← Назад
Решение #592704 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 646 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКннг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 127 символов
4-1802-2001/373-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 29 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори устидан
Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг апелляция
шикоятини даъвогар «Abdizafar Hamkor» масъулияти чекланган
жамиятининг раҳбари А.Меликов, вакили Н.Хасанов (ишончнома асосида)
жавобгар Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги вакили
Н.Одилов (2023 йил 4 майдаги ишончномага асосан)ларнинг иштирокида,
Қашқадарё вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Abdizafar Hamkor» масъулияти чекланган жамияти (матнда –
даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги (матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 773.000.000 сўм қарз ундиришни сўраган.
Шаҳрисабз
туманлараро
иқтисодий
судининг
мазкур
4-1802-2001/373-сонли иқтисодий иш юзасидан 2020 йил 15 сентябрда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби
қисман қаноатлантирилган ва жавобгар Шаҳрисабз ихтисослаштирилган
давлат ўрмон хўжалигидан даъвогар «Abdizafar Hamkor» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 337.867.000 сўм асосий қарздорлик
ундирилган бўлиб, суд ҳужжати қонуний кучга кирган.
Шундан сўнг, «Abdizafar Hamkor» масъулияти чекланган жамияти
ариза билан судга мурожаат қилиб, Шаҳрисабз туман прокуратурасининг
2020 йил 23 сентябрдаги 15/10002/2020-381-сонли хатига асосан
Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлимининг махсус таъмирлаш
экспулатация хизмати бош мутахассиси Ж.Каримов томонидан текшириш
ўлчови (объмер) ўтказилиб қилинган фактик ишларга ойдинлик
киритилганлиги, ҳолат юзасидан қилинган ҳисоб-китобларга кўра,
жавобгар томонидан барча тўланган суммалардан тўланмай қолган
қарздорлик 88 199 402 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 15 сентябр кунидаги
4-1802-2001/373-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги очилган
ҳолат бўйича қайта кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Қашқадарё вилоят Давлат ўрмон хўжалиги
бошқармаси ва Шаҳрисабз туман Ғазначилик бўлинмаси низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинган.
Суднинг 2023 йил 21 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг
аризаси қаноатлантирилган ва суднинг мазкур 4-1802-2001/373-сонли
иқтисодий иш юзасидан 2020 йил 15 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув
қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Шаҳрисабз
ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигидан даъвогар «Abdizafar
Hamkor» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 88 199 402 сўм қарз ва
олдиндан тўланган 1.763.988,04 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида 2020 йил ноябрь ойида
Шаҳрисабз туман ХТБ қурилиш мутахассиси Ж.Каримов томонидан
қурилиш ишлари қайта саноқдан ўтказилганлиги, бироқ ушбу жараёнда
бажарилган ишлар нотўғри ҳисобланганлигини, қурилиш жараёнида
сифатсиз маҳсулотлар ишлатилганлиги, қурилиш жараёнида бажарилган
ишлар қайта ҳисоб китоб қилиниши лозимлиги баён қилиниб, ҳал қилув
қарорини қайта кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан
қурилиш ишлари даъво аризада келтирилган суммага тўғри
келмаслигини, даъвогар раҳбари А.Химматов томонидан Шаҳрисабз туман
прокуратурасига мурожаат қилинганлигини, прокуратура томонидан
Шаҳрисабз туман ободонлаштириш бошқармасига 18.05.2023 йилда
№4-99890-22-сонли талабнома юборилганлигини, унга кўра ўрмон
хўжалигида бўлган қурилиш ва унинг улчовини ўтказишда мутахассис
ажратиш сўралганлигини, мутахассис томонидан 24.05.2023 йилда
назорат ўлчови ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилганлигини,
ўтказилган қайта назорат ўлчамига кўра даъвогар томонидан бажарилган
ишлар 332.954.483 сўмни ташкил этишини билдириб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини рад қилишни ва апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили апелляция
шикояти асоссиз эканлигини, бажарилган ишлар юзасидан дастлаб
назорат ўлчови ўтказилганлигини ундаги хулосага кўра даъвогар
томонидан 563.066.402 сўмлик ишлар бажарилганлиги ўз исботини
топганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи
шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
уларнинг вакиллари иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига
асосан суд мажлисини учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва апелляция шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, томонлар ўртасида 2019 йил 3 майда 53-сонли пудрат шартномаси
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра томонлар 2019 йил 31 декабр
кунига қадар 948.915.688 сўм миқдордаги капитал қурилиш ва таъмир
ишларини бажаришга келишилган ҳамда шартнома 2019 йил 13 майда
туман Ғазначилик бўлимида рўйхатга олинган.
Шаҳрисабз туман прокуратурасининг 2020 йил 23 сентябрдаги
15/10002/2020-381-сонли хатига асосан Шаҳрисабз туман халқ таълими
бўлимининг махсус таъмирлаш экспулатация хизмати бош мутахассиси
Ж.Каримов томонидан бажарилган ишларга ойдинлик киритиш
мақсадида буюртмачи томонидан тақдим этилган форма-3, форма-5
маълумотномаларига асосан ўтказилган назорат ўлчови натижасида
ҳисоботга олинган ишлар ҳажми бўйича жами 848 070 412 сўмлик иш
ҳажми кўрилганда, 563 066 402 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва
375 944 937 сўмлик ишлар бажарилмасдан қўшиб ёзилганлиги
аниқланган.
Жавобгар раҳбари А.Химматов ўрмон хўжалигида бўлган қурилиш ва
ўтказилган мазкур назорат ўлчовидан норози бўлиб, Шаҳрисабз туман
прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган.
Шундан сўнг, Шаҳрисабз туман прокуратурасининг 2023 йил
18 майдаги 4-99890-22-сонли талабномасига асосан Шаҳрисабз туман
Ободонлаштириш бошқармасининг техник назоратчиси И.Қўлдошев
томонидан бажарилган ишларга ойдинлик киритиш мақсадида
буюртмачи
томонидан
тақдим
этилган
форма-3,
форма-5
маълумотномаларига асосан назорат ўлчови ўтказилган.
Мазкур назорат ўлчови натижасида ҳисоботга олинган ишлар ҳажми
бўйича
жами
939.011.710
сўмлик
иш
ҳажми
кўрилганда,
332.954.483 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва 606.057.227 сўмлик ишлар
бажарилмасдан қолганлиги аниқланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга жами бўлиб 474. 867. 000 сўм маблағ
тўлаб берилиб, бажарилган ишлар учун тўланмай қолган қарзи мавжуд
эмас.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги
керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ваҳоланки, буюртмачи томонидан тақдим этилган форма-3, форма-5
маълумотномаларига асосан ўтказилган назорат ўлчови натижасида
ҳисоботга олинган ишлар ҳажми бўйича жами 939.011.710 сўмлик иш
ҳажми кўрилганда, 332.954.483 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва
606.057.227 сўмлик ишлар бажарилмасдан қолганлиги аниқланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 30.07.2019 йилдаги тўлов
топшириқномасига асосан 100.000.000 сўм, 31.07.2019 йилдаги тшлов
топшириқномасига асосан 37.000.000 сўм, 10.12.2020 йилдаги тўлов
топшириқномасига асосан 200.000.000 сўм, 24.12.2021 йилдаги тўлов
топшириқномаларига асосан жами бўлиб 474 867 000 сўм маблағ тўлаб
берилиб, бажарилган ишлар учун тўланмай қолган қарзи мавжуд эмас.
ФКнинг 646-моддасида буюртмачи бажарилган ишни (унинг
натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш
натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниши ёки
бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса бу тўғрида пудратчига
дарҳол маълум қилиши шарт.
Юқоридагиларга кўра даъво талабида ундирилиши сўралган
асосий қарзни қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга
ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этиб, даъвогар томонидан даъво аризаси учун олдиндан тўланган
15.460.000 сўм давлат божи ва 17.840 сўм почта харажатларини инобатга
олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Республика
бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
6.848.006 сўм давлат божи, жавобгар фойдасига апелляция шикояти учун
олдиндан тўланган 881.994,2 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажатлари,
Олий
суд
депозит
ҳасобрақамига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм суд
харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118,278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво аризаси
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «Abdizafar Hamkor» масъулияти чекланган жамияти
томонидан даъво аризаси учун олдиндан тўланган 15.460.000 сўм давлат
божи ва 17.840 сўм почта харажатларини инобатга олиниб, ўзининг
зиммасида қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Abdizafar Hamkor» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюжетига 6.848.006 сўм давлат божи;
6
Жавобгар Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги
фойдасига апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 881.994,2 сўм
давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисобрақамига 82.500 сўм
суд харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни
устидан Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров