← Назад
Решение #592876 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 14 | — | code_article | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| ФКнинг | 254 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 556 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 29 май
4-1802-2301/856-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаев котиблигида, Шаҳрисабз
туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, даъвогар –
“Сайқал тош” МЧЖ жавобгар – “Китоб сайқал савдо сервис” МЧЖ ҳисобидан
329.500.000 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Х.Эштемиров (04.05.2023 йилдаги 08-сонли ордер), жавобгар вакили
Н.Юсупов (04.05.2023 йилдаги 8-сонли ишончнома), “Китоб сайқал савдо
сервис” МЧЖ таъсисчиси С.Бобомуродовлар иштирокида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар – “Сайқал тош” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Китоб
сайқал савдо сервис” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
“Китоб сайқал савдо сервис” МЧЖ ҳисобидан 329.500.000 сўм етказилган
зарар ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Мазкур ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида «Қишлоққурилишбанк» АТБ жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2019 йил 15
мартдаги кредит шартномасига асосан жавобгар кредит олганлигини,
мазкур кредит шартномасига даъвогар мол-мулкини гаров (ипотека)га
қўйганлигини, жавобгар ўз мажбуриятларини бажармагандан сўнг,
суднинг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, ундирув гаров мулкларига
қаратилганлигини, ушбу мол-мулк сотилиб кетмаслиги ва банк олдида
мажбуриятларини бажариш учун даъвогар даъво аризасида қайд этилган
суммани банкга тулаганлигини, жавобгарга ушбу тўловларни тулаш
юзасидан қилинган мурожаат оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб
даъво аризасида қайд этилган суммани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал
қилув қарори қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг
олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини, аксинча даъвогарнинг ўзи
қарздор эканлигини, 2021 йил мобайнида даъвогарга 366 млндан ортиқ
миқдордаги тўловларни амалга оширганлигини, мазкур кредит
шартномасида қайд этилган суммани даъвогарнинг уша даврдаги раҳбари
томонидан олинганлигини, даъвогар олдида ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажарганлигини баён қилиб, даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилган
суммани тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб, даъво талабини рад этиш
ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради.
мартдаги кредит шартномасига асосан жавобгар кредит олганлигини,
мазкур
кредит
шартномасига
даъвогар
мол-мулкини
гаровга
қўйганлигини, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, ундирув гаров
мулкларига қаратилганлигини, ушбу мол-мулк сотилиб кетмаслиги учун
даъво аризасида қайд этилган суммани банкга даъвогар тулаганлигини,
жавобгар томонидан 2021 йилда туланган тўловлар молиявий ёрдам ва
кредит тўлови учун тўланганлигини, жаъвогар томонидан тўланган
тўловлар эса 2023 йил январ ва март ойларида амалга оширилганлигини
қайд этиб даъво аризасида қайд этилган суммани тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида «Қишлоққурилишбанк» АТБ вакили ишни кўриш
куни ва вақти хақида хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, ишни банк вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, тўпланган
далилларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
жавобгардан 329.500.000 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар
15.03.2019 йилда ОАТБ “Қишлоққурилишбанк” Яккабоғ филиали билан
39-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган.
Кредит шартномаси юзаси бўйича ўз мажбуриятларин бажаришини
таъминлаш мақсадида 2019 йил 19 март куни расмийлаштирилган
ипотека (гаров) шартномасига асосан жавобгар «Kitob Sayqal Savdo Servis»
ИТҚКга тегишли бўлган заводдан 2014 йилда ишлаб чиқарилган “WZ3025” русумли, завод рақами-VEEA0010XUG03025, 160 от кучига эга,
двигатель русуми №рақамсиз, №BV7GIE00065, АА 305 70 UZ давлат
рақамли эксковатор юклагич ҳамда Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ,
А.Темур кўчасида фаолият кўрсатиб келаётган «Sayqal-Tosh» ҚИЧКга
тегишли бўлган, Китоб тумани Сурум МФЙ, Гулгунпушт қишлоғида
жойлашган “Ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи бинолар, иссиқхоналар,
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омбори” биносини хоналар сони
17 хона, умумий қурилиш майдони 1420,43 м2, умумий фойдали майдони
1281,20 м2, литер 0001-ишлаб чиқариш цехи, литер 0002-ёрдамчи бино,
0001-иссиқхона,
литер
0002-боғбонлар
биноси,
литер
0003коравулхонадан иборат қисми умумий ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга гаровга тақдим этилган.
даражада бажармаганлиги боис суднинг 22.08.2022 йилда ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, ундирув даъвогар
ва жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган.
Мазкур кредит қарздорлигининг даъво аризасида қайд этилган
суммаси даъвогар ҳисобидан 27.01.2023 йилдаги 2-сонли тўлов
топшириқномаси билан 294.300.000 сўм, 3-сонли тўлов топшириқномаси
билан 20.700.000 сўм, 02.03.2023 йилдаги 5-сонли тўлов топшириқномаси
билан 500.000 сўм ҳамда 4-сонли тўлов топшириқномаси билан 14.000.000
сўм жами 329.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлаб берилган
(и.в 14-19).
Шунингдек, мазкур тўловларни амалга оширилганлиги АТБ “Қишлоқ
қурилиш банк” Яккабоғ филиали томонидан 24.03.2023 йилдаги 01/621сонли маълумотномаси ҳамда айланма ҳисоб-китоб билан ўз тасдиғини
топади.
Жавобгар етказилган зарарни ихтиёрий равишда қопланмаганлиги
сабабли даъвогар мазкур қарздорликни ундириш юзасидан судга
мурожаат қилган.
Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринадики, даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу кодекс 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суди) суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг
19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ
низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-
мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам
киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунингдек, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмида мажбуриятни
бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда
гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил
кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча
ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва
қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини
тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Таъкидлаш лозимки, ФКнинг 254-моддаси биринчи қисмида,
солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан тўлиқ
бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни
бажаришдан озод қилиши қайд этилган.
Мазкур ҳолатда эса, даъвогар томонидан банк олдида жавобгарнинг
мажбуриятларини бажарилганлигини қайд этиш лозим бўлади.
Бундан ташқари бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
13/150-сонли
қарорининг
32-бандида,
Судларнинг
эътибори
қаратилсинки, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар
қонунда ёки кафил билан қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, мажбуриятни бажарган кафилга
кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи
сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг
талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади.
Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун
жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни
қарздордан талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг судга тақдим этган ҳужжатлари
асосида унга жавобгар томонидан зарар етказилганлиги исботлаб
берилган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги қайд этилган.
ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч
қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишнинг бундай ҳолатларидан келиб чиқиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 329.500.000 сўм
етказилган зарар ва олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 почта харажати
ҳамда 3.295.000 сўм давлат божи ундиришни, Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига эса ишни видеоконференцалоқа
режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 72, 74, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “Сайқал тош” МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Сайқал тош” МЧЖ фойдасига жавобгар “Китоб сайқал
савдо сервис” МЧЖ ҳисобидан 329.500.000 сўм етказилган зарар ва
олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 почта харажати ҳамда 3.295.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ишни видеконференцалоқа режимида куриш билан боғлиқ 82.500
сўм суд харажати “Китоб сайқал савдо сервис” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Сафаров