← Назад
Решение #592701 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 408 | — | code_article | |
| лмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекс | 434 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 434 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| онуни | 24 | — | law | |
| га ва | 25 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
20 267 символов
4-1104-2301/1603-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 29 май
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Б.Якубов (судга
тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида),
жавобгар вакили Д.Ибадуллаев (раҳбар, судга тақдим этган шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида), “Uzkabel” АЖ вакиллари Т.Ю.Черпасова ва
С.Пелевина (судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида)
иштирокида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ жавобгар – “ХХХ” МЧЖга
томонлар ўртасида тузилган “Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги 836016сонли (лот № 22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган
товарнинг техник талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотга
алмаштириб бериш мажбуриятини юклаш, жавобгар – “ХХХ" МЧЖ ҳисобидан
шартномани тўлиқ бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан экспертиза
сарф-харажати учун 1 195 907 сўм, 3 006 796,75 сўм пеня ва суд харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд
мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” МЧЖга томонлар
ўртасида тузилган “Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги 836016-сонли
(лот № 22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарнинг
техник талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотга алмаштириб бериш
мажбуриятини юклашни, жавобгар – “ХХХ" МЧЖ ҳисобидан хўжалик
шартномани тўлиқ бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан экспертиза
сарф-харажати учун 1 195 907 сўмни, 3 006 796,75 сўм пеняни ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, жавобгар – “ХХХ” МЧЖ
томонидан, томонлар ўртасида тузилган “Товарларни етказиб бериш”
тўғрисидаги 836016-сонли (лот № 22121008977878) шартноманинг 1-бандида
кўрсатилган товарнинг техник талабларига жавоб берадиган сифатли
маҳсулотни
етказиб
бермаганлигини,
шунинг
учун
экспертиза
ўтказилганлигини ва унинг хулосасига кўра, топширилган маҳсулотнинг
сифати Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги 836016-сонли (лот №
1
22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарнинг техник
талабларига мос эмаслигини аниқланганлигини таъкидлаб, жавобгар билан
музокаралар олиб борилаётганлигини билдириб, музокаралар натижа
бермаётганлигини айтиб, жавобгар – “ХХХ” МЧЖга томонлар ўртасида
тузилган “Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги 836016-сонли (лот №
22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарнинг техник
талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотга алмаштириб бериш
мажбуриятини юклашни, жавобгар – “ХХХ" МЧЖ ҳисобидан хўжалик
шартномани тўлиқ бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиқан экспертиза
сарф-харажати учун 1 195 907 сўмни, 3 006 796,75 сўм пеняни ундириб
беришда қонуний ва адолатли қарор қабул қилишини сўради.
Жавобгар – “ХХХ” МЧЖнинг ишончли вакили суд муҳокамасида иштирок
этиб, томонлар ўртасида тузилган “Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги
836016-сонли (лот № 22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган
товарнинг техник талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотга
алмаштириб берилишини айтиб, етказиб берилган тармоқ кабелини синовдан
ўтказиш учун даъвогарнинг экспертиза сарф-харажати учун 1 195 907 сўмини
ҳам тўлаб беришлигини таъкидлаб, жавобгардан ундирилиши сўралаган 3
006 796,75 сўм пеняни рад қилишни айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган, “Uzkabel” АЖнинг мутахассислари
“XTECH CAT6 23A WG 4PR FTP OUTDOOR LAN CABLE” марка ёзуви бўлган тармоқ
кабелини сифатини текшириш юзасидан “Uzkabel” АЖнинг 07.03.2023 йилдаги
№7/ИЦ-2023 сонли баённомаси ва синов натижасини тушунтириб, унга кўра,
жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган “XTECH CAT6 23A WG 4PR
FTP OUTDOOR LAN CABLE” марка ёзуви бўлган тармоқ кабели ГОСТ Р 544292011 техник талабларига мос эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Ишни кўришда низо предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигига қарамасдан ўзининг ишончли вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд. Шу боис, суд ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
2
Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ электрон махсус ахборот порталида
ўтказилган электрон дўкон тартибидаги давлат харидида “Буюртмачи”
сифатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ ҳамда “Ижрочи” сифатида “ХХХ” МЧЖ
ўртасида “товар етказиб бериш тўҳғрисида” қиймати 4 234 925,0 сўмлик
836016-сонли (лот №22121008977878) шартнома (кейинги ўринларда
Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ХХХ” МЧЖ 1 525 метрдан иборат тармоқ
кабелини (техник параметрлари: 1525 метрдан иборат FTP кабель, S-FTP, Solid,
6cat, Pe, ўтказгич симлар сони 4 жуфт, ўтказгич симлар мисдан тайёрланиши,
маълумотларни ўтказиш қобилияти-10Гбит/сек. кам бўлмаслиги, шу билан
бирга ишлаб чиқарувчи мамлакати – Хитой, кафолат муддати бир йил,
яроқлилик муддати беш йил, ишлаб чиқарилган йили 2022 йил 1 ноябрь бўлиши
керак бўлган) “Буюртмачи”га шартноманинг 2.2-банди талабига асосан уч иш
куни ичида етказиб бериши керак бўлган.
“ХХХ” МЧЖ томонидан “XTECH CAT6 23A WG 4PR FTP OUTDOOR LAN
CABLE” марка ёзуви бўлган тармоқ кабелини “Буюртмачи” – Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона
қўмитасининг ХХХга топширган.
Шундан сўнг, тарафлар ўртасида маҳсулотни етказиб берилганлигини
тасдиқловчи, яъни 2022 йил 29 ноябрда 161-сонли ҳисобварақ-фактура ( 4 234
925 сўмлик, ҚҚС билан) тарафлар ўртасида электрон кўринишда тасдиқланган.
Шартноманинг 2.1-банди талабига кўра, шартномада кўрсатилган маблағ
“ХХХ” МЧЖнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.
Аммо, “Буюртмачи” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ 2022 йил 27 декабрь кунги
№6/14-22-08320-сонли хат билан “ХХХ” МЧЖга ёзма мурожаат қилиб, етказиб
берилган товарнинг техник параметри бўйича низо келиб чиққанлигини,
топширилган товарини уч кун муддат ичида сифатлисига, шартномадаги
техник параметрга мос келадиганига алмаштириб беришни сўраган.
Ушбу ёзма мурожаатга жавобан, “ХХХ” МЧЖ томонидан 2022 йил 28
декабрь куни №3/12-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Божхона
қўмитасининг ХХХга жавоб хати йўллаб, унда “ХХХ” МЧЖ томонидан етказиб
берилган товарни сифатсиз эканлиги тўғрисида далолатнома ва экспертиза
хулосасини илова қилишни, маҳсулот сифатсизлиги ўз исботини топса, ҳеч
қандан эътирозларсиз шартномада кўрсатилган талаблар бўйича алмаштириб
беришни ўз зиммасига олишини қайд этган.
Кейин, етказиб берилган “XTECH CAT6 23A WG 4PR FTP OUTDOOR LAN
CABLE” марка ёзуви бўлган тармоқ кабелини сифатини текшириш юзасидан
Буюртмачи” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
3
ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ томонидан “Uzkabel” АЖга ва
“UNICON.UZ” ДУК га мурожаат қилган.
Бунда, “Uzkabel” АЖнинг 07.03.2023 йилдаги №7/ИЦ-2023 сонли
баённомаси ва синов натижасига кўра, жавобгар томонидан етказиб берилган
“XTECH CAT6 23A WG 4PR FTP OUTDOOR LAN CABLE” марка ёзуви бўлган тармоқ
кабели ГОСТ Р 54429-2011 техник талабларига мос эмаслиги аниқланди.
Шу билан бирга, “UNICON.UZ” ДУКнинг 2023 йил 28 февралдаги “XTECH
CAT6 23A WG 4PR FTP OUTDOOR LAN CABLE” маркали тармоқ кабелини техник
жихатдан ўрганиш натижалари бўйича хулосасига кўра, ўтказгич симлар
биметал материалларидан тайёрланганлигини, ўтказгич симларнинг ҳар бири
алоҳида-алоҳида изоляцияланганлиги ҳамда 4 та жуфти умумий тарзда
“Фолга” билан изоляцияланганлигини, ўтказгич симлар ҳар бир жуфти
алоҳида-алоҳида қўшимча тарзда изоляцияга эга эмаслигини, маълумотларни
ўтказиш қобилияти 1000Мb/s тезликни қўллаб қуватлаганлигини кўрсатган.
Мазкур хулосалардан сўнг, даъвогар 2023 йил 13 мартда 6/14-23-00041сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, шартнома бўйича етказиб
берилган тармоқ кабелини сифатлисига алмаштириб беришни, тармоқ
кабелини синови учун сарфланган 1 195 907 сўмни тўлаб беришни сўраган,
аммо жавобгар ушбу талабномани натижасиз қолдирганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд жавобгар – “ХХХ” МЧЖга томонлар
ўртасида тузилган “Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги 836016-сонли
(лот № 22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарнинг
техник талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотни етказиб
бермаганлиги суд муҳокамасида тарафларнинг кўрсатувлари, томонларнинг
ўзаро ёзишмалари, “Uzkabel” АЖга ва “UNICON.UZ” ДУКнинг маълумотлари
асосида аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 408-моддасига асосан,
агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса,
тегишли даражада сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу
Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 434-моддасига кўра,
сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар
унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса,
сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада
бўлган товарга алмаштиришни;
харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги
(моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга
алмаштиришни;
товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи
ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун
қилинган харажатлар қопланишини;
харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
4
кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шунинг учун, суд жавобгар – “ХХХ” МЧЖ томонидан даъвогарга
шартномада кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган товарни даъвогарга
етказиб берганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” МЧЖга томонлар
ўртасида тузилган “Товарларни етказиб бериш” тўғрисидаги 836016-сонли
(лот № 22121008977878) шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарнинг
техник талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотга алмаштириб бериш
мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарнинг 2022 йил 28 декабрдаги
3/12-сонли жавоб хатининг мазмунидани келиб чиқиб, етказиб берилган
“XTECH CAT6 23A WG 4PR FTP OUTDOOR LAN CABLE” марка ёзуви бўлган тармоқ
кабелини сифатини текшириш юзасидан Буюртмачи” – Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона
қўмитасининг ХХХ томонидан “Uzkabel” АЖга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
божхона қўмитасининг ХХХ ва “Uzkabel” АЖ ўртасида 2023 йил 24 февралда
5/ИЦ-2023-сонли шартномага ва 2023 йил 27 февралдаги 49а/24-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан, тармоқ кабелини лабаротария синовидан
ўтказиш учун даъвогар томонидан 14-сонли тўлов топширқномасига асосан 1
195 907 сўм пул маблағини “Uzkabel” АЖнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берган.
Бунда, “Uzkabel” АЖнинг 07.03.2023 йилдаги №7/ИЦ-2023 сонли
баённомаси ва синов натижасини Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХга тақдим этган.
Ушбу ҳолатда, суд даъвогар – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХнинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилган 1 195 907 сўм харажатини жавобгар – “ХХХ"
МЧЖ ҳисобидан ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва
даъвогарнинг ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
низо бўйича шартномалардаги товарларни даъвогарга етказиб беришни
бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан ушбу товарлар суд
муҳокамаси кунига қадар шартномада кўрсатилган 1-банди талабларига
жавоб берадиган товарни даъвогарга етказиб берилмаган.
Ушбудан келиб чиқиб ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
қонуни 24-моддасига ва 25-моддасига кўра, яъни товарларни етказиб бериш
5
муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар
бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи
(пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан
ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган
тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш,
тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни
кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди деб
белгиланган нормага асосланиб, даъвогар судга даъво аризасида ва суд
муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар – “ХХХ" МЧЖ ҳисобидан шартномани
тўлиқ бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан 3 006 796,75 сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Ушбу ҳолатда, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ" МЧЖ ҳисобидан 3 006
796,75 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги ҳуқуқини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд
неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб
қилинган пеняни 600 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
6
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
қонунига илова “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”нинг 2-банди, “а”
кичик бандига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризадаги даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорида, мазкур банднинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлашлиги
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд
даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва
ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклатишни лозим деб топди.
Бунда, даъвогарнинг битта номулкий хусусиятга эга даъво ариза
талабидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ва мулкий
хусусиятга эга даъво аризадаги даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдоридан кам бўлмаган миқдорда
жавобгарнинг зиммасига давлат божи белгилашни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 326, 327, 434моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 24, 25моддасини,
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик Суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 174-сон «Сифати
тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан
боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4бандига амал қилиб, суд даъвогар – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” МЧЖга томонлар ўртасида тузилган “Товарларни
етказиб бериш” тўғрисидаги 836016-сонли (лот № 22121008977878)
шартноманинг 1-бандида кўрсатилган товарнинг техник талабларига жавоб
берадиган сифатли маҳсулотга алмаштириб бериш мажбуриятини
юклатилсин.
Жавобгар – “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги божхона қўмитасининг ХХХ фойдасига 1 195 907 сўм, 600 000 сўм
пеня, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 3 630 000 сўм давлат божи ундирилсин;
7
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
8