← Назад
Решение #592682 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1910-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар - ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin
Zayniddinovich” ҳисобидан 6.930.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги,
740.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини даъвогар вакили Б.Абдуллаев
(2023 йил 15 мартдаги 01-04/1749-сонли ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin
Zayniddinovich” ҳисобидан 6.930.000 сўм муддат ўтган асосий қарздорлиги,
740.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар
ЯТТ
“Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich” вакиллари иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини
1
билдириб, судга 2023 йил 29 майдаги 01-04/2454-сонли маълумотнома тақдим
қилиб, жавобгарнинг бугунги кундаги қарздорлиги даъво аризасида
кўрсатилган миқдордан ошиб кетганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг даъво аризаси юзасидан тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТБ “Микрокредитбанк” ва
ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich” ўртасида 2019 йил 9 декабрда
1414-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига мувофиқ, АТБ “Микрокредитбанк”
ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich”га йиллик 8 фоиз ставкасини
тўлаш шарти билан, 24 ойлик муддатга, 10.000.000 сўм миқдорида кредит
ажратган.
Жавобгар ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich” ўзининг
шартномавий мажбуриятларини бузиб, Банк олдида 6.930.000 сўм муддат ўтган
асосий қарздорлик ва 740.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл
қўйган.
Шу сабабли даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали иқтисодий судга
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6.930.000 сўм муддат ўтган асосий
қарздорлик, 740.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси, шунингдек тақдим қилинган маълумотнома
билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich” ҳисобидан
АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 6.930.000 сўм муддат ўтган асосий
қарздорлик, 740.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
2
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини жавобгар ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich”
ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170,
176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich” ҳисобидан
даъвогар - АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 6.930.000 сўм муддат ўтган
асосий қарздорлик, 740.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 33.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - ЯТТ “Nasriddinov Sharafiddin Zayniddinovich” ҳисобидан
республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
3