← Назад
Решение #592646 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Суд мажлисида даъвогар вакили ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 327 | — | law | |
| чунки ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2128/47336-сонли иқтисодий иш
судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 29 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова, Т.Аннаева,
О.Халмирзаев ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
даъвогар вакили – С.Абдазимов (2021 йил 23 августдаги 7-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили - Э.Салимбоев (2023 йил 4 январдаги 08-12/6-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгаши (“Исфандиёр” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида)нинг
жавобгар
“Ўзагросуғурта”
акциядорлик
жамиятидан
664 400 570,25 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш тўғрисидаги Кенгашнинг аризасини Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Исфандиёр” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
ёки суғурта қилдирувчи деб юритилади), “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) ва “Агробанк”
акциядорлик тижорат банкининг Пискент филиали ўртасида 2020 йил 25 май куни
1-001352-сонли суғурта шартномаси тузилган. Ушбу шартнома Банк филиали
томонидан имзоланмаган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, суғурталовчи 2019 йил 4 октябрдаги
11/1-02-2-сонли “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи
тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта
экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини
суғурталаш қоидалари” асосида даъвогарнинг аризасида кўрсатилган суғурта
таваккалчиликлари туфайли пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида
кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиш,
шартноманинг 2.2-бандида эса суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси бўйича
ҳисобланган суғурта мукофотини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ суғурта қиймати 862 183 712 сўмни,
суғурта пули 689 746 970 сўм (суғурта қийматининг 80 фоизи)ни ва суғурта
мукофоти 27 589 879 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида суғурта шартномаси тузилгандан
сўнг 30 иш куни ичида суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг ҳисоб
рақамига суғурта мукофотлари ўтказиб берилиши, 5.2-бандида эса суғурта
мукофоти суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушгач, 3 кун ичида суғурта
полиси расмийлаштириб берилиши белгиланган.
Суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига 2020 йил 30 июнда
004746-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи томонидан
20 000 000 сўм тўланганлиги, суғурта жавобгарлиги 72,49 фоиз ёки 500 000 000 сўм
миқдорида эканлиги қайд этилган. Суғурта полиси 2020 йил 30 июндан кучга
кириши ва 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши белгиланган.
Шунингдек, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига 2020 йил
30 июнда 004970-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи
томонидан 7 589 879 сўм тўланганлиги, суғурта жавобгарлиги 27,51 фоиз
ёки 189 746 975 сўм миқдорида эканлиги қайд этилган. Суғурта полиси 2020 йил
30 июндан кучга кириши ва 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши белгиланган.
Суғурта шартномаси ва суғурта полисларида суғурта таваккалчиликлари
сифатида бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала), ёнғин, яшин уриши, қурғоқчилик
ва гармсел, қора совуқ, кучли қор ёғиши, тупроқнинг ўта намлиги, сув сатҳининг
паст бўлиши (камсувлик), сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини),
зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган.
Ишдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экинлар ҳосилини суғурталаш
бўйича 2020 йил 25 августдаги оралиқ мониторинг далолатномасида сув танқислиги
сабабли даъвогарнинг 70,62 гектар пахта майдонига ўргимчаккана ва кўсакқурти
тушганлиги қайд этилган.
Пискент туман Статистика бўлимининг 2020 йил 10 декабрдаги
01/1-35-05/3-45-сонли маълумотномасида даъвогар томонидан 2020 йил пахта
ҳосили режаси бўйича 211,9 тонна ҳосил етиштириш назарда тутилганлиги, бироқ
даъвогар томонидан 97,5 тонна (46 %) пахта етиштирилганлиги қайд қилинган.
Шунинг учун, даъвогар 2020 йил 31 декабрда жавобгарнинг Тошкент вилоят
филиалига суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат қилган.
Даъвогарнинг мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пискент туман кенгаши
(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 442 933 713,50 сўм суғурта
товони ва 221 466 856,75 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори билан Кенгашнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 376 493 656,47 сўм суғурта товони ва 21 600 сўм суд
харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига ундирилган 376 493 656,47 сўм 277 570 641,80 сўмга
ўзгартирилган ҳамда суд харажатлари даъво талабларининг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда тақсимланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси
судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган протест асосида иш кассация тартибида такроран кўриб чиқилган
ва 2023 йил 3 апрелдаги қарори билан протест қаноатлантирилган. Олий суд
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори
бекор қилинган. Жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган,
Кенгашнинг кассация шикояти эса қисман қаноатлантирилган. Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
9 мартдаги қарори ўзгартирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 мартдаги қарори хулоса қисмининг жавобгардан
даъвогар фойдасига 277 570 641,80 сўм суғурта товони ундириш қисми,
301 194 925 сўм суғурта товони ундириш билан алмаштирилган. Тошкент шаҳар
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 мартдаги
қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилиниб, жавобгардан
республика бюджетига 12 047 797 сўм давлат божи ундирилган. Суд қарорларининг
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгардан апелляция инстанцияси
судининг қарори асосида ундирилган 277 570 641,80 сўм суғурта товони
ва 21 600 сўм почта харажатлари тўланганлигини ҳисобга олиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 23 624 283,20 сўм суғурта товони ундириш ҳақида ижро
варақаси берилиши белгиланган.
Кенгаш судга ариза билан мурожаат қилиб, иш юзасидан қабул қилинган
ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил
7 мартдаги эксперт хулосасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги
505-сонли қарорининг 2-иловаси, Пискент туман ҳокимининг 2019 йил
23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг 3-иловаси ва “Саидакбар Абдусалом” фермер
хўжалигининг аризасини инобатга олган ҳолда 1 га майдондаги реалаштирилган
ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этиши қайд этилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ИПК 327-моддасининг 1-бандида суд
ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган
ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос
бўлда деб кўрсатилганлиги, эксперт хулосасида 1 га майдондаги реалаштирилган
ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этиши қайд этилганлиги, бу нафақат
“Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалиги, балки ўша ҳудудда жойлашган барча
фермер хўжаликларга ҳам тааллуқли эканлиги, ушбу экспертнинг хулосаси янги
очилган ҳолат бўлишини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили аризада келтирилган важларга эътироз билдириб, ушбу
важлар янги очилган ҳолат эмаслиги, чунки 2023 йил 7 мартдаги эксперт хулосаси
“Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалиги бўйича берилганлиги сабабли, унинг
ушбу ишга алоқаси йўқлиги, эксперт хулосасида “1 га майдондаги реалаштирилган
ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этади деб ҳисоблаш мумкин” деб
кўрсатилганлиги, яъни, ушбу хулоса тавсиявий характерга эгалиги, 1 га майдондаги
режалаштирилган ҳосилдорлик миқдори аризачига маълум бўлганлиги ва суд
жараёнида айнан шу ҳосилдорликдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши лозим
деган важларга судлар томонидан баҳо берилганлиги, ИПК 327-моддасининг
1-бандида суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
4
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар
қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос бўлиши белгиланганлиги, мазкур ҳолатда янги очилган ҳолатлар
мавжуд эмаслигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Кенгаш ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 332-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний
кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган
муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида
кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати аризани Кенгаш ва учинчи шахснинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 327-моддасининг 1-бандига кўра, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда
мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Даъвогар ИПКнинг ушбу нормасига асосланиб, қонуний кучга кирган
суднинг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Бунга
асос қилиб, аризада Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил 7 мартдаги эксперт хулосасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарорининг 2-иловаси,
Пискент туман ҳокимининг 2019 йил 23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг
3-иловаси ва “Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалигининг аризасини инобатга
олган ҳолда 1 га майдондаги реалаштирилган ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил
этиши қайд этилганлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий
процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил
25 июлдаги 111-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошисида янги очилган
ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг
ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга
номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул
қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, 5-бандида
суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши,
яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган
даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш
предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик
фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги, суд томонидан ишни кўриб чиқишда
текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган
ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар
янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкинлиги, агар ишни янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига
маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган
ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан тақдим қилинган эксперт хулосасида Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарорининг 2-иловаси, Пискент
туман ҳокимининг 2019 йил 23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг 3-иловаси
ва “Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалигининг аризасини инобатга олган ҳолда
1 га майдондаги реалаштирилган ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этади деб
ҳисоблаш мумкин деб кўрсатилган.
Бироқ, даъвогар томонидан 2020 йил пахта ҳосилидан давлатга сотиш режаси
бўйича 1 га майдонидан ҳосилдорлик 30 центрнерни ташкил қилиши лозимлиги
ишни кўриш жараёнида маълум бўлган. Чунки, Пискент туман ҳокимининг
2019 йил 23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг 3-иловаси,
даъвогарнинг
жавобгарга пахта ҳосилини суғурта қилиш бўйича аризаси ҳамда даъвогар
ва “Пискент Барака Ишонч” ишлаб чиқариш кооперативи ўртасида 2020 йил
20 август куни тузилган “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича”
118-сонли шартномада 1 га майдонидан олинадиган пахта хом ашёсининг
ҳосилдорлиги 30 центнер деб кўрсатилган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари
томонидан киритилган протест асосида ишни кассация тартибида такроран кўриб
чиқиш пайтида даъвогар томонидан судга Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил
7 мартдаги эксперт хулосаси тақдим қилинган бўлган. Яъни, Кенгашнинг аризасида
янги очилган ҳолат деб кўрсатилган эксперт хулосаси мавжудлиги тарафлар
ва судга маълум бўлган.
Шунинг учун, даъвогар томонидан тақдим қилинган Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил 7 мартдаги эксперт
хулосаси кассация инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул
қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади ва ариза билан мурожаат қилишда тўланган почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
6
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 325 – 327 ва 333-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Т. Аннаева
В. Сатторова
О. Халмирзаев