Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1909 Дата решения 29.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "POSEYDON BIZNES" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ARMES GROUP ENERGY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1100070 Claim ID 3304469 PDF Hash 330c216c564dbd8a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Кодекснинг 236-моддаси Кодекс 236 code_article
Ушбу Кодекс 333-моддаси Ушбу Кодекс 333 code_article
мазкур кодекснинг 666-моддаси мазкур кодекс 666 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 29 май Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1909-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - “Poseydon Biznes” МЧЖнинг жавобгар - “Armes Group Energi” МЧЖ ҳисобидан 9.269.322 сўм асосий қарз, 4.634.661 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар раҳбари А.Козлов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Poseydon Biznes” МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Armes Group Energi” МЧЖ ҳисобидан 9.269.322 сўм асосий қарз, 4.634.661 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар “Armes Group Energi” МЧЖнинг юридик манзилига юборилган бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан “қабул қилиб олувчи хабарнома бўйича келмаган” қайди билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризаси важларини такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд ишда иштирок этган даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, Кодекснинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги қайд этилган. 1 Ушбу Кодекс 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, мазкур кодекснинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Poseydon Biznes” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) билан “Armes Group Energi” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида 2021 йил 28 сентябрда 8/21-сонли шартнома тузилиб, унинг қиймати 53.899.350 сўм қилиб белгиланган. Шартномада даъвогар ПВХ профилидан ромларни тайёрлаб бериши жавобгар бўлса, унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар шартнома мажбуриятини бажариб, жавобгарга 53.899.350 сўмлик ишларни 8-сонли далолатнома ҳамда томонлар ўртасида 2021 йил 31 октябрь куни имзоланган 7-сонли ҳисоб-фактура билан топширган. Ўз навбатида жавобгар даъвогарга бажарилган ишлар учун 2021 йил 28 сентябрда 0000000057-сонли тўлов топшириқномаси билан 44.630.028 сўм ўтказиб берган. Натижада, жавобгар даъвогар олдида (53.899.350 – 44.630.028=) 9.269.322 сўм қарздор бўлиб қолган. Мазкур қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2 даъвогар жавобгарга 2023 йил 6 мартда талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Мазкур ҳолатлар даъвогар раҳбарининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда томонлар ўртасида имзоланган ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши, яъни, 9.269.322 сўм асосий қарз даъвогарга ундирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан жавобгардан 4.634.661 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 4.634.661 сўм пеня миқдорини 1.200.000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 327, 333, 666, 673-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 68, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Armes Group Energi” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Poseydon Biznes” МЧЖ фойдасига 9.269.322 сўм асосий қарз, 1.200.000 сўм пеня, 330.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур хал килув карори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3