Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1617 Дата решения 29.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT SUV TAMINOTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Sharapov Ozod Shomurotovich якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1106255 Claim ID 3303909 PDF Hash 55f8a084630a6f20... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 15 726 символов
4-1104-2301/1617-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 29 май Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.Умаров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида), К.Ғофуржонов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакиллари О.Шаропов (шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), Р.Сандибаев (судга тақдим этган ишончномаси асосида), Кадастр Агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси вакили А.Сатторов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” МЧЖнинг манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан “ХХХ” МЧЖ фойдасига 8 200 000 сўм етказилган моддий зарар ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” МЧЖнинг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан “ХХХ” МЧЖ фойдасига 8 200 000 сўм етказилган моддий зарарни ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабини қўллаб, “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан Пискент туманида якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” фаолият юритаётган биносида, сувдан тўғри ва оқилона фойдаланиши бўйича хатлов ўказилганлиги, хатлов жараёнида истеъмолчи томонидан объектнинг сув улчагич асбобида давлат қиёслов тамғаси мавжуд эмаслиги аниқланганлигини, ушбу ҳақида тегишли равишда далолатнома тузилганлигини, сув улчагич асбобидаги кўрсаткичларга асосан 490 300 сўм қарздорлиги борлигини ҳамда мазкур далолатномалар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли 1 қарори билан тасдиқланган Низом талабига кўра ҳисоб-китоб қилинганда жами 8 200 000 сўм (7 709 700 сўм етазилган зарар + 490 300 сўм ҳисобдон бўйича қарздорлик) миқдорида даъвогар олдида қарздорлик ҳосил бўлганлигини айтиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакиллари суд муҳокамасида қатнашиб, иш ҳужжатларидаги “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан тузилган далолатномада маълумотлар нотўғри ёзилганлигини, “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан Пискент туманида якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” фаолият юритаётган биносида, сувдан тўғри ва оқилона фойдаланиши бўйича хатлов ўказилганлигидан, хатлов жараёнида истеъмолчининг ўзи бўлмаганлигини айтиб, объектидаги сувни ҳисобга олиш асбобини амал қилиш муддати 2022 йил 8 майга қадар эканлигини ва бу ҳақидаги 1199-сонли қиёслаш сертификатини судга тақдим этиб, далолатнома асосида ҳисобланган 7 709 700 сўм миқдоридаги зарар ундиришни рад қилишни, сув улчагич асбобидаги кўрсаткичларга асосан 490 300 сўм қарздорлиги борлигини тан олиб ва ушбу қарздорликни ҳамда суд харажатларини тўлаб беришлигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Шунингдек, фуқаро Равшан Иброхимов ҳамда Пискент тумани Давлат солиқ инспекциясининг иштирокисуд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида мазкур шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни ушбу шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгарга юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 2 Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 15-бандига кўра, истеъмолчиларга (субистеъмолчиларга) сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш фақат ИСКХ ташкилоти – ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти деб аталади) билан истеъмолчи (субистеъмолчи) ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” 2016 йил 12 майда Пискент туманидан реестрдаги тартиб рақами 123 №2502-сонли гувоҳномага эга бўлиб, ўз фаолиятини бошлаган. Якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”нинг амалга оширадиган фаолият тури донали таомлар тайёрлаб сотиш, яъни сомсахона фаолияти билан шуғулланган. Якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” фуқаро Иброхимов Равшанга тегишли бўлган Пискент шаҳри, Мустақиллик кўчасида жойлашган биносини белгиланган тартибда ижарага олиб, сомса тайёрлаб сотиш ишлари билан шуғулланишни бошлаган. Мазкур ижара шартномаси шартларига кўра, якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” барча коммунал тўловларини белгиланган тарифларда ҳамда ўз муддатларида тўлаш мажбуриятини олган. Шундан сўнг, “Таъминотчи” – “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” - “Истеъмолчи” ўртасида “Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш учун” шартномалар (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Бунда, даъвогар томонидан ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиб олиш, ўз навбатида, истеъмолчи етказиб берилганлик учун ичимлик суви ва қабул қилиб олинган оқова сувлари учун ўз вақтида ҳисобкитоб қилиб боришга келишишган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ5883-сонли Фармони, 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сонли Қарорига асосан Тошкент вилояти “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси “Toshkent suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. Шартноманинг 1.2-бандида, “Таъминотчи” “Истеъмолчи”нинг маишийхўжалик ва ишлаб чиқариш технологик эҳтиёжлари учун мунтазам равишда белгиланган таърифда (ҚҚС билан) ичимлик суви билан таъминланиши, ҳамда оқова сувни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 1.3-бандида, “Истеъмолчи” ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. 2021 йилнинг 7 сентябрда даъвогар – “Таъминотчи”нинг вакиллари томонидан, Тошкент вилояти, Пискент шаҳри, Митан МФЙ, Мустақиллик кўчаси ҳудудидаги “Истеъмолчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”нинг сувдан тўғри ва оқилона фойдаланиши бўйича хатлов ўказилган, хатлов жараёнида истеъмолчининг диаметри 20 мм. бўлган қувур орқали ичимлик сувидан фойдаланиб келаётганлигини, 0101161-рақамли сув ҳисобдони соз 3 ҳолатда эканлигини, сув таъминоти таъминоти тамғас1и борлигини, бироқ давлат қиёслов тамғаси йўқлигини, 30 кун ичида давлат қиёслов кўригидан ўтказилишини кўрсатиб, №0003570-сонли текширув далолатномаси тузилган. Ушбу далолатнома асосида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг талабларидан келиб чиқиб, истеъмолчига нисбатан 7 709 700 сўм миқдорида зарар етказганлигини кўрсатиб, “Toshkent suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти Пискент тумани филиали томонидан жавобгарга 2023 йил 20 апрелда 351–сонли талабномасини юборган. Аммо, иш ҳужжатларидаги маълумотларга асосан, яъни 2021 йилнинг 16 августда даъвогар – “Таъминотчи”нинг вакиллари томонидан, Тошкент вилояти, Пискент шаҳри, Митан МФЙ, Мустақиллик кўчаси ҳудудидаги “Истеъмолчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”нинг сувдан тўғри ва оқилона фойдаланиши бўйича хатлов ўказилган, хатлов жараёнида истеъмолчининг диаметри 15 мм. бўлган қувур орқали ичимлик сувидан фойдаланиб келаётганлигини, 0101161-рақамли сув ҳисобдони соз ҳолатда эканлигини, сув таъминоти таъминоти тамғаси борлигини, давлат қиёслов тамғаси бут ҳолатда эканлигини кўрсатиб, таъминотчи ва истеъмолчи вакиллари иштирокида ва уларнинг имзолари билан №0003607-сонли текширув далолатномаси тузилган. Шунингдек, 2022 йилнинг 13 июлда даъвогар – “Таъминотчи”нинг вакиллари томонидан, Тошкент вилояти, Пискент шаҳри, Митан МФЙ, Мустақиллик кўчаси ҳудудидаги “Истеъмолчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”нинг сувдан тўғри ва оқилона фойдаланиши бўйича хатлов ўказилган, хатлов жараёнида истеъмолчининг диаметри 20 мм. бўлган қувур орқали ичимлик сувидан фойдаланиб келаётганлигини, 2022 йил 13 июль ҳолатига истеъмолчининг сув истеъмолидан қарздорлиги ва давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун сув тармоғидан узилганлигини, 0101161-рақамли сув ҳисобдони борлигини ва соз ҳолатда эканлигини, барча мухрлари мавжудлигини кўрсатиб, №026598-сонли текширув далолатномаси тузилган. Шу билан бирга, жавобгар вакилининг судга тақдим этган 1199-сонли қиёслаш сертификатига кўра, №0101161-рақамли сув улчагич асбобини давлат қиёсловини амал қилиш муддати 2022 йил 8 майга қадар эканлиги аниқланди. Қолаверса, №0003570-сонли текширув далолатномасида сув улчагич асбобини давлат қиёслови тамғаси йўқлигини кўрсатган бўлсада, №026598сонли текширув далолатномасида ва №0003607-сонли текширув далолатномасида барча тамғаларни мавжудлиги ва созлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, суд 1199-сонли қиёслаш сертификатига кўра, №0101161-рақамли сув улчагич асбобини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати ўтмаганлиги, №026598-сонли текширув далолатномасидаги ва №0003607-сонли текширув далолатномасидаги маълумотларга асосланиб, даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг талабларидан келиб 4 чиқиб, 0003570-сонли далолатномаси асосида “Истеъмолчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”га нисбатан 7 709 700 сўм миқдорида ҳисобланган зарар суммаси билан келишмайди. Шу билан бирга, суд муҳокамалари давомида, даъвогар вакиллари 0003570-сонли далолатномаси асосида “Истеъмолчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”га нисбатан 7 709 700 сўм миқдорида ҳисобланган зарарни ундириш талабини исботлаб бераолмади. Аммо, суд муҳокамасидаги томонларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва тақдим этилган маълумотларга асосан, “Истеъмолчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”нинг сув улчагич асбобидаги кўрсаткичлари асосида 490 300 сўм миқдорида “Toshkent suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти олида қарздорлиги борлиги тақдим этилган маълумотлар, тузилган далолатномалар ва суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан аниқланди ва ўз исботини топди. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарни бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда етказилган сув сарфи бўйича зарарни тўлаш ҳақидаги талабларини, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилиб келинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан “ХХХ” МЧЖ фойдасига 8 200 000 сўм етказилган моддий зарарнини ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларнинг вакилларининг кўрсатувларига асосан 490 300 сўм миқдорда миқдорда ўз исботини топди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 200 00 сўм моддий зарарни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларнинг вакилларининг кўрсатувларига асосан 490 300 сўм миқдорда ўз исботини 5 топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 490 300 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд муҳоамасида жавобгар судга мурожаат қилиб, ушбу ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” томонидан тўлаб берилишини кўрсатган. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14, 236, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг талабларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ҳисобидан ҳисобидан: - “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 490 300 сўм моддий зарар ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 6