← Назад
Решение #593075 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 735 | — | code_article | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
11 940 символов
4-1103-2302/822-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 май
Қуйичирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
S.S.SSSSSSSнинг
раислигида,
судья
ѐрдамчиси
K.K.KKKKKнинг
котиблигида, XXXX xXXXXX xXXXXX xXXXXX xXXXXX xXXXXX
xXXXX xXXXX xXXXXXXX XXXXXX XXXXX XXXX манфаатида
жавобгар "XXXXXX XXXXX XXXX" XXXXXX XXXXX ҳисобидан
257.082.999,9 сўм асосий қарз, 261.775,45 сўм жарима ва 10.274.161,09 сўм
фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни "XXXXXX XXXXX XXXX"
XXXXXX XXXXXга тегишли Тошкент вилояти, XXXXXX XXXXX,
А.Навоий массиви, Куштамғали МФЙ, XXXXXX XXXXXда жойлашган
2018 йил 10 сентядаги келишув далолатномасига асосан 925.000.000
қийматга гаврога қабул қилинган XXXXXX XXXXX ҳокимининг 10.08.2015
йилдаги 454-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаг Ер
тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати XXXXXX XXXXX рўйхатдан
ўтказиш филиалида 11.07.2018 йилда 19-сон реестр китобига 56-рақам билан
XXXXXX XXXXX кадастр билан рўйхатга олинган 11.07.2018 йилдаги
XXXXXX XXXXX-рақамли гувоҳномага асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқ
билан тегишли бўлган 7,98 гектар ер майдонида жойлашган балиқчилик
хавзасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини, иш ҳужжатлари билан
биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар XXXX xXXXXX xXXXXX xXXXXX xXXXXX xXXXXX
xXXXX xXXXX xXXXXXXX XXXXXX XXXXX XXXX манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "XXXXXX XXXXX XXXX"
XXXXXX XXXXX ҳисобидан 257.082.999,9 сўм асосий қарз, 261.775,45 сўм
жарима ва 10.274.161,09 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни
"XXXXXX XXXXX XXXX" XXXXXX XXXXXга тегишли Тошкент вилояти,
XXXXXX XXXXX, А.Навоий массиви, Куштамғали МФЙ, XXXXXX
XXXXXда жойлашган 2018 йил 10 сентядаги келишув далолатномасига
асосан 925.000.000 қийматга гаврога қабул қилинган XXXXXX XXXXX
ҳокимининг 10.08.2015 йилдаги 454-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти
хўжалик ҳисобидаг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати XXXXXX
XXXXX рўйхатдан ўтказиш филиалида 11.07.2018 йилда 19-сон реестр
китобига 56-рақам билан XXXXXX XXXXX кадастр билан рўйхатга олинган
11.07.2018 йилдаги XXXXXX XXXXX-рақамли гувоҳномага асосан ер
участкасига бўлган ҳуқуқ билан тегишли бўлган 7,98 гектар ер майдонида
жойлашган балиқчилик хавзасига қаратишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси манфаатдор тараф суд муҳокамасида иштирок
этмади ҳамда мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Дастлаб суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXX XXXXX
XXXX ишончли вакили XXXXXX XXXXX, ҳамда жавобгар "XXXXXX
XXXXX XXXX" XXXXXX XXXXX раҳбари XXXXXX XXXXXлар тарафлар
ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича вужудга келган низоли
ҳолатни ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш чоралари кўрилаѐтганлигини,
медиация келишувга эришиш имкони борлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган (жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, XXXXXX XXXXX XXXX (бундан
буён матнда "Банк" деб юритилади) ҳамда "XXXXXX XXXXX XXXX"
XXXXXX XXXXX (бундан буён матнда "Қарздор" деб юритилади) ўртасида
2018 йил 10 сентябрда 1747-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган.
Тарафлар ўртаисда тузилган шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.9бандларига мувофиқ, 740.00.000 сўм кредит суммасини 2018 йил 10
сентябрдан 2023 йил 08 сентябргача бўлган муддатга, кредит бўйича асосий
қарзни қайтариш ушбу шартноманинг 1-иловасига асосан амалга
оширилиши, кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси 18 фоизни, шундан 5
фоизи "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси" ҳисобидан қопланиши, фоизлар кунлик ҳисобланиб,ҳисобот
ойининг охирги санасига қадар ундирилиши, кредит балиқчилик фаолиятини
ривожлантириш мақсадида ѐпиқ сув айланма тизимида (УЗВ) балиқ
етиштириш мақсадида қурилиш ишлари бажариш техника хизматлари ва
балиқ чавоқларини сотиб олиш учун, муддатни ўзлаштириш муддати ушбу
шартноманинг 2.8-бандига асосан кредит берилгандан сўнг 2023 йил 08
сентябргача ҳисобланиши, кредит ушбу шартноманинг 7.1-бандида назарда
тутилган кредит таъминоти тегишли равишда расмийлаштирилганидан сўнг
берилиши, кредитни ташкиллаштириш бир марталик комиссияси
ундирилмаслиги юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида
назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги
белгиланган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти
сифатида XXXXXX XXXXX XXXX (бундан буён матнда-"Банк" деб
юритилади) ҳамда "XXXXXX XXXXX XXXX" XXXXXX XXXXX (бундан
буён матнда-"Қарз олувчи-Ипотека қўювчи" деб юритилади) ўртасида
2018 йил 15 сентябрда Тошкент вилояти XXXXXX XXXXX Оққўрғон шаҳар,
Хамза кўчаси, 16А-уйда жойлашган XXXXXX XXXXX давлат нотариал
идораси нотариуси XXXXXX XXXXXна томонидан гаров-ипотека
шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур ипотека шартномасига асосан "XXXXXX XXXXX XXXX"
XXXXXX XXXXXга тегишли Тошкент вилояти, XXXXXX XXXXX,
А.Навоий массивида жойлашган Тошкент вилояти XXXXXX XXXXX
ҳокимининг 10.08.2015 йилдаги 454-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти
хўжалик ҳисобидаг Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати XXXXXX
XXXXX рўйхатдан ўтказиш филиалида 11.07.2018 йилда 19-сон реестр
китобига 56-рақам билан XXXXXX XXXXX кадастр билан рўйхатга олинган
11.07.2018 йилдаги XXXXXX XXXXX-рақамли гувоҳномага асосан ер
участкасига бўлган ҳуқуқ билан тегишли бўлган 7,98 гектар ер майдонида
жойлашган балиқчилик хавзаси гаровга тақдим этилиб, тарафларнинг ўзаро
келишувига асосан банк томонидан гаровга 925.000.000 сўм қийматда қабул
қилинган.
"XXXXXX XXXXX XXXX" XXXXXX XXXXXнинг 2023 йил
12 январь ҳолатига 226.249.999,89 сўм муддати ўтмаган асосий кредит
қарздорлиги, 30.833.000,01 сўм муддати ўтган аосий кредит қарздорлиги,
7.586.494,83 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 2.687.666,26 сўм жорий
фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Даъвогар томонидан кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан жавобгарга
2022 йил 06 февралда 22/1121-сонли, 2022 йил 02 декабрда 1/2480-сонли
огохлантириш хатлри юборилган бўлсада, мазкур огохлантириш хатлари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ѐки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ѐки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари
билан белгиланган ашѐлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ѐки
натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши
керак.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада
белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда
тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида
ѐки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг
327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда
фоизлар тўланиши керак. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
"Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида"ги13/150-сон Қарори (бундан буѐн матнда Пленум қарори
деб юритилади) 10-бандида тушунтириш берилган.
ФКнинг 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув
қаратилган гаровдаги молмулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 04 майдаги 1/1151-сонли
маълумотномага асосан жавобгар "XXXXXX XXXXX XXXX" XXXXXX
XXXXXнинг 2023 йил 04 май ҳолатига кредит шартномаси бўйича муддати
ўтган қарздорликлар қопланганлиги маълум қилинган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаблари
бўйича жавобгар томонидан кредитнинг муддати ўтган қисми
қопланганлигини,
кредитнинг
қолган
қисми
бўйича
тўловга
қобилиятлилигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи жавобгар
зиммасига юклашни, почта харажатини тўланганлигини инобатга олишни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234, 236, 333, 327,
734, 736-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодекси 66, 72, 118, 129, 176180-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар "XXXXXX XXXXX XXXX" XXXXXX XXXXX ҳисобидан
Республика бюджетига 5.352.378,73 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
S.S.SSSSSSS