Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1908 Дата решения 29.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DOCTOR MEBEL SERVICE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT VILOYAT MAXSUS MONTAJ QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1100021 Claim ID 3308986 PDF Hash 61ff78c64dff5425... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 228-моддаси нинг 228 law
зР ИПКнинг 230-моддаси зР ИПК 230 law
аси беришни рад этишга ушбу Кодекснинг 231-моддаси аси беришни рад этишга ушбу Кодекс 231 code_article
Мазкур Кодекснинг 231-моддаси Мазкур Кодекс 231 code_article
ушбу Кодекснинг 232-моддаси ушбу Кодекс 232 code_article
зР ИПКнинг 229-моддаси зР ИПК 229 law
зР ИПКнинг 231-моддаси зР ИПК 231 law
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz А Ж Р И М (Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида) 2023 йил 29 май 4-1102-2301/1908-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи “Doctor Mebel Service” МЧЖнинг жавобгар - “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари Ассоцияцияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2023 йил 18 апрелдаги 10/23-01-0048-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида аризачи вакили А.Джураев (2023 йил 29 майдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи - “Doctor Mebel Service” МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари Ассоцияцияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан 2023 йил 18 апрелда жавобгар “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖга нисбатан чиқарилган 10/23-01-0048-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Жавобгар “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖнинг юридик манзилига юборилган бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан “қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, ҳакамлик судининг 2023 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун ижро варақаси беришни сўради. Суд аризачи вакилининг ариза юзасидан тушунтиришларини тинглаб, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни, суд харжатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда - ЎзР ИПК)нинг 228-моддаси 2-қисмига мувофиқ ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари Ассоцияцияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан 10/23-01-0048-сонли иш бўйича 2023 йил 18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Doctor Mebel Service” МЧЖ фойдасига 331.000.000 сўм асосий қарз, 165.500.000 сўм жарима, 3.310.000 сўм ҳакамлик йиғими, 24.000 сўм почта ҳаражати жами 499.834.000 сўм ундирилиши белгиланган. ЎзР ИПКнинг 230-моддаси тўртинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этишга ушбу Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди. Мазкур Кодекснинг 231-моддасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари келтирилган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 232-моддасига асосан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга биноан ажрим чиқаради ва ушбу ажрим дарҳол ижро этилади. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари Ассоцияцияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан 10/23-01-0048-сонли иш бўйича 2023 йил 18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан белгиланган муддатда шикоят қилинмаган. Ҳозирги кунда мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар билан ўз исботини топди. ЎзР ИПКнинг 230-моддаси бешинчи қисмига асосан иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Қайд этилганларга кўра, аризачи томонидан ариза тақдим этишда ЎзР ИПКнинг 229-моддасига риоя этилганлиги ва ушбу ҳолатда ЎзР ИПКнинг 231-моддасида келтирилган асослар мавжуд бўлмаганлиги боис, ариза талаби қаноатлантирилиши лозим. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд ариза талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ЎзР ИПКнинг 228-230, 232-моддаларини қўллаб, Аризачи “Doctor Mebel Service” МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Doctor Mebel Service” МЧЖ фойдасига 331.000.000 сўм асосий қарз, 165.500.000 сўм жарима, 3.310.000 сўм ҳакамлик йиғими, 24.000 сўм почта ҳаражати жами 499.834.000 сўм ундириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари Ассоцияцияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 10/23-01-0048сонли ҳакамлик иши бўйича 2023 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ҳисобидан “Doctor Mebel Service” МЧЖ фойдасига 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. “Тошкент вилояти Махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 660.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим юзасидан ижро варақалари берилсин. Ажрим дарҳол ижро этилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев