Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/872 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Хамраев Рустам Равшанович" фермер хўжалиги
Source ID 1099873 Claim ID 3290738 PDF Hash d1d6af04aa132bed... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида эса бандида ФК 736-моддаси бандида эса бандида ФК 736 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ушбу кодекснинг 293-моддаси ушбу кодекс 293 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 540 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 26 май 4-1802-2301/872-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар – “Асакабанк” АТБ манфаатида, жавобгар – “Хамраев Рустам Равшанович” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар – “Садаф ширин анорлари” фермер хўжалиги ҳисобидан 6.114.037,76 сўм кредит фоизи қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили – А.Ярашев (2023 йил 04 январдаги 20-05/18-сонли ишончнома), жавобгар вакили Р.Хамроев (фермер хўжалиги раҳбари), қўшимча жавобгар вакили Қ.Алимов (фермер хўжалиги раҳбари) иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Асакабанк” АТБга (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар – “Хамраев Рустам Равшанович” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар – “Садаф ширин анорлари” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 6.114.037,56 сўм кредит фоизи қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2018 йил берилган кредит шартномасига асосан қарздорга кредит берилганлигини, кредит қарздорлигидан фақат асосий қарздорлик тўловлари амалга оширилиб, фоиз қарздорлиги суд муҳокамаси кунига қадар амалга оширилмаганлигини баён қилиб, даъвони тақдим этилган маълумотнома асосида қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили хўжаликка кредит берилганлигини тан олсада, фермер хўжалиги ер майдонидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг табиий офатга учраши натижасида ҳосилдорликнинг умуман мавжуд эмаслигини инобатга олиб, қарздорликни ўз вақтида қайтаришга имкони бўлмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Қўшимча жавобгар вакили кредит шартномаси бўйича қарздорликни тўламаслигини билдириб, кафиллик шартномаси тузилганлигини тан олсада унга нисбатан даъвони рад этишни сўради. Палата вакиллари тегишли тартибда (электрон почтаси орқали) олдиндан хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади, ишни иштирокисиз кўриш ҳақида даъво аризасида сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф иктисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни келмаган тарафлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2018 йил 20 апрелда 102-сонли кредит шартномаси тузилиб, жавобгарга картошка уруғчилини ривожлантириш мақсадида йиллик 20 фоиз устама билан 11.250.000 сўм ажратишга келишилган. Банк филиали томонидан кредит қарздорлигини бартараф этиш ҳақидаги қарздорга олдин юборилган огоҳлантириш хати ҳам натижасиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 5бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг сўммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, 10-бандида эса бандида ФК 736-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФК 734моддасининг биринчи исмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак эканлиги таъкидланган. Жавобгар кредит шартномасининг кредит тўловларини қайтариш графигига риоя этмаганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган ҳамда суд мажлисида жавобгар томонидан ҳам инкор этилмади. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилиб, кафил 14.062.500 сўмга кафиллик берган. ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Шунингдек, ушбу кодекснинг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгар кафиллигининг ҳажми 14.062.500 сўм миқдорида белгиланган. Шу сабабли ҳам кредит қарздорлиги қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундирилади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 6.114.037,76 сўм фоиз қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджети ҳисобига 300.000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Хамраев Рустам Равшанович” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Садаф ширин анорлари” фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Асакабанк” фойдасига солидар тартибда 6.114.037,76 сўм кредит фоизи қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Хамраев Рустам Равшанович” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджети ҳисобига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. А.Сафаров