← Назад
Решение #592843 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 679 символов
4-1104-2302/642-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 29 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, аризачи "ХХХХ"
унитар корхонасининг қарздор "ХХХХ" МЧЖни банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни
қарздор вакили А.Ходжаев (раҳбар), муваққат
бошқарувчиси Б.Х.Болиқулов иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
"ХХХХ" унитар корхонаси (бундан буѐн матнда аризачи деб
юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, "ХХХХ" МЧЖ (бундан буѐн
матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
кузатув таомили жорий этилган ҳамда қарздорга муваққат бошқарувчи этиб,
Б.Х.Болиқулов номзоди тасдиқланган.
Муваққат бошқарувчиси қарздор жамият кредиторларининг 2023
йил 8 майдаги йиғилиш баѐнига кўра қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини
маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили қарздорликни тўлаш учун муддат
беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган кредитор суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170моддасига асосан ишни кредитор иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ барча суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1001-2105/42047-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 1
декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан
даъвогар "ХХХХ" унитар корхонасининг фойдасига 66 358 150 сўм асосий
қарз, 9 300 000 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажатлари ундириш
белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси
берилган ҳамда ижро ҳужжати ижро учун Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар бўлимига топширилган.
Бироқ, қарздордан қарз суммасини ундириш имкони бўлмаган.
Натижада қарздорнинг кредитор олдида 75 679 000 сўм қарздорлиги уч
ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмасдан қолган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни (бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат
этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди.
Қонун
52-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ѐки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилинади.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ѐки суд санациясини ѐхуд ташқи
бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ѐки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни юритишни тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса
ѐки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида
белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача
қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг
фаолиятини тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги
масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган
материалларни қайтаради.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
бўлса ѐхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса,
суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ѐки қарздор молмулки
эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчишахснинг
(шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг
мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти
тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш
тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Санация қилувчи бошқарувчи ѐки ташқи бошқарувчи ѐхуд тугатувчи
бошқарувч тайинлангунга қадар унинг вазифасини бажариш илгаримуваққат
бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда
юклатилади.
Иқтисодий суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган ѐки суд санацияси ѐхуд ташқи бошқарув жорий
этилган ѐки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув
тугатилади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона
банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш
бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қарздор қарздор "ХХХХ" МЧЖ кредиторлар йиғилишининг 2023 йил 8
майдаги баѐнига кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Боликулов
Беркин Холдоровични тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини
инобатга олиб, суд аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим
этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-7,51,52,140-142-моддалари
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 27,118,176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор "ХХХХ" МЧЖ банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
"ХХХХ" МЧЖ тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд
бошқарувчиси Боликулов Беркин Холдорович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- "ХХХХ" МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга
доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида
кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда
эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир
ишларни олиб бориш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
"ХХХХ" МЧЖ бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари
тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида
қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва
штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва
бошқа
қимматликлари
тугатиш
бошқарувчисига
топширилишини
таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор
юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан "ХХХХ" унитар корхонаси 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Қарздор "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Нурафшон шаҳар бўлими ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилсин.
Суд харажатларининг ундируви бўйича ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Салимов