Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/854 Дата решения 26.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1155045 Claim ID 3293938 PDF Hash b1dc47a50a9e75b8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал Кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 12 505 символов
4-1103-2301/854-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.372.878.049,60 сўм асосий қарз, 686.439.024,80 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Ғ.Алибаев (2022 йил 30 декабрдаги 08-1-196-сонли шончнома асосида), жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили З.Холиков (ишочнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.372.878.049,60 сўм асосий қарз, 686.439.024,80 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Ғ.Алибаев даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 21 июлда нефт маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан 1/287-сонли шартнома тузилганлигини, шартнома шартларига асосан етказиб берилмаган маҳсулот ҳақидан 2023 йил 12 апрель ҳолатига 1.372.878.049.60 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилганлигини аммо натижа бўлмаганлигини, асосий қарздорлик асоссиз ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига кўра 796.269.240 сўм пеня ҳисобланганлигини, жавобгар томонидан дастлаб суд муҳокамасида билдирилган тушунтиришлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили З.Холиқов даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан нефт маҳсулотлари етказиб берилганлигини, қисман тўловлар амалга оширилганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини корхонанинг молиявий аҳволини инобатга олиб, камайтиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Етказиб берувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 21 июлда "Нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида" №1/287сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.3-бандларига мувофиқ, "Етказиб берувчи" "Истеъмолчи"нинг буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт маҳсулотларини ўзаро келишилган нархларда белгиланган тартибда етказиб бериш, "Истеъмолчи" эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш мажбуриятларини ушбу шартномада келишилган шартларда ўз зиммасига олиш, шартноманинг умумий қиймати 17.500.000.000 сўмни, жумладан қўшилган қиймат солиғи 2.282.608.695,65 сўмни ташкил қилиши, шартнома суммаси ёки нархлар ўзгарганда шартноманинг умумий қиймати ўзгариши ва бу ҳақида шартномага ўзгариш киритиш учун қўшимча келишув битими тузилиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.2-бандларига асосан нефт .маҳсулотлари "Истеъмолчи"га нефт маҳсулотлари "Етказиб берувчи"нинг махсус автотранспортида транзит тартибда етказиб берилиши, "Истеъмолчи" маҳсулотни ўзининг автотранспортида олиб кетган тақдирда ҳақ талаб қилинмаслиги, нефт маҳсулотларини ортиш (олиб чиқиб кетиш) олдиндан тўлиқ пул тўлангандан сўнг "Истеъмолчи"нинг талаби асосида амалга оширилиши, нефт маҳсулотлари олиб чиқиб кетилишида автоцистерналар нефт база томонидан амалдаги меъёрий техник хужжатларга (1510-84 давлат стандартига) мос тарзда амалга оширилиши ўзаро белгиланган. Шартноманниг 3-бўлимида ҳисоб-китобнинг тартиби ва нарҳлари ўзаро белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 3.1-3.3-бандларига мувофиқ, ушбу шартнома ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос ҳисобланиши, ҳисоб-китоблар "Истеъмолчи"нинг тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилиши, "Истеъмолчи" оладиган нефт маҳсулотлари учун олдиндан 100 фоиз тўловни пул ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда амалга ошириш мажбуриятини олиши, "Истеъмолчи" ҳисоб рақамига маблағлар келиб тушгач "Етказиб берувчи" "Истеъмолчи"га ("Истеъмолчи"нинг махсус автотранспортида ёки ижарага олинган автотранспортда олиб кетиши мумкинлиги, бунда автотранспортлар барча талабларга жавоб берган тақдирда рухсат этилиши) маҳсулотларни махсус автотранспортларда етказиб бериши, "Етказиб берувчи" "Истеъмолчи"га етказиб берилган нефт маҳсулотлари нархлари ўзгариши шартнома умумий қийматини ўзгаришига олиб келган тақдирда ҳисоб-фактура асосида амалга оширилиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга асосида "Етказиб берувчи" томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, "Истеъмолчи"га жами 3.363.878.049,6 сўмлик нефт маҳсулотларини етказиб берган бўлиб, "Истеъмолчи" маҳсулотлар учун 2.186.206.252,88 сўмлик тўловлар амалга оширилиб, қолган 1.372.878.049,6 сўм қисмидан қарз бўлиб қолган. Ушбу ҳолатлар судда сўралган тарафлари вакиллари берган тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, маҳсулотларни қабул қилиб олинганлиги юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ва бошқа иш хужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 12 декабрда 08-1/183-сонли ёзма талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 1.372.878.049,60 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига асосан жавобгардан 686.439.024,80 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6-бўлими 6.4-бандида мазкур шартномада бирон-бир шартнинг бажарилмаганлиги учун жавобгарлик белгиланмаган бўлса, у ҳолда мазкур бажарилмаган шартлар учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунга биноан қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлими 3.1-бандига зид равишда олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб маҳсулот етказиб берилганлиги оқибатида дебиторликнинг вужудга келишига ва қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг келиб чиқишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 205.931.707 сўм миқдорида белгилашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан хизматлар кўрсатилиб, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан ҳақ асоссиз қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.372.878.049,60 сўм асосий қарз, 205.931.707 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "KUCHLIK NEFT BAZA" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.372.878.049,60 сўм асосий қарз, 205.931.707 сўм пеня, 41.186.342 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов