03 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур хал килув карори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 4