← Назад
Решение #592707 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| айъати ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2106/39271-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – С.Солиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – А.Абдуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 29 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Т.Аннаева,
О.Халмирзаев,
Б.Убайдуллаев
ва
В.Сатторовадан
иборат
таркибда,
З..Қодировнинг котиблигида, “Avtomotohavaskor-Malibu” масъулияти чекланган
жамияти вакили А.Давронбеков (2022 йил 23 сентябрдаги ишончномага
асосан)нинг иштирокида даъвогар “Sky star print” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Avtomotohavaskor-Malibu” масъулияти чекланган
жамиятига нисбаттан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 36-уй олдида
жойлашган нотурар кўчмас мулк ҳудудидан доимий фойдаланиш учун даъвогарга
ажратилган 0,15 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини иш
ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Sky star print” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Avtomotohavaskor-Malibu” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
20-мавзе, 36-уй олдида жойлашган нотурар кўчмас мулк ҳудудидан доимий
фойдаланиш учун даъвогарга ажратилган 0,15 гектар ер майдонидан мажбурий
тартибда кўчиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач,
10 кун муддат ичида жавобгарни Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе,
36-уй олдида жойлашган нотурар кўчмас мулк ҳудудидан доимий фойдаланиш
учун даъвогарга ажратилган 0,15 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда
кўчириш белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 22 декабрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2022 йил 24 мартдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган протестда ишни кассация тартибида такроран кўриш сўралган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, даъвогар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни даъвогар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг
ўринбосари ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида киритган
протестини чақириб олган.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги киритган
протестини чақириб олиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра протест бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 298-моддасининг иккинчи қисмига кўра, протест келтирган шахс ёки
юқори турувчи мансабдор шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжат
чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан
кассация протести иш юритишга қабул қилинганидан кейин протест келтирган
прокурор ёки юқори турувчи прокурор томонидан протестни чақириб олиш
тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация
шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Демак, мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ИПК 296-моддаси биринчи
қисмининг 5-бандига мос ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг
ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш
ҳақидаги протести бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев
4-1001-2106/39271-сонли иш иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(хулоса қисми)
2023 йил 29 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Т.Аннаева, О.Халмирзаев, Б.Убайдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда,
З..Қодировнинг котиблигида, “Avtomotohavaskor-Malibu” масъулияти чекланган
жамияти вакили А.Давронбеков (2022 йил 23 сентябрдаги ишончномага
асосан)нинг иштирокида даъвогар “Sky star print” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Avtomotohavaskor-Malibu” масъулияти чекланган
жамиятига нисбаттан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 36-уй олдида
жойлашган нотурар кўчмас мулк ҳудудидан доимий фойдаланиш учун
даъвогарга ажратилган 0,15 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда кўчириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг
ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш
ҳақидаги протестини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев
В. Сатторова