← Назад
Решение #592644 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1911-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ
“Микрокредитбанк”
манфаатида
жавобгар
ЯТТ
“Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ҳисобидан 5.000.000 сўм муддат ўтган
асосий қарздорлиги, 856.027,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
8.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини даъвогар вакили
Б.Абдуллаев (2023 йил 15 мартдаги 01-04/1749-сонли ишончнома асосида)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида иқтисодий судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
ЯТТ
“Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ҳисобидан 5.000.000 сўм муддат ўтган
асосий қарздорлиги, 856.027,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
8.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар
ЯТТ
“Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” вакиллари иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
1
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини
билдириб, судга 2023 йил 29 майдаги 01-04/2452-сонли маълумотнома тақдим
қилиб, жавобгарнинг бугунги кундаги қарздорлиги 508.906,49 сўм фоиз,
6.465.192,89 сўм муддати ўтган, 1.000.000 сўм муддати келмаган қарздорликни
ташкил қилишини билдириб, даъво аризасини шу суммага қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТБ “Микрокредитбанк” ва
ЯТТ “Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ўртасида 2020 йил 12 июнда 309-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига мувофиқ, АТБ “Микрокредитбанк”
ЯТТ “Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li”га йиллик 15 фоиз ставкасини тўлаш
шарти билан, 3 йиллик муддатга, 30.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган.
Жавобгар ЯТТ “Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ўзининг шартномавий
мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 5.000.000 сўм муддат ўтган асосий
қарздорлик ва 856.027,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйган.
Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5.000.000 сўм муддат ўтган асосий
қарздорлик, 856.027,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 8.000.000 сўм
муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан
қарздорлик қисман бартараф этилган. Суд куни ҳолатига қарздорлик
508.906,49 сўм фоиз, 6.465.192,89 сўм муддати ўтган, 1.000.000 сўм муддати
келмаган қарздорликни ташкил ташкил қилади.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома
билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ЯТТ “Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li”
ҳисобидан АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 6.465.192,89 сўм муддат ўтган
2
асосий қарздорлик, 508.906,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
1.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
ҳаражатларини
жавобгар
ЯТТ
“Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170,
176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ҳисобидан даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 6.465.192,89 сўм муддат ўтган асосий
қарздорлик, 508.906,49 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1.000.000 сўм
муддати келмаган асосий қарздорлик ва 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Alimjonov Doniyer Alimjon o’g’li” ҳисобидан республика
бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
3