Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1631 Дата решения 29.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HAKIMOV ERGASH" FX фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1106245 Claim ID 3311074 PDF Hash 32c2b4e5c4c3ccdf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 872 символов
4-1104-2301/1631-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 29 май Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари О.Ҳайдаров (ХХХнинг ишончли вакили, судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили Д.Норматов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 311 416 192 сўм асосий қарз, 151 971 008 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 311 416 192 сўм асосий қарз, 151 971 008 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво ариза киритгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар тўловни амалга оширилмаганлигини айтиб, асосий қарздорликни тўлиқ равишда бартараф этмаганлиги боис, яъни жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 311 416 192 сўм асосий қарздорлиги қолганлигини айтиб, даъво талабидаги асосий қарздорликни тўлиқ, пеняни эса амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўловларни амалга оширилганлигини ва даъво аризаси талабидаги асосий қарздорликка эътирози йўқлигини айтиб, бироқ жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 280 573 927 сўм асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришлишини таъкидлаб ҳамда даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни эса амалдаги қонунчилик талаблари доирасида рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим 1 даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2021 йил 16 ноябрда №139-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик” мазкур шартноманинг тегишли бандларида кўрсатилган миқдордаги 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан пахта хом ашёсини “ХХХ” унитар корхонасига-“Тайёрловчи”га етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда келишилган нарх бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ” фермер хўжалигининг-“Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисмини 2022 йилнинг 31 декабрь санасига қадар тўлаб берилишига келишилган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида электрон равишда тузилиб тасдиқланган 2022 йил 30 сентябрдаги №П-6-сонли, 2022 йилнинг 10 октябридаги П-7-сонли, 2022 йилнинг 20 октябридаги П-8-сонли, 2022 йилнинг 31 октябридаги П-9-сонли ҳисобварақ-фактураларига, шунингдек, томонлар ўртасида 2022 йил 1 декабрь ҳолатига ва 2023 йил 19 май ҳолатига икки томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига кўра, “Хўжалик” томонидан “Тайёрловчи”га топширган 1 544 496 777 сўмлик пахта хом ашёси учун, жавобгар-“ХХХ” унитар корхонасининг 1 263 922 850 сўмлик сарф-харажатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган минерал ўғитлар, тўловлар ва бошқа моддий ресурслар) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган пахта хом ашёсидан 280 573 927 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Аммо, Шартноманинг 2.4-бандига кўра, пахта хом ашёсини қуритиштозалашга қилинадиган харажатларни “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан амалга оширилиши керак бўлган. Аммо, “ХХХ” унитар корхонаси даъвогар фермер хўжалиги томонидан топширилган маҳсулотдан қуритиш харажатига деб 18 668 043 сўмни ва тозалаш харажатига деб 12 174 221 сўмни шартноманинг 2.4бандидаги мажбуриятини бузган ҳолда амалга оширган. Ушбу ҳолатда, суд “ХХХ” унитар корхонаси томонидан 2.4-бандидаги мажбуриятини бузган деб ҳисоблаб, қуритиш ва тозалашга деб ушлаб қолинган суммаларни “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига ундиришни лозим деб топади. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Суд 2 муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 311 416 192 сўм (280 573 927 сўм асосий қарздорлик + 18 668 043 сўм қуритиш харажати + 12 174 221 сўм тозалаш харажати) миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 311 416 192 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 311 416 192 сўм сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва шартнома талабларига жавобгар ҳисобидан 151 971 008 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунги қадар тўламаган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 17 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 311 416 192 сўм асосий қарз, 17 000 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 9 267 744 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 4