Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/912 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "OTAJON" фермер хўжалиги
Source ID 1086141 Claim ID 3305210 PDF Hash 568adb20345c7c1c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения 6 505 символов
******-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи ****** инспекциясининг қарздор ******ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи ****** инспекцияси ишончли вакили ****** (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда ****** инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: ****** инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ****** (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи ****** инспекцияси ишончли вакили ****** аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор ******нинг 2023 йил 03 май ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида ****** сўм қарздорлиги мавжудлигини, фермер хўжалиги ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилганлигини, иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини, хўжаликни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради. Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, ****** 2012 йил 15 мартда 28/1688-сон билан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, солиқ органи томонидан солиқ тўловчи сифатида ******-сонли (СТИР) рақам берилган. ******нинг Низом хужжатларига асосан хўжаликнинг устав фонди 1.000.000 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 01161 бўлиб, асосий фаолият тури пахта етиштиришдан иборат бўлган. Қарздор раҳбари сифатида ****** ишлаб келган. Тадбиркорнинг юридик манзили ****** кўрсатилган. Қарздор ******нинг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. ****** инспекцияси томонидан берилган маълумотномага асосан ******нинг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 03 май ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида ****** сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари деб эътироф этилади. Суд, ****** фаолият юритмаѐтганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаѐтганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, ******ни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд Аризачи ****** инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор ****** соддаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор ******га тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи, ****** инспекцияси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. ****** банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Судъя: ******